Отабек Шукуров: "Рақиб кўпроқ вазият яратишга муваффақ бўлди"

Aslanov Jasurbek
10 янв 2019, 16:21
Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Отабек Шукуров Уммонга қарши бўлиб ўтган Осиё Кубогининг 1-тур ўйини (2:1) ҳақида фикр билдирди.

"Ўйин оғир ўтди, чунки бу турнирнинг илк ўйини. Ҳар қандай жамоа бундай йирик мусобақадаги биринчи учрашувида қийналиши тайин. Шунгай қарамай ғалабага эришдик. Бизни қўллаб турган барча мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Бир йилдан бери араб футболидалигим учун, рақибнинг ўйини ҳақида маълум бир даражада маълумотга эга эдим. Кейинги ўйинларда янада яхшироқ тайёргарлик кўриб, мухлисларни хурсанд қилишда давом этамиз.
Гол ўтказилган вазият ҳақида гапирадиган бўлсак, ҳисобда олдинга чиқиб олганимиздан сўнг рақиб кўпроқ вазият яратишга муваффақ бўлди.
Бу менинг клубим, "Шаржа"нинг аренаси. Терма жамоа билан бу ерда тўп тепганимдан жуда хурсанд бўлдим. Майдонга кўникиш қийинчилик туғдирмади. Клубимнинг барча вакиллари мени қўллаб турди. Уларга ҳам раҳмат айтаман" - дейди Шукуров.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›