UZ

Сўнгги янгиликлар

09:15Рустам Мирсодиқов 70 ёшда!  0 08:52«Арсенал»нинг яна бир футболчиси термада ўйнашдан бош тортди  2 08:25Стерлинг кечирим сўради  2 07:58«Атлетико»га қарши учрашувда қизил олган Хави нечта ўйинга четлатилиши маълум  0 07:31Про лига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  7 00:30Киммих фаолиятини "Сити", "Ливерпуль", "Арсенал", "Реал" ёки "Барса"да давом эттирмоқчи  2 23:45Гризманн 2017 йилдан бери илк марта Франция терма жамоаси ўйинларини ўтказиб юборади  4 23:10"Ливерпуль" ҳужумчиси март ойида терма жамоасига ёрдам бера олмайди  0 22:47"Ювентус" катта товон пулидан қўрқиб, Аллегри билан хайрлашмоқчи эмас  3 22:09Ўзбекистон Суперкубогида ишлайдиган ҳакамлар номи эълон қилинди  0 21:29Португалия терма жамоаси Евро-2024да фойдаланадиган либослар намойиш этилди  2 21:16Бруну Фернандеш: "Қоидани ўзгартириш керак"  3 20:48АПЛ клубидан 4 очко олиб ташланди  8 19:52"Ливерпуль" Мусиалани сотиб олмоқчи  4 19:25Ачерби ирқчилик можароси туфайли Италия терма жамоаси ихтиёрини тарк этди  2

Осиё ўйинлари-2018. Ўзбекистон Қатарни 6:0 ҳисобида мағлуб этди! Янгиликлар

Осиё ўйинлари-2018. Ўзбекистон Қатарни 6:0 ҳисобида мағлуб этди!

Осиё ўйинларининг 2-туридан ўрин олган Қатар - Ўзбекистон учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин. 


ЯНГИЛАШ


90+2. Ўйин тугади. Ўзбекистон Қатарни 6:0 ҳисобида таслим қилди ва гуруҳда муддатдан аввал биринчи ўринни олиб кейинги босқичга чиқишди

90. Учрашувга 2 дақиқа қўшиб берилди

85. Қатарликлар ҳеч бўлмаса битта гол уриш учун ҳаракат қилишмоқда

78. Ўзгариш. Қатар. Жасим Умар ўрнига Абдулраҳмон Мустафо

76. Ўзгариш. Ўзбекистон. Жавоҳир Сидиқовнинг ўрнига Жасурбек Яхшибоев

Икром Алибоевнинг голини томоша қилинг: ВИДЕО

74. ГОООООООООООООООООООООООЛ! Бобур Абдухолиқов ҳисобни шармандали ҳолатга олиб келди - 0:6

71. ЗАРБАААААААААААААААААА! Ҳамдамовнинг кучли зарбасини дарвозабон қайтарди, Абдухолиқов яқин масофадан гол ура олмади

65. Ўзгариш. Қатар. Аҳмад Ҳесаба ўрнига Хатим Ҳассанин тушди

61. Ўзгариш. Ўзбекистон. Забиҳилло Ўринбоев ўрнига Бобур Абдухолиқов тушди

55. Ўзгариш. Ўзбекистон. Аббос Отахонов ўрнига Дониёр Нарзуллаев тушди

54. ГООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Машариповнинг ўзи 11 метрли жарима тўпидан гол урди - 0:5.

53. ПЕНАЛЬТИ! Машариповни дарвозабон йиқитгани учун.

49. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! ЖАВОҲИР СИДИҚООООООООООООООООООВ! Ўринбоевнинг тўп узатишидан кейин Сидиқов бўш дарвозани ишғол қилди - 0:4.

47. ГООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! ДОСТОНБЕК ҲАМДАМОООООООООООООООООВ! 0:3. Сидиқовнинг тўп узатишидан кейин Ҳамдамов рақиб жарима майдони ичига кириб чап оёғи билан гол урди.  

46. ЗАРБААААААААААААААААААА! Сидиқов боши билан зарба берди, тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди!

46. Ўзгариш. Қатар. Омар Алемади ўрнига Хазем Шехата тушди


45+2. Биринчи тайм тугади. 

