Отақўзиев ва Чилматов "Нефтчи"га қайтишлари мумкин
08 июл 2013 21:30
Янгиликлар

Отақўзиев ва Чилматов "Нефтчи"га қайтишлари мумкин
"Гулистон" клубининг икки тажрибали футболчиси иккинчи даврани "Нефтчи"да ўтказишлари мумкин.
Гап Носир Отақўзиев ва Ҳислат Чилматов ҳақида бормоқда. Бу иккала футболчи ҳам ўз вақтида Фарғона клуби шарафини ҳимоя қилишган.
Бу йилги мавсумда Отақўзиев (фотода сариқ либосда) олий лигада 12та ўйинда майдонга тушиб 2та гол урди. Эътиборлиси голлардан бирини Фарғонада "Нефтчи" дарвозасига урган.
Ҳислат Чилматов эса 4та ўйинда майдонга тушиб ўз дарвозасидан 5та тўп олиб чиқди.
"Гулистон" бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов давралар оралиғида бир қатор етакчилар бошқа клубларга ўтиб кетишлари ҳақида айтиб ўтганди.

Фикрлар