UZ

Сўнгги янгиликлар

17:43Ўзбекистон Кубоги финали чипталари қачон сотувга чиқади?  1 17:22Пеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусановнинг ҳолати ҳақида гапирди  1 17:04Ҳусниддин Нишонов операция қилинди  0 16:42Тимур Кападзе: "Ҳозир бор эътиборим терма жамоадаги фаолиятимга қаратилган"  5 16:20Тимур Кападзе "Навбаҳор"ни бошқарадими?  10 15:59Тер Штегеннинг хизматлари Премьер-лига клубларига таклиф қилинди  0 15:28Модрич жамоадошлари олдида қўшиқ куйламаслик учун ноодатий ечим топди  4 15:01Жароҳатланган футболчи ҳеч кимга керак эмасми? Машарипов қачон қайтади? Мутахассис Ислом Мусулмонов билан интервью   3 14:30"Бавария" Англия терма жамоаси ҳимоячиси масаласида музокаралар ўтказмоқда  0 14:02"Реал" ва "Ливерпуль" собиқ устози Афинада! "Панатинаикос" янги бош мураббийни тақдим этди  1 13:40Расман: Ҳаким Зиеш фаолиятини ватанида давом эттиради  1 13:18Жесус фаолиятидаги энг оғир жароҳатдан сўнг "Арсенал" таркибига қайтишга умид қилмоқда  1 12:51"Бавария" юлдузи машғулотларга қайтди  3 12:20Фойдали ҳамкорлик: "Барселона" кутилмаган ҳомийлик шартномасини имзолади  1 11:44Испаниялик агент қозоғистонлик дарвозабонни Европа топ-лигасига таклиф қилмоқда  1

Отабек Жўрақўзиев: "Олимпик"ни энди ҳеч ким ёш жамоа демайди. Чунки..." Янгиликлар

Отабек Жўрақўзиев: "Олимпик"ни энди ҳеч ким ёш жамоа демайди. Чунки..."

Тимур Кападзе бошчилигидаги "Олимпик" жамоаси ўтиш ўйинида Суперлига вакили "Машъал"ни мағлуб этиб, элитага йўлланма олди (3:1).

Учрашувда  "Олимпик"нинг голларидан бирига Отабек Жўрақўзиев муаллифлик қилди. Мазкур баҳсдан сўнг футболчи фикрлари билан ўртоқлашди.

"Жамоамиз ҳали кўп бор тарихни ўзгартиради.  Шу кунгача Про лиганинг ҳеч бир жамоаси Суперлига клубини мағлуб этиб, элитага чиқмаганди. Биз бу ишнинг уддасидан чиқа олдик. 

Ҳозир футболда ёш жамоа, деган гап йўқ. Чунки 17-18 ёшли футболчилар Англия, Германия, Испания чемпионатларида ўйнамоқда. Бизда ҳам бунинг вақти келди. Энди бизни ҳеч ким кичкина ҳисобламайди. Боиси Про лигада буни исботлаб қўйдик. 

Про лигадаги мавсум қийин ўтди. Биласиз кўп футболчилар ўринбосарлар жамоасида тўп тепарди. Катта футболга ҳали тайёр эмасдик. Тимур Кападзега ҳар бир ўйинга муносиб тайёрлагани учун раҳмат. Берилган имкониятни оқладик, деб ўйлайман", – дейди Жўрақўзиев.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика