Осиё ўйинлари. 3-ўрин учун баҳс ва финалда ўзбек ҳакамлари ишлайди

Narzulla Saydullayev
30 авг 2018, 15:55
Осиё ўйинларининг аёллар футболи бўйича мусобақаларда ҳамюртларимиз Анна Сидорова ҳамда Зилола Раҳматова ҳакамлик қилишаётгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Зилола Раҳматова эндиликда 31 август куни мусобақанинг 3-ўрни учун Жанубий Корея ва Хитой Тайпейи ўртасида бўлиб ўтадиган баҳсда ён ҳакам сифатида фаолият юритади.

Анна Сидорова эса шу куни ўтказиладиган Япония - Хитой аёллар терма жамоалари ўртасидаги финал баҳсида Тўртинчи ҳакам сифатида ишлайди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: ufa.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›