UZ

Сўнгги янгиликлар

12:00"Байер" мавсумга фаворит сифатида киради"  0 11:34"Манчестер Сити" янги меҳмон либосини тақдим этди  2 11:08"Барселона" яна Нико Уильямснинг трансфери устида ишламоқда  3 10:42«Ливерпуль» афсонаси: «Тен Хаг ноябрда ишдан олинади»  4 10:10«Вест Хэм» сардори фаолиятини БААда давом эттиради  1 09:41МЮда Суперкубокдан аввал муаммолар бор. «Ман Сити»га қарши беш нафар ҳимоячи майдонга тушмаслиги мумкин  4 09:13Элдор Шомуродов «Рома»нинг Англиядаги машғулотларига қўшилди  10 08:45Қойил! «Челси» 9-дарвозабони билан шартнома тузди  2 08:18Про лига. Бугун 15-турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  2 07:50Суперлига. Бугун 15-турга старт берилади  3 07:23Бугун Париж Олимпиадасида қайси спортчиларимиз иштирок этишади? (рўйхат)  2 00:55Дэвис ёздаёқ "Реал"га ўтиши мумкин  2 00:29Пол Скоулз тен Хагдан хавотир олаётганини айтди  1 23:56"Вильярреал" рекордчиси жамоадан кетди  1 23:35"Ювентус" "Аталанта" футболчисини А Сериянинг энг қиммат ярим ҳимоячисига айлантириши мумкин  1

Камолиддин Алимов энг ширин “Грил” пиширадиган ресторан очмоқчи Янгиликлар

Камолиддин Алимов энг ширин “Грил” пиширадиган ресторан очмоқчи

Бу борада сал кам 20 йилдан бери спорт шарҳловчиси бўлиб элга хизмат қилиб келаётган Камолиддин Алимов катта тажрибага эга бўлиб боряпти.
Офисимиздаги деярли ҳар бир боғланадиган гаров, албатта битта “грил” билан якунига етади. “Грил” ўйналмаган пайтлар, Эшмат аканинг иккита қовурғали сомсаси қорнимиз тўрини банд этади. Пулни чўғи кўриниб қолган пайтлар эса, картошкали сомса билан ўртоқлик учрашуви ўтказамиз.
“Грил”, бу - печкада пиширилган товуқ гўшти.

Унинг асосий мақсади, “Оламспорт” сайтида босиб-босиб ишлаган ҳолда катта молиявий фойда кўриш ва кейинчалик, ўзининг шахсий “Грил” бизнесини йўлга қўйиш. Бу борада у киши Толибжон Қосимов билан шартнома тузишни мақсад қилган. Хабарингиз бор, бундан аввалги мақолада, Толибжон Қосимов фермер хўжалигини ташкил қилиши ҳақида ёзган эдик. Айнан унинг фермасида боқиладиган товуқлар, кейинчалик ресторан қассобларининг қўлларига тушиши режалаштирилган.

Бир куни, аниқроғи Дохада Алимов билан такси тўхтатдик. У ерда асосан ҳинд ва  покистонлик ҳайдовчилар хизмат қиладилар. Алимов урду тилида 2 оғиз гапиришни билар экан, бечора ватанини қўмсаган ҳайдовчига, “сен урдумисан, мен урду тилини биламан“ деган ҳам эди, ҳайдовчи чунонам тўлқинланб кетдики, то манзилимизга етиб бормагунимизча, гоҳ кулиб, гоҳ алам билан дардини айтиб кетди. Афсуски Алимов "сен яхшимисан", "салом", "хайр" ва "мен урду тилини биламан" гапларидан бошқасини билмасди...

Нодирхўжа Юлдашев
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика