

Бугун жамоамиз делегацияси Шаржа шаҳрига кўчиб ўтади. Эктор Купер бошчилигидаги жамоа 9 январь куни айнан шу шаҳарда Осиё Кубоги 1-туридан ўрин олган Уммонга қарши ўйинни ўтказади.
Ўзбекистон терма жамоаси бугун маҳаллий вақт билан соат 18:00да (19:00 Тошкент) Шаржа шаҳридаги "Шаржа Клуб Ал Хазана" стадионида машғулот ўтказади.
Уммон терма жамоаси эса бугун Шаржадаги "Шаржа Университети" стадионида шуғулланади.
Эслатиб ўтамиз, 8 январь куни иккала жамоа ўйин бўлиб ўтадиган "Шаржа" стадионида расмий машғулотда қатнашади.
9 январь кунги баҳс маҳаллий вақт билан 17:30да (18:30 Тошкент) бошланади.



