UZ

Сўнгги янгиликлар

00:43Мбаппеда бир неча ойдан бери руҳий муаммолар бор (L’Equipe)  0 00:16Тайрелл Маласиа 17 ой деганда майдонга қайтмоқда. У бугун ўринбосарлар сафида футбол ўйнайди  0 23:33Шомуродов, Ашурматов ва Файзуллаев ҳам қўшилди. Ўзбекистон МТЖнинг бугунги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  4 23:19Фрэнк Лэмпард мураббийликка қайтиши мумкин, аммо...  0 22:50Лисандро Мартинес жароҳат сабаб Аргентина терма жамоаси ўйинларида иштирок этмайди  0 22:10Родри "Олтин тўп"да кимларга овоз берган бўларди? Футболчининг ўзи жавоб берди  10 21:42Элдор Шомуродов: "Қатарга қарши ғалаба учун майдонга тушамиз, аммо гол ўтказиб юбормаслик ҳам жуда муҳим"  14 21:07"Ливерпуль" академияси: Сен ёлғиз эмассан  1 20:51Рустам Ашурматов: "Жамоавий ўйин бўйича Қатардан устунроқмиз"  3 20:0112 йиллик армон ёхуд "Насаф"ни чемпион қилган Рўзиқул Бердиев билан эксклюзив интервью   7 19:32ПСЖ бу сафар Тибо Куртуани сотиб олишга уриниб кўрмоқчи  3 19:13Рафинья Ямалга 10 минг фунтлик тилла "iPhone" совға қилди  6 18:41Неймар: "Шу ҳафтанинг ўзида 3 та фейк хабар чиқди. Бразилия менга бундай муносабатда бўлаётганидан хафаман"  12 18:10Беларусь терма жамоаси ҳужумчиси виза билан муаммо туфайли Миллатлар Лигаси учрашувини ўтказиб юборади  0 17:46"Бавария" Ян Кристиан Дризен билан шартномани узайтирди  1

Осиё Кубоги. Тўртинчи ўйин энг қийини бўлади Янгиликлар

Осиё Кубоги. Тўртинчи ўйин энг қийини бўлади

Бугун миллий терма жамоамиз Осиё чемпионатида ўзининг тўртинчи учрашувини ўтказади.
ГУРУҲ БОСҚИЧИ ОРТДА ҚОЛДИ
Бунгача гуруҳда учта ўйин ўтказдик ва ҳар бир баҳс ўзига хос даражада кечди. Аввалига КХДР 1:0 ҳисобида мағлуб этдик, кейин Хитойга 1:2 натижаси билан ютқазиб қўйдик. Айнан шу мағлубиятдан сўнг терма жамоа шаънига жуда кўп танқидлар ёғилди. Мухлисларни мағлубиятдан ҳам кўра терма жамоа кўрсатган ўйин кўпроқ дарғазаб қилди. Шу ўйинда майдонга тушган футболчиларни танқид қилмоқчи эмасмиз-у, аммо аксарият футболчиларнинг кўзида ўт чақнамади, жамоа секин ва иштиёқсиз ҳаракат қилди.



Аммо учинчи учрашувга келиб ҳаммаси жойига тушди. Саудия Арабистони билан ўйин арафасида терма жамоада босим кучайди. Бизни ғалабадан бошқаси қониқтирмасди. Ҳатто дуранг ҳам арабларга чорак финал эшигини очар, биз эса уйга қайтишга мажбур бўлардик. Лекин йигитлар тез орада ўзларига келиб олишди ва Саудия Арабистонига қарши ўта муҳим баҳсда 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Шу куни Ўзбекистон либосида майдонга тушган борки, ҳамма роҳат қилиб ўйнади. Тўғрисини айтсам, ўзим ҳам анчадан бери стадионда туриб бунақа қизиқарли баҳсни кўрмагандим.

