UZ

Сўнгги янгиликлар

07:25А Серия. «Ювентус» ва «Лацио» йирик ҳисобда мағлуб бўлди. «Наполи» эса аутсайдерни мағлуб эта олмади  0 05:25Алиқулов расман терма жамоамизнинг март ойидаги ўйинларида ёрдам бера олмайди. Унинг ўрнига ким чақирилгани маълум  25 03:57Иван Бошкович: "Ўз мухлисларимиз қаршисида мағлуб бўлиш аламли, мен кўпроғини кутгандим"  3 03:36"Манчестер Юнайтед"нинг "Орзулар театри": "Олд Траффорд" тарихи (мутолаа учун)  0 03:20Сергей Лушан: "Ўйиннинг сўнгги қисмида фаоллашишимиз тактика билан боғлиқ ҳолат эди"  6 03:04АПЛ. "Манчестер Юнайтед" аутсайдерни йирик ҳисобда мағлуб этди  9 03:02Ла Лига. "Барселона" "Атлетико"ни даҳшатли камбэк эвазига мағлуб этди  185 01:39Педру Морейра: "Бизнинг ўйин услубимизни яхшироқ тушунадиган футболчиларга кўпроқ имконият берамиз"  7 00:31Иско АПЛга йўл олиши мумкин  5 23:48Журналист Элиас: "Бюджети 1,1 млрд евро бўлган "Реал" устози Анчелотти 72 соатлик танаффуссиз ўйиндан шикоят қилди. Бюджети 200 млн евродан кам бўлган "Бетис" ҳозиргача 11та шундай ўйин ўтказди"  18 23:33Миржалол Қосимов: "Рақибимиз баҳсни уч нафар марказий ҳимоячи билан бошлашимизни кутмаган эди"  12 23:31Англия лига кубоги. "Ньюкасл" финалда "Ливерпуль"ни мағлуб этиб, бош совринга эга чиқди  32 22:36Эрон Про лигаси. "Истиқлол" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди, Машарипов тўлиқ ҳаракат қилди  1 22:20Суперлига. "Навбаҳор" ва "Хоразм" сафарда ғалаба қозонди, "Пахтакор" эса Олмалиқда ютқазди  7 21:58А Серия. "Рома" Довбикнинг голи эвазига "Кальяри"ни мағлуб этди, Шомуродов захирадан майдонга тушди  20

Ўсмирларимиз Тошкентда, Испанияда турнирда иштирок этади Янгиликлар

Ўсмирларимиз Тошкентда, Испанияда турнирда иштирок этади

"Футбол шарҳи" кўрсатуви меҳмони бўлган ўсмирлар терма жамоамиз бош мураббийи Дилшод Нуралиев терма жамоамизнинг тайёргарлик режаси ҳақида айтиб ўтди.
"Октябрда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига тайёргарликни январдан бошладик. Босқичма-босқич тайёргарликни олиб бормоқдамиз. Январда Тошкентда йиғинлар ўтказган бўлсак, февралда БАА да йиғин ўтказиб тўртта назорат учрашувини ўтказдик. Иккита ўйинни БАА ўсмирларига қарши ўтказдик. Улар ҳам Жахон чемпионатида иштирок этади. Шундан сўнг Туркияга ўн кунлик йиғин ўтказдик. У ерда асосан клублар билан назорат учрашувлари ўтказдик. Россия биринчи лигаси, Украина лигаси вакиллари билан учрашувлар ўткадик. Туркиядан қайтгандан сўнг Тошкентда бир ҳафталик йиғин ўтказиб сўнг мана июнь ойида Тунисда йиғин ўтказиб, у ерда иккита назорат учрашуви ўтказдик. Менда мана шу икки учрашув жуда катта таассурот қолдирди. Тунис Африка қиътасидан учинчи ўринда жаҳон чемпионатига йўл олган жамоадир. Биринчи ўйинда мағлуб бўлсак ҳам улар билан бир хил ўйнадик. Ҳеч қандай устун тарафи йўқ эди. Уларда фақат жисмоний жиҳатдан гавдалироқ экан шунга қарамай камчилиги ҳам кўп эди. Ўша учрашувда мағлуб бўлсак ҳам мен болалардан хурсанд бўлдим. Улар яхши ҳаракат қилишни ва бир нечта имкониятлар содир эта олди. Иккинчи учрашувда эса биз ғалаба қозондик. Чунки уларни камчиликлари кўриб қолди. Мен айтмоқчиманки бу ёшдаги барча терма жамоалар тенг имкониятга эга бўлди. Ҳамма давлатда бир хил бўлади ва фақат тўғри йўналтирилса ва тўғри тактика танланса ғалаба қозонса бўлади. Ҳамма жамоани камчилигини топса бўлади. Бу ёшдаги ҳамма терма жамоадан яхши натижа кутса бўлади".

"Ҳозирда терма жамоалар маркази билан иш олиб борилмоқда. Августда Тошкентда кичик турнир ташкил этамиз. Унда иккита жаҳон чемпионатига чиққан жамоалар билан даврали турнир бўлиб ўтади. 26 август куни Абу-Дабида қуъра ташлаш бўлиб ўтади. Шунга қараб биз сентябрда Австрияга бориб у ерда Австрия ўсмирлар терма жамоаси билан иккита назорат учрашув ўтказамиз. Сентябрнинг охирида эса Испанияда йиғин ўтказамиз. У ерда кичик турнир бўлиб ўтади. Бизни ҳам таклиф этишди. У ерда жаҳон чемпионатига чиққан терма жамоалардан уч-тўрттаси йиғилиб учрашувлар ўтказади".
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика