UZ

Сўнгги янгиликлар

11:11Гравина: "Гаттузо – Италия футболининг рамзи"  0 10:41“Арсенал“ 19 ёшли футболчи учун курашда “Челси“ни "енгди"  2 10:08ПСЖ украиналик футболчининг трансфери учун қанча сарфлаши маълум  0 09:35ЦСКА вингери Туркия клубига ўтиши мумкин  1 09:04“У футбол ва футбол учун яшайди.“ Карлес Пуйоль Роналду ҳақида  5 08:30Хакан Чалханоглу фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкин  0 07:55Суперлига. "Навбаҳор" ва "Хоразм" жамоалари мағлубиятга учради. "Сурхон" ва "Нефтчи" баҳсида эса ҳисоб очилмади  0 07:53Диего Симеоне йирик мағлубият сабабини маълум қилди  20 07:22Клублар ўртасидаги ЖЧ. Яна бир учрашувда ҳисоб очилмади  2 02:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ "Атлетико"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, мадридликлар ўйинни бир киши кам бўлиб тугатишди  23 01:10Февзи Давлетов: "Ўйинга тузган режамиз иш берди, аммо бироз реализация етишмади"  6 01:01Виталий Левченко: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак"  12 00:55Ҳаким Фузайлов: "Шундай юқори талаблар орқали ўзбек футболи тартибланиб боради"  1 00:10"Барселона" Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  3 23:37Вадим Абрамов: "Бу ташкилотнинг ички иши, ушбу ишларни сизлар муҳокама қилиш ва ёзишларингиз керак"  5

Осиёнинг ўзбекистонлик энг яхши мураббийи ҳаёт бўлганида бугун 64 ёшни қарши оларди Янгиликлар

Осиёнинг ўзбекистонлик энг яхши мураббийи ҳаёт бўлганида бугун 64 ёшни қарши оларди

Бугун сўлим ёз фаслининг биринчи куни ва у ўзбек футболи солномасида турлича эсга олинади.

1955 йилнинг 1 июнь куни жонкуяр мураббий Маҳмуд Раҳимов дунёга келган. Агар Маҳмуд ака ҳаёт бўлганларида бугун 64 ёшга тўлардилар. Шавқатсиз ўлим мураббийликда машҳурлик чўққисига чиқиб келаётган Маҳмуд Раҳимовни орамиздан эрта олиб кетди. 1999 йилнинг 24 декабрь куни миллий терма жамоамизнинг ўша пайтдаги бош мураббийи мудҳиш автоҳалокат сабаб бу дунёни тарк этди.




Ёдингизда бўлса, Маҳмуд Раҳимов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси 1999 йили Осиё Кубоги-2000 саралаш баҳсларини кўтаринки кайфиятда ўтказиб, якунда финал босқич йўлланмасини қўлга киритганди. Мамлакатимизнинг бош жамоаси Раҳимов қўл остида жами 7 та ўйин ўтказган. Олтита учрашувда ғалаба ва бир ўйинда мағлубият қайд этилган. Ягона мағлубият Таиланд (0:1) терма жамоасидан қабул қилинган. Абу-Дабида ўтган саралашда кетма-кет 4 та ғалаба қўлга киритилган. Мағлуб этилган орасида мезбонлар ҳам бор эди. Миржалол Қосимовнинг ажойиб узатмасидан сўнг Максим Шацкихнинг БАА дарвозасини қандай ишғол қилгани кечагидек ёдимизда. Ушбу ғалаба терма жамоамизни Осиё Кубоги-2000 финал босқичига олиб чиққанди. Маҳмуд Раҳимов муваффақиятли кечган БААдаги ўйинлардан бир ойча ўтиб, автоҳалокатга учрайди. Осиё Футбол конфедерацияси вафотидан сўнг Маҳмуд Раҳимовни 1999 йилнинг "Энг яхши мураббийи" деб эълон қилади.

Улуғ кунларда Маҳмуд Раҳимовни эсга олдик. Охиратингиз обод бўлсин, Маҳмуд ака.

Рейтинг: +38   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика