UZ

Сўнгги янгиликлар

22:27Фарғона вилояти ҳокими "Нефтчи" қароргоҳида бўлди  0 21:47ЕЧЛ. "Барселона" – "Бенфика". Таркиблар аниқ!  13 21:26"Сурхон" Термизда таништирув маросими ўтказди  3 21:15АПЛнинг учта гранд жамоаси Рафиньяни сотиб олмоқчи  3 20:50Артета АПЛ ёки ЕЧЛдан қайси бирини ютишни кўпроқ хоҳлайди?  1 20:25"Манчестер Сити" Флориан Вирц билан музокараларни бошлади  4 19:59Ван Дейк - ПСЖ билан ўйин ҳақида: "Умид қиламанки, "Ливерпуль" Чемпионлар Лигаси чорак финалига чиқади"  1 19:31Клопп ўзининг энг катта трансфер хатосини айтди  1 19:08Гвардиола Родрига ўринбосар топди  1 18:44"Реал" Модрич ўрнига ПСЖ ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  9 18:20Дарвин Нуньес "Ливерпуль"дан хафа  11 17:58Погба дисквалификацияни ўтаб бўлди ва майдонга қайтиши мумкин  8 17:26Суперлига. 3-тур ўйинлари бошланиш вақтлари  1 17:01МЮ 2 млрд фунт эвазига 100 000 ўринли янги стадион қурилишини эълон қилди  10 16:37Муҳаммад Салоҳ "Барселона"га ўз хизматларини таклиф қилди  22

Отақўзиев кеча майдонга тушиши мумкин эди агар... Янгиликлар

Отақўзиев кеча майдонга тушиши мумкин эди агар...

Тан олиш керак, ёзги трансфер ойнаси юртимизда ҳам қизғин суръатда кечди.

Кўплаб футболчиларнинг оралиқ танаффусда клубини ўзгартирганига гувоҳ бўлдик. Шунингдек бир клубдан иккинчи жамоага ёппасига кўчиб ўтган футболчилар ҳам учради. Бу эса айрим клубларга бир қатор муаммоларни келтириб чиқарди. Бошқача айтганда, трансфер ойнасида қайсидир жамоа ютди яна айрим жамоалар эса аксинча жабр кўрди. Арзимас туюладиган либосларда ҳам катта ўзгаришлар қилинишига сабаб бўлди. Илгари асосан 20-25та форма билан мавсумни якунлаган клубларимиз жорий йилдан барча футболчиси учун аълоҳида либос олишга мажбур бўлмоқда. Сабаби чемпионат регламентига кўра, иккинчи даврада сафга келиб қўшилган футболчи фақат рўйхатдан ўтказилмаган рақамдагина ўйнай олади. Шу боис мавсумнинг қолган қисмида футболчилар 56, 78, 66 сингари рақамли либосларда тўп сурса бундан ажабланишнинг хожати йўқ. 


Юқорида айтиб ўтганимиздек, клубларда форма муаммоси юзага келмоқда. Мисол учун “Нефтчи” футболчиси айнан либосдаги муаммо туфайли кеча “Шўртан”га қарши ўйинда майдонга туша олмади. Ваҳоланки, Амет Мемет ҳужум чизиғини кучайтириш мақсадида Отақўзиевни захирадан майдонга туширишни истаганди. Аммо рўйхатдан 50-рақамда ўтган Носирнинг шу кунги либосида 55-рақам порлаб турарди. Буни пайқаган тўртинчи ҳакам, Акмал Раҳимов футболчини майдонга тушишига руҳсат бермади. Кейинчалик маълум бўлишича, “Нефтчи”нинг иккинчи давра баҳслари учун тайёрланган формалар ўйин куни олиб келинган. ПФЛ рўйхатида 50-рақамда қайд этилган Носир Отақўзиевнинг либосига негадир, шу куни 55-рақам босилганди. Ушбу муаммо туфайли ҳужумчига “Шўртан” билан ўйинда иштирок этиш насиб этмади.


Исломбек Рустамбеков 

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика