UZ

Сўнгги янгиликлар

15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  1 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  5 14:43"Рома" — "Торино". Таркиблар маълум  1 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  5 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  2 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  8 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  1 10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0 10:05Артета Эдегорнинг жароҳати ҳақида гапирди  3 09:32Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган  13 09:00Sofascore. Шомуродов дебют голи учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  12 08:30"Интер Майами" йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Месси эса пеналтидан фойдалана олмади  30 08:01Суперлига. Бугун "Олимпия" стадиони Суперлига баҳсига мезбонлик қилади  3 07:35АПЛ. "Челси" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди.  7

Осиё Кубоги. Сурия - Фаластин. Ўйиндан олдинги матбуот анжумани Янгиликлар

Осиё Кубоги. Сурия - Фаластин. Ўйиндан олдинги матбуот анжумани

Бугун "B" гуруҳида 1-тур баҳсларига старт берилади.

Шаржа шаҳридаги "Шаржа Стэдиум"да Сурия ва Фаластин терма жамоалари ўзаро баҳс олиб боради. Ўйиндан олдин ташкил қилинган матбуот анжуманида ҳар икки жамоа бош мураббийлари иштирок этишди.

"Машғулотларга ўзгача кайфиятда ёндошдик, мусобақага аъло даражада тайёргарлик кўрдик. Сурияга қарши ўйинимиз билан нафақат Осиё, балки жаҳон эътиборини ўзимизга қаратишни хоҳлаймиз", - дейди Фаластин бош мураббийи Нуриддин Оулд Али.

Ҳозирда бу жамоани жазоирлик мураббий бошқармоқда. 46 ёшли мураббийнинг айтишича, гуруҳ фаворитлари Австралия билан Сурия. "Ҳа, биз дастлабки учрашувни фаворитлардан бирига қарши ўтказамиз. Лекин бундан саросимага тушаётганимиз йўқ. Мусобақага тайёргарликни Қатарда олиб бордик ва ҳаммаси яхши кечди. Сурия термасида кучли футболчилар кўп, бироқ биз ҳам қараб турмаймиз ва жамоа сифатида натижа кўрсатишга ҳаракат қиламиз".


Сурия терма жамоаси бош мураббийи Бернд Штангенинг фикрлари қуйидагича бўлди:

"Биз жуда яхши тайёргарлик кўрдик. Сафимизда битта жароҳат олган футболчи бор: Фирас Ал Хатиб. Қолган ўйинчилар соппа-соғ ва ўйинга тайёр. Жамоамиздан ҳали ҳеч ким биз бу ерга чемпион бўлиш учун келдик дегани йўқ. Чунки мусобақада яхши жамоалар кўп ва ҳамма билан ўйин оғир кечади. Қолаверса, бу мусобақада жаҳон чемпионатида қатнашган жамоалар бор. Кўпроқ шулардан эҳтиёт бўлиш керак".

"2007 йилги Осиё Кубогида Ироқ терма жамоаси чемпионликни қўлга киритиб, футболда ҳамма нарсанинг иложи борлигини кўрсатиб берганди. Балки бу мусобақа Сурияга аталган бўлиши мумкин. Футболда олдиндан катта гапирмаслик керак, лекин мақсад сари секин-аста ҳаракат қилиш лозим деб ўйлайман".

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика