
2016 йилнинг энг яхши футзалчиси номига уч нафар даъвогар номи эълон қилинди. Унга кўра соврин Эрон мамлакатига йўл олиши аниқ.
Тошкентда ўтган Осиё чемпионатида ғолиб бўлган ва Колумбияда ўтказилган Жаҳон чемпионатида бронза медали соҳибига айланган Эрон терма жамоасининг уч нафар футзалчисидан бири энг яхши бўлади.
2016 йил Осиёнинг энг яхши футзалчиси номига даъвогарлар:
1.Асқар Ҳассанзода (Эрон)
2.Аҳмад Исмоилпур (Эрон)
3.Фарҳод Таваколи (Эрон)
Маълумот учун, бу йилги Осиё чемпионатида Асқар Ҳассанзода мусобақанинг энг яхши футзалчиси бўлган эди. Аҳмад Исмоилпур эса Жаҳон чемпионатининг бронза тўпига эга чиққанди.
2014 йилда Асқар Ҳассанзода Осиёнинг энг яхши футзалчиси бўлган эди.