Саудия билан кечган беллашувда Сардор Рашидовнинг иккита голи ўйинни безаб берди. Қолаверса, захирадан туширилган Воҳид Шодиев ҳам тезда баҳсга киришиб кетди ва бош билан чиройли тўп киритишга эришди. Ўзга юртда юрганингда терма жамоанг ғалаба қозонса жуда бошқача бўлиб кетар экансан. Чунки икки ҳафтадан ошдики шу ердамиз ва бу ерда футболдан бошқа овунчоғимиз йўқ. Ухласак ҳам футболни ўйлаймиз, уйғонсак ҳам футбол деб уйғонамиз. Мельбурн марказий стадионида яратилган шароитларни кўриб, ҳавасингиз келади. Майдон ҳолатига ҳам гап-сўз бўлиши мумкин эмас.

Терма жамоамиз Австралияга жўнаб кетишидан олдин Тошкентда ташкил қилинган матбуот анжуманида Миржалол Қосимов “Биз Саудия Арабистонидан кучлимиз” деганди. Чиндан ҳам шундай бўлиб чиқди. Ўйиннинг ўзи яққол кўрсатди, биз шу куни фақат омад туфайли ғалаба қозонганимиз йўқ. Рақиб ҳакамнинг антиқа қарори сабаб пенальти тепишга муваффақ бўлди. Агар шу лаънати пенальти бўлмаганида улар гол ҳам ура олишмасди. Бу ўйинда Саудия Арабистони терма жамоасида бир нечта муаммолар борлиги кўзга ташланиб қолди. Жамоа Кўрфаз кубогида ғолиб бўла олмагач, дарҳол олдинги бош мураббий истеъфога чиқарилди ва ўрнига “Ал Шабаб”да туппа-тузук ишлаб келаётган Космин Олариу икки ойлик шартнома асосида терма жамоага тайинланди. Табиийки, янги мураббий бошчилигида бирданига ўйнаб кетиш осон эмасди. Мана шуларни ҳисобга олиб Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабани жуда шов-шувдек қабул қилиш керак эмас, қолаверса, биз ютган Саудияни Хитой ҳам мағлубиятга учратди.



АСЛ КУЧИМИЗ БУГУН БИЛИНАДИ
Жанубий Корея терма жамоаси эса бутунлай бошқа мавзу. Уларнинг ўйинини кузатар экансиз, гўёки кучсиз томонлари йўқ экан деган хаёлга борасиз. Ҳар ҳолда кореяликларнинг Австралияга қарши ўйинини кўриб мен шундай ўйга бордим. Бугунги рақибимиз гуруҳдаги ҳар учала рақибдан кескин фарқ қилади. Жанубий Корея КХДР, С.Арабистони ва Хитойдан бир бош баланд. Германиялик мураббий Ули Штилике бошқараётган жамоа гуруҳ ўйинлари бирорта ҳам гол ўтказмасдан бир хил 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Бугун эса бизда шундай имконият борки, кореяликлар дарвозасини биринчи бўлиб ишғол этишимиз мумкин. Маълумот учун, Ули Штилике ўтган йилнинг сентабрь ойидан бери терма жамоани бошқариб келмоқда. Мураббий бунгача Қатарнинг “Ал Араби” клубида ишлаган.



Кечаги матбуот анжуманида ҳар иккала бош мураббий ўзларига ишонч билан гапиришди. Миржалол Қосимов гуруҳ ўйинлари ортда қолгани буёғига битта хато ҳам қимматга тушиши мумкинлигига эътибор қаратди. Рақиб футболчиси Сон Хёнг Мин эса янада яхшироқ ўйин кўрсатамиз деб айтиб ўтди. “Байер” футболчисидан Ўзбекистон терма жамоасида кимларни биласиз?” деб сўраганимда у иккиланиб қолди ва ўрнига бош мураббий жавоб қайтарди: “Агар Сон кечки машғулотдан сўнг ўтказиладиган митингда ухлаб қолмаса, Ўзбекистоннинг ҳамма фтуболчиларини билиб олади”. Агар бугун ғалаба қозонсак, Сон Хёнг Мин шундоқ ҳам бизнинг ўйинчиларни таниб олади. Бундан ташқари, “Ўзбекистон ярим финалда” каби гаплар эртанги газеталарнинг бош саҳифасидан ўрин олиши мумкин. Ўйлаймизки, Ўзбекистон терма жамоаси бугун бор иштиёқ билан тўп сурган ҳолда худди Саудия Арабистони билан бўлган баҳсдаги каби ҳаммани ўзига қарата олади.

Хайрулла Холиқов
Мельбурн, Австралия.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика