UZ

Сўнгги янгиликлар

17:55Суперлига. "Шўртан" ўз уйида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  4 17:44УЕФА "Барселона"га рухсат берди  1 17:27"Гулистон" қайтмоқда. Жамоа иккинчи лигада чемпион бўлди  1 17:24Максим Шацких: “Мухлисларнинг қўллаб-қувватловини доимо ҳис қилиб турдим. Барчага раҳмат”  5 17:12Италиялик мутахассис: "Миллий терма жамоадаги имконият учун Фабио Каннаваро ва ЎФАга миннатдорчилик билдираман"  1 16:54"Барселона" 2005 йил "Бернабеу"даги тарихий ғалабага бағишланган 4-комплект формасини тақдим этди  2 16:05"Globe Soccer Awards" йилнинг энг яхши футболчиси номига даъвогарлар эълон қилинди — олти карра совриндор Роналду рўйхатдан жой олмади  15 14:50Суперлига-2026. Учрашувлар интенсивлигини ошириш масаласида навбатдаги қадамлар  1 14:43ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-17 Жаҳон чемпионати. Италия - Ўзбекистон (3:2)  0 14:34Суперлиганинг 29-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  0 14:04"Қўқон-1912" жамоасига совриндор бўлиш вазифаси қўйилди  6 13:44Максим Шацкихга қирғиз клуби қизиқиш билдирмоқда  12 13:19Дино Дзофф Италия Норвегияга ютқазгани ҳақида: "Бунга сабаб - А Серия. Темп секин, ҳакамлар хуштак чалаверишади"  5 12:35ЖЧ-2002даги энг катта сенсация ёдингиздами?   19 12:35Ўзбекистон U-14 терма жамоаси собиқ устози энди катталар терма жамоасида бош мураббий  4

Педру Морейра: "Бизнинг ўйин услубимизни яхшироқ тушунадиган футболчиларга кўпроқ имконият берамиз" Янгиликлар

Педру Морейра: "Бизнинг ўйин услубимизни яхшироқ тушунадиган футболчиларга кўпроқ имконият берамиз"

Суперлига 2-туридан ўрин олган ОКМК - "Пахтакор" (2:0) баҳсидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Педру Морейра матбуот анжуманида иштирок этди.

"Суперлигадаги дастлабки ўйинимизни ўтказдик. Сўнгги икки ҳафта давомида кўп ўйинларда иштирок этдик, шу сабабли, бугун чарчоқ аломатлари сезилди. Биз тўп билан кўп муомала қилдик, аммо натижага эришишга қийналдик. Жамоам имкон қадар ҳаракат қилди, кўплаб зарбалар берди. Гол уришга роса ҳаракат қилдик. Бундай ўйинларни кўриб чиқиб, кейинги баҳсларда бундай қарши ҳужумларни ўтказиб юбормасликка ҳаракат қиламиз. Рақиб жамоаси бугун чиройли ўйин кўрсатди. Олдимизда кичик танаффус бор. Ушбу паузада имкон қадар яхшироқ тайёргарлик кўрамиз" - деди португалиялик мутахассис бугунги баҳс ҳақида.

- Футболчиларда чарчоқ аломатлари сезилди дедингиз. Ушбу муаммони ҳал этиш учун ротация қўл уриш керак эмасмиди? Масалан, "Пахтакор"нинг асосий футболчилари ФИФА кунларида ҳам дам олишмайди, улар терма жамоа йиғинига йўл олишади...

- Мен имкон қадар ҳаракат қилдим. Тўғри, бизнинг мақсадимиз бундай эмас эди. Бизнинг ўйин услубимизни яхшироқ тушунадиган футболчиларга кўпроқ имконият берамиз. Бугун майдонга тушган барча футболчи, майдондаги ўз вазифасини билар эди. Масалан, терма жамоага чақириладиган футболчиларимиз ҳам бор. Биз бундан ҳам келиб чиқиб қарор қабул қиляпмиз. Масалан, бир футболчига имкон бериб, уни дарҳол захирага олсам, яхши бўлмайди. Охиригача имконият бериб кўриш керак.

Биз ўйин давомида ҳам ўз схемамизни ўзгартиришга ҳаракат қилдик. Айрим футболчилар билан бўш зоналарни ёпишга интилдик. Рақибнинг сўнгги чизиғига кўпроқ босим ўтказдик. Биз ўз йўлимизда давом этамиз. Янада сифатлироқ ўйин намойиш этиш бизнинг мақсадимиз.

- "Пахтакор" ОЧЛдаги кучли рақибларга қарши ҳам кўплаб вазиятларга эга бўлганди ва рақиб дарвозасини ишғол эта олган эди. Бугун жамоангиз ОКМКнинг тартибли ҳимоясини ёриб ўта олмади. Деярли хавфли ҳужумлар кўрмадик. Голли вазиятлар ҳам бўлмади. Ҳужумдаги бундай суст ўйинга нима сабаб бўлди?

- Биринчи голни ўз хатомиз туфайли ўтказиб юбордик. Биз фақат ўзимизнинг ўйинимиз эмас, бошқа жамоаларни ҳам ўрганишимиз керак. Футбол учрашувида икки жамоа иштирок этади. Фақат "Пахтакор"нинг ўйинига қараб бутун ўйинга баҳо бериш нотўғри. Бизнинг асосий мақсадимиз, тартибли ўйин намойиш этиш ва керакли вазиятда гол уриш эди. Бугунги ўтказиб юборган голларимиз бизни қийин аҳволга солиб қўйди.

- Ироқлик Башар Ресан бугун қайдномадан жой олмади. Ресан аввалги учрашувларда захирадан майдонга тушиб, ўйинни кучайтираётган эди. Ресан нега қайдномага киритилмади? Футболчида жароҳат бормиди?

- Башар кеча ўзини ёмон ҳис қилди. Бугун унинг ҳолати янада ёмонлашди. Шу сабабли унинг ўрнини бошқа футболчи билан тўлдиришга ҳаракат қилдим.



Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика