Остон Ўрунов "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юбормоқда. Нега?

Alisher
30 янв 2021, 16:44
"Спартак" (Москва) ярим ҳимоячиси Остон Ўрунов "Пахтакор"га қарши ўйинда иштирок этмайди.

Москва клуби матбуот хизматининг хабарига кўра, ўзбекистонлик футболчи таянч ҳаракат тизимидан жиддий бўлмаган жароҳат олган.

Ўрунов тиббий кўрикдан ўтказилади, ўйинчи унга кўра индивидуал дастурда ишлайди.

Футболчи жорий мавсум "Спартак" либосида барча мусобақаларда 9та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди.

[instagram]

 [/instagram]

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/fcsm_official