UZ

Сўнгги янгиликлар

18:15Погба туя пойгаларига инвестиция киритди: "Спорт бу — спорт, асослари ўхшаш. Дунёдаги энг қиммат туяга эгалик қилишни хоҳлардим"  1 17:40Ван Бастен Салоҳ ҳақида: "Агар Мо шундай муносабат билдираётган бўлса, унинг ақли май қўнғизиникидек экан"  7 17:25Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"  17 17:00"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради  44 16:40Камбэк: "Бавария" ҳимоячиси 262 кун деганда қайтди  0 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  4 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  9 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  7 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  7 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   10 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  13 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  4 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  12 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1

Владислав Касминин: "Турон"га битта ғалаба жуда зарур эди" Янгиликлар

Владислав Касминин: "Турон"га битта ғалаба жуда зарур эди"

Игор Шквирин мураббийлигидаги "Турон" Суперлиганинг 12-турида ўз майдонида "Металлург"ни мағлуб этди ва мавсумдаги илк ғалабасини нишонлади.

Мазкур учрашувдан сўнг жамоанинг тажрибали ҳимоячиларидан бири Владислав Касмининга бир нечта саволлар билан юзландик.

- Жамоанинг мавсумдаги илк уч очкоси билан табриклаймиз. Дастлаб ўйин ҳақидаги фикрлангиз билан  ўртоқлашсангиз? 

- Аввало мухлисларимизга ажойиб муҳит яратишгани учун раҳмат айтаман. Турнир жадвалидаги позициямизга қарамасдан улар доим биз билан бирга. Жамоани доим олға бошлашади. Шунингдек жонкуяр раҳбарларимизга миннатдорчилик билдириб қоламан. Бевосита ўйинга тўхталадиган бўлсак, ажойиб учрашув ўтказдик. Уюшқоқлик ва тартиб-интизомга амал қилган ҳолда ўз мақсадимизга етдик, деб ўйлайман. Биринчи бўлим қийинроқ ўтди. Оддий вазиятларда хатоларга йўл қўйдик. Рақиб гол уриб кетиши ҳам мумкин эди. Пенальтини аниқ амалга ошириш эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олдик. Иккинчи бўлим эса "Металлург"нинг устунлигида ўтди. Биз эса қарши ҳужумларда кескинликни оширишга интилдик. 

- Игор Шквирин жамоани қабул қилиб олганига кўп бўлмади. Лекин кўрдикки унинг  қўл остидаги иккинчи ўйиндаёқ натижа ўхшади. Мураббий қисқа вақт ичида жамоада нимани ўзгартирди?

- Жамоада шу пайтгача ишлаган Ислом Исмоилов, Багуслав Баниак ўзларининг ҳиссаларини қўшдилар. Игор Анатолевич бизни кўпроқ хотиржамликка чақирди. Боиси унинг ўзи вақтида футболчи бўлгани учун футболчиларнинг руҳиятини жуда яхши тушунади. Бу омил ўйинчилар учун жуда муҳим ҳисобланади. Қолаверса машғулот жараёнида ўзгаришлар юз берди. Тинимсиз қилинган машқлар ўз самарасини бермай қолмади. 

- Шу вақтга қадар "Турон"га етишмаётган нарса битта ғалаба эди. Боиси ўйин борасида рақибларидан қолишаётгани йўқ эди...

- Биласизми шу вақтгача биз жуда яхши ўйин кўрсатаётган эдик. Фақат айрим баҳсларда омадимиз келмаётганди. Мен ҳакамларнинг хатолари ва бошқа нарсалар ҳақида гапирмоқчи эмасман. Улар ҳам инсон ва хато қилишдан кафолатланмаган. Футболчилар майдонга чиқиши ва натижа қайд этиши керак. Ўтган ўйинларда юта олмаётганимиз сабаб биз қандайдир "ўра"га тушиб қолгандик. Қайсидир маънода ўзига ҳос тажриба ҳам олдик, дея оламан. Умид қиламанки, эндиликда ҳаммаси бошқача бўлади. Биринчи узоқ кутилган ғалаба билан мухлисларимизни ва клубдаги барчани табриклайман. Бу ғалаба бизга жуда зарур эди. 

- Бўйдор ва жисмоний жиҳатдан бақувват эканлигингизни ҳисобга олсак, Игор Шквириннинг услубига мос келишингизни кўришимиз мумкин. Ўз вақтида ушбу мутахассис АГМКдаги фаолиятида сизнинг типингиздаги легионерлар хизматидан фойдаланган...

- Тўғрисини айтганда мен ўша вақтда Ўзбекистонда бўлмаганман. Агар шундай бўлса, мен учун яхши (кулади).

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика