

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва БААнинг "Шаржа" клуби ярим ҳимоячиси Отабек Шукуров "China cup-2019" халқаро мусобақасидан ўрин олган Хитойга қарши ўйинда жароҳат олиб, майдонни эрта тарк этганди.
Орадан 4 ой ўтиб, Отабек яна машғулотларга қайтди. Бу ҳақда "Шаржа" клуби матбуот хизмати хабар қилди. Келгусида Шукуровга яна аввалги формасига қайтиб, терма жамоамиз нинг муҳим ўйинларида ўз сўзини айтишини тилаб қоламиз!