45. Хавфли вазият! Достонбек Ҳамдамов ўнг қанотдан тўпни жарима майдонига узатди, Ўринбоев тўпга ета олмади

43. ЗАРБАААААААААААААА! АЛИБОЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕВ! Жарима тўпидан Икром Алибоев ажойиб тарзда фойдаланди - 0:2!

41. Сариқ карточкаси бор Тариқ Салмон Алибоевга нисбатан хавфли ўйнади, ҳакам уни аяди

37. Одил Ҳамробеков жарима майдонига яқинлашиб тўпни Забиҳиллога узатди, Ўринбоев чап оёғи билан гол урди - 0:1.

37. ГОООООООООООООООООООООООООООООООЛ! ЗАБИҲИЛЛООООООООООООООООО ЎРИНБОЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕВ!

36. УХХ! Сидиқов рақиб жарима майдони ичида йиқилди, ҳакам симуляция деб топилди

31. Хавфли вазият! Лекин Икром Алибоев ўйиндан ташқари ҳолатда деб топилди

21. Хавфли вазият. Рақиблар Забиҳиллони жарима майдони ёнида йиқитишди. ЗАРБААА! Машариповнинг зарбаси жонли деворга тегиб майдонни тарк этди

19. Хавфли вазият. Қатарликлар жарима тўпига эга бўлишди, оширилган тўпни Рустам Ашурматов боши билан қайтариб юборди.

17. Огоҳлантириш. Тариқ Салмон

10. ЗАРБААА! Икром Алибоевнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасини дарвозабон эгаллаб олди.

8.ЗАРБА! Комилов чап қанотда фаол ўйнади, Ўринбоев тўп учун курашди, Сидиқовнинг кучли зарбаси ноаниқ чиқди

6. Ботирали Эргашев ҳозир жарима майдонини тарк этиб боши билан тўпни қайтарди

1.Хавфли вазият! Сидиқовнинг оширган тўпини Ҳамдамов орқароқдаги шеригига оширди, Ҳамробековнинг кучли зарбаси ноаниқ кетди!

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ

- Энди Ўзбекистон давлат мадҳиясига

- Дастлаб Қатар давлат мадҳияси

- Жамоалар майдонга тушиб келишди

- Учрашув соат 17:00да бошланади. 




Қатар - Ўзбекистон 0:6 LIVE
Ҳакамлар: 
Ким Да Йонг (Ж.Корея), Канг Донг Хо (Ж.Корея), Аунг Моэ (Мьянма), Бин Шукри Сухаизи (Малайзия)

Голлар: Забиҳилло Ўринбоев 37, - 0:1. Икром Алибоев 43, - 0:2. Достонбек Ҳамдамов 47, - 0:3. Жавоҳир Сидиқов 49, - 0:4. Жалолиддин Машарипов 54 пенальти, - 0:5. Бобур Абдухолиқов 74, - 0:6.

Қатар: 21.Марван Бадрелдин, 2.Тариқ Салмон, 4.Омар Алемади (16.Хазем Шехата, 46), 5.Тамим Ал Муҳаза, 6.Аҳмад Ҳесаба (8.Хатим Ҳассанин, 65), 9.Мешал Ал Шамари, 11.Носир Ал Наср, 12.Жасим Умар (17.Абдулраҳмон Мустафо, 78), 13.Мешал Фараж, 14.Аҳмад Ал Саади, 15.Одил Ал Аҳмад
Захира: 1.Муҳаммад Иброҳим, 10.Сауд Ишбах, 18.Салаҳ Ал Яҳри, 7.Холид Мазид, 3.Илёс Муҳаммад, 22.Муҳаммад Ал Бакри

Ўзбекистон: 1.Ботирали Эргашев, 5.Аббос Отахонов (16.Дониёр Нарзуллаев, 55), 20.Достон Турсунов, 2.Рустам Ашурматов, 4.Акром Комилов, 14.Икром Алибоев, 7.Одил Ҳамробеков, 17.Достон Ҳамдамов, 10.Жавоҳир Сидиқов (8.Жасурбек Яхшибоев, 76), 6.Жалолиддин Машарипов, 9.Забиҳилло Ўринбоев (11.Бобур Абдухолиқов, 60)

Захира: 3.Хожиакбар Алижонов, 12.Раҳимжон Давронов, 13.Ислом Қобилов, 15.Азизбек Турғунбоев, 18.Хуршид Ғиёсов, 19.Андрей Сидоров


Рейтинг: +231   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика