UZ

Сўнгги янгиликлар

21:27Ўртоқлик учрашуви. U23 Ўзбекистон терма жамоаси Қирғиз Республикасини мағлубиятга учратди  0 20:37Ўзбекистон терма жамоасининг Қатар билан беллашувдан олдинги расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  3 20:22Хулен Лопетеги: "Катанец жуда яхши ишлар қилиб кетди, энди эса Тимур бу ишларни давом эттирмоқда. Ўзбекистон каби Осиёдаги энг кучли жамоаларга қарши майдонга чиқиш – анча жиддий чақирув"  8 20:05Тимур Кападзе: "Катанец билан бир-биримизни табрикладик. Биз Қатардан ҳар жабҳада кучлимиз"  18 19:37Остон Ўрунов қанча муддатга сафдан чиқди?  9 19:10Сергей Лебедев: "Ўтган ўйиндаги каби ҳаракат қила олмадик"  1 18:53"Интер"нинг бўлажак мураббийи "Парма"ни тарк этди  0 18:32Расман: Николич ЦСКА бош мураббийлигидан кетди  1 18:20"Манчестер Сити" дарвозабони клубни тарк этди  1 17:53"Атлетико" Қозоғистондаги академия қароргоҳи лойиҳасини тақдим этди  3 17:35"Қизилқум"ни энди ким бошқаради?  5 17:31Қайғули хабар: "Брешиа" клуби банкрот деб эълон қилинди  8 17:15Расман: "Нефтчи" афсонаси клубга қайтди  15 17:05"Сўғдиёна" ҳужумчиси: "Халқаро майдонда Россия клублари етишмаяпти"  12 16:55Факт: Қатар ЖЧ-2026 саралашида меҳмонда ҳали ғалаба қозонмади. Сафардаги сукунат давом этадими?  10

Отабек Валижонов: “Навбаҳор”га қайтиш ниятим йўқ эмас” Янгиликлар

Отабек Валижонов: “Навбаҳор”га қайтиш ниятим йўқ эмас”

Ўз вақтида Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси таркибида ёрқин ўйинлари билан кўпчиликни эътиборини тортган Отабек Валижонов ҳозирда легионер сифатида фаолиятини хорижда давом эттирмоқда.

Хабарингиз бўлса керак, 30 ёшли футболчи ўтган йили Бангладеш чемпионатига қўчиб ўтганди. Шу муносабат билан куни-кеча Отабек билан боғланиб, хориждаги фаолияти ва келгуси режалари ҳақида суҳбатлашдик.

- Ёдингизда бўлса Ўзбекистондаги сўнгги жамоам ҳозирча “Сўғдиёна” бўлиб турибди. 2017 йил Жиззахда маълум муддат ўйнадим. Кейин оёғимдан жиддий жарохат олиб сафдан чиққандим. Ушбу жарохатдан тўлиқ фориғ бўлиб, кейин яна астойдил майдонга қайтишни ўйлаб даволандим. Биласиз, жарохатдан кейин спорт формангиз кўнгилдагидек бўлмайди ва табиийки бошқа клублардан чорловлар кескин пасайиб кетади. Менда ҳам деряли вариант йўқ эди. Шунинг учун ҳеч иккиланиб ўтирмасдан Бангладеш клубидан бўлган таклифни қабул қилдим. Айни ўйнайдиган ёшда бўла туриб, уйда жамоасиз юришни маъқул топмадим. Футболчиларни хориж клубларига ўтишида амалий ёрдам бериб келаётган танишим бор эди. Шу инсон менга ҳам бир неча маротаба хориждан таклифлар бўлаётганини айтиб, ўзимни синаб кўришим кераклигини билдирди.

- Бангладешдаги фаолиятимга келадиган бўлсак, чемпионат савияси ёмон эмас. Об-ҳавонинг иссиқлигини айтмаганда, ҳаммаси яхши кечмоқда. БЖМС жамоаси шарафини ҳимоя қиляпман. Ушбу жамоа Бангладеш пойтахти Дакка шаҳрининг клуби ҳисобланади. Жамоани англиялик мураббий бошқармоқда. Ҳозирда БЖМС чемпионатда 13та жамоа ичида 6-ўринни эгаллаб турибди. Маҳаллий аҳолини футболга бўлган қизиқиши юқори дейиш мумкин. БЖМС да мендан ташқари яна 3 нафар Камерун ва Нигерия каби африка давлатларидан ҳам легионерлар келиб ўйнашмоқда.

- Клуб менга яшаш учун алоҳида уй берган. Баъзида жамоа қароргоҳида қолиб истиқомат қилишим мумкин. Маълум муддатга дам берган пайтларда эса уйга кетаман.

- Бу ерда чемпионат июнь ойида якунланади. Яширмайман олдимда 3-4та вариантлар бор. Лекин мен Ўзбекистонга қайтишим ҳам мумкин. Биласизми наманганлик бўлганим учун “Навбаҳор”нинг ашаддий ишқибозлари мен билан боғланиб, жамоага қайтишимни сўрашади. Лекин бу биргина мухлисларнинг ёки менинг истагим билан амалга ошмайди. Аввало мураббий ва раҳбарият ўзи истаб, жамоага таклиф этса кейин боришим мумкин. Наманганда олдин ҳам ўйнаганман. “Навбаҳор” таркибида ўйнаб, озми-кўпми мухлисларга танилдим. Агарда яна жамоага қайтиш имкони бўлса, “Навбаҳор”га бажонидил ёрдам берган бўлардим.


Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика