UZ

Сўнгги янгиликлар

11:08Моуринью Фатини "Фенербахче"да кўрмоқчи. Клуб "Барса"га ўйинчи борасида харид қилиш ҳуқуқи билан ижара таклифини беради  0 10:03"Нефтчи" дарвозабони "Сурхон" таркибига келиб қўшилди  1 09:23Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бугун Осиё кубогидаги рақиби билан ўйнайди  0 09:00Суперлига. Жамоаларда амалга ошаётган трансферлар барчаси битта саҳифада   50 08:35Александр Хомяков: “Йигитлар ғалабага бўлган иштиёқларини намойиш эта олдилар”  0 08:00Санжар Рашидов "Қизилқум"да  4 07:22"Локомотив" таркибида украиналик легионер кўрикдан ўтмоқда  0 03:26Ҳусановнинг "Манчестер Сити"даги дебюти: хато, ҳаёжон ва трибунадан қарсаклар  34 03:00Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Реймс"ни юта олмади, Кварацхелия дебют ўйинини ўтказди  1 02:59Ла Лига. Мбаппенинг хет-триги "Реал"га меҳмонда "Вальядолид"га қарши ўйиндаги ғалабани тақдим этди  18 01:30Гвардиола Ҳусанов ҳақида: "У ҳали жуда ёш, ҳали ўрганиб олади. Ҳар қандай футболчи хато қилиши мумкин"  36 01:04Пеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусановнинг дебюти ҳақида фикр билдирди  48 00:50АПЛ. "Манчестер Сити" - "Челси" 3:1, Ҳусанов дебют ўйинини ўтказди  6 00:26АПЛ. "Манчестер Сити"дан камбэк, Ҳусанов дебют ўйинида 53 дақиқа ўйнади  513 00:03А Серия. Етакчи "Наполи" "Ювентус"га қарши ўйинда ирода қайд этиб, ғалабага эришди  3

Отабек Шукуров: "Туркиядаги муаммолар сабаб, клубимни ўзгартиришга мажбур бўлдим. Ҳозир янги клубим эмас, терма жамоамиз манфаати ҳақида кўпроқ қайғурмоқдаман" Янгиликлар

Отабек Шукуров: "Туркиядаги муаммолар сабаб, клубимни ўзгартиришга мажбур бўлдим. Ҳозир янги клубим эмас, терма жамоамиз манфаати ҳақида кўпроқ қайғурмоқдаман"

Ўзбекистон терма жамоаси етакчиси Отабек Шукуров бугунги машғулотда ОАВ вакилларига интервью берди.

- Кеча расман янги жамоага, аниқроғи Саудиянинг "Ал-Фейҳа" клуби аъзосига айландингиз. Янги клубингиз ва Туркиядаги икки йиллик фаолиятингиз ҳақида фикр билдириб ўтсангиз?

- Терма жамоага келиб қўшилдик. Тўғри, клубимни ўзгартирдим. Барчаси ортда қолди. "Кайсериспор"да бироз муаммоларга дуч келдик. Бош мураббий ва менежерлар билан ишлаш бироз қийин кечди. Шу жиҳатлар сабабли клубимни ўзгартиришга қарор қилдим. Сўнгги вақтда эса, ўйин амалиётисиз ҳам қолиб кетаётгандим. Яратганга шукр, барчаси ортда қолди. Янги жамоамда кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиб, терма жамоамизга Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритишда ёрдам бериш мақсадидаман. Кеча машғулотларни бошладик. Эртадан кейин бизни дастлабки учрашув кутиб турибди.

- Тайёргарлик жараёнлари ҳақида қандай кечмоқда?

- Йиғинни кеча бошладик. Ўйинга кам вақт қолди. Терма жамоамизнинг ўзаги 3-4 йилдан бери шаклланиб келмоқда. Муҳими, яхши ички муҳит бўлиши. Шу орқали Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритишимиз мумкин.

- Мавсум оралиғидаги бу учрашувлар футболчиларга қандай таъсир ўтказиши мумкин? Зич тақвимнинг таъсири қандай?

- Футболчилар бутун фаолияти давомида бундай тақвимда ўйнаб келади. Бу муаммо туғдирмайди деб ўйлайман. Яқин бир йилда барча футболчилар ўз ҳолатини назорат қилиб туриши керак бўлади. Мураббийлар штаби ҳам бундай бизга кўмаклашмоқда. Бундай синовларни енгиб ўтсак, мундиалга йўл олишимиз мумкин.

- Терма жамоамиз учун энг муҳим палла яқинлашмоқда. Жамоамиз бунга руҳан тайёрми?

- Ҳамма тайёр деб ўйлайман. Биз бунга тўрт йил давомида тайёргарлик кўрдик. Шахсан ўзим ҳам, футболчи сифатида иккита саралаш босқичларида иштирок этганман ва Жаҳон чемпионатига чиқа олмаганман. Бош мураббийимиз ҳам бугун шу ҳақда айтиб ўтди. Бу босқичда катта босимга эътибор бермаслик кераклигини, ҳар доим қилиб келган ишимизни бажаришимиз кераклигини таъкидлади. Ҳеч қандай босимсиз, бор ўйинимизни намойиш эта олсак бўлгани. Потенциалимиз Жаҳон чемпионатига чиқиш учун етарли.

- Бунга қадар иккита мундиал саралашида иштирок этгансиз. ЖЧ-2026 саралаши сиз учун аввалги саралаш босқичларидан нимаси билан фарқ қилади? Балки имкониятлар, таркиб ёки шароитларда фарқ бордир?

- Бу саволга жавобни ўзингиз ҳам яхши билсангиз керак. Бу сафар, бир мураббий билан узоқ вақтдан буён тайёргарлик кўриб келмоқдамиз. Деярли 4 йилдан буён Катанец билан ишлаб келмоқдамиз. Ўзак ўзгармади. Мақсад ҳам олдиндан бир эди, Жаҳон чемпионатига чиқиш. Шу сабаб, бир аҳил жамоа йиғдик. Таркибимизда яққол ажралиб турадиган футболчи йўқ. Барча футболчилар бирдек муҳим. Бу бизнинг устунлигимиз деб ўйлайман.

- Сиз КХДРга қарши уч маротаба ва Қирғизистонга қарши икки маротаба ўйнагансиз. Ҳозир икки терма жамоа қанчалик ўзгарган бўлиши мумкин? Бўлажак рақибларимиз ҳақидаги тасаввурингиз қандай?

- Ҳозирги кунда футбол ҳар куни ўзгармоқда. Футболчи сифатида ҳам кеча қилган ишингизни, бугун бажара олмай қолишингиз мумкин. Энг асосийси, ўйин куни қанчалик тайёр бўлишингиз муҳим. Бу энг катта омил. Бу учрашувларнинг барчаси тарихга айланди. Биз энди янги тарих яратишга ҳаракат қиламиз. Барча мухлисларимиздан бизни дуо қилишларини сўраймиз. Сизлар, яъни ОАВ вакилларидан ҳам терма жамоамизни қўллаб-қувватлашларингизни илтимос қилган бўлардим. 


Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика