UZ

Сўнгги янгиликлар

00:55Саудия Арабистони. Роналду фаолиятидаги 902-голини урган ўйинда "Ал Насср" йирик ғалаба қайд этди  0 00:37Гвардиола "Сити"нинг чемпионликдаги асосий рақибини айтди  0 00:15Роналду "Ал Насср"да юз фоизлик натижа қайд этмоқда  1 23:58Ўзбекистон U-16 термаси Францияга мағлуб бўлди  3 23:33Александр Хомяков: “Кетма-кет мағлубиятлар гирдобида қолгандик”  1 23:17Иван Бошкович: “Гол киритганимиздан сўнг эътиборсизликка йўл қўйдик”  0 23:10"Ливерпуль"нинг асосий футболчиси "Борнмут"га қарши ўйнамаслиги мумкин  0 22:50Илҳом Ҳамроев: "Мухлислардан узр сўраймиз"   9 22:42Хосе Венансио Лопес: "Ропиевнинг қизил карточкаси барчасини ўзгартириб юборди. Мен шартномамни шу ерда якунлайман ва катта эҳтимол билан бу менинг фаолиятимдаги сўнгги учрашув бўлди"  20 22:27Саудия Арабистони. "Ал Иттифоқ" - "Ал Насср" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 22:15"Навбаҳор" - "Андижон" учрашуви бошланиш вақти маълум қилинди  15 21:56Александр Крестинин: "5та 100 фоизлик имкониятимиз бўлганди"  0 21:40Футзал. Ўзбекистон Коста-Рикага мағлуб бўлди ва ЖЧдаги иштирокини якунлади   257 21:26Сергей Лушчан: "Ўйинимиз "ноль". Ҳужумга деярли ўта олмадик"  5 21:25Суперлига. "Сўғдиёна" - "Андижон" 1:1, Дарвоза тўсини ва устуни Жиззахликларни мағлубиятдан қутқариб қолди  1

Футзал. Осиё кубогининг илк баҳсида қийин, бироқ муҳим ғалабани қўлга киритдик Янгиликлар

Футзал. Осиё кубогининг илк баҳсида қийин, бироқ муҳим ғалабани қўлга киритдик

Футзал бўйича Осиё кубоги "B" гуруҳ 1-тур доирасидаги Ўзбекистон — Австралия ўйини якунланди.

"Бангкок Арена", 14:00

Ўзбекистон — Австралия 3:2
Голлар: 5 - Уэйд Жиовенали, 21 - Акбар Усмонов, 21 - Дилшод Раҳматов, 36 - Дилшод Раҳматов, 38 - Тайлер Гарнер

Ўзбекистон: 12. Аббос Элмуродов, 4. Ихтиёр Ропиев, 6. Илҳомжон Ҳамроев, 8. Ҳусниддин Нишонов, 9. Элбек Тўлқинов.

Захира: Анваров, Ботиров, Адилов, Жўраев, Раҳматов (с), Усмонов, Ахметзянов, Ҳудойбердиев, Беркинов.

Австралия: 1. Доменик Бадолато. 5. Джордан Геррейро, 6. Уэйд Джовенали, 8. Даниэль Форнито, 10. Шервин Кешаварц Адели.

Захира: 2. Тайлер Гарнер, 3. Адам Стюарт Купер, 4. Доминик Кокс, 7. Скотт Роган, 9. Грант Линч, 11. Итан де Мело, 12. Аарон, 13. Майкл Коута, 14. Джейми Диб


ЯНГИЛАШ



Учрашув якунланди

39. Рақиб ҳисобни тенглаштириши мумкин эди, Форнитонинг зарбаси ноаниқ кетди

38. Гол. Қарши ҳужумга ўтиб кетган рақибларимиз ҳисобни қисқартиришди. Тайлер Гарнер ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди

37. Рақиб таваккалга қўл урмоқда. Улар ўйновчи дарвозабон билан ҳаракат қилмоқда

36. Аббос тўпни қайтарди ва бўш дарвозага тўпни жойлаб қўйиши мумкин эди, бироқ зарбага озгина аниқлик етишмади

36. ГОООООООООЛ. Раҳматовдан дубль. Тўлқиновдан ажойиб узатма

35. Суннат Жўраевнинг жаримадан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади

35. Огоҳлантириш: Уэйд Джовенали огоҳлантирилди

34. Аббос яна бир бор зарба бериб кўрди, бироқ бу сафар ноаниқ

33. Скотт Роганнинг зарбасини дарвозабонимиз қийинчилик билан қайтарди. Устунлик рақиб томонга ўтиб кетмоқда

32. Даниэль Форнитонинг жаримадан йўллаган зарбасини дарвозабонимиз қайтармоқда

31. Суннат Жўраев битта рақибдан ўтди ва кучли зарба йўллади, бироз ноаниқ

30. Аброр Ахметзяновнинг зарбасига озгина аниқлик етишмади

30. Доминик Кокснинг зарбасини Элмуродов ушлаб олди

30. Ҳакам ВАРга мурожаат қилди, бизга пенальти қўйилиши мумкин. Барчаси жойида ҳакам ҳеч қандай пенальти йўқ деб ҳисоблади

30. Тўлқинов Нишоновга тўпни узатди, бироқ Ҳусниддиннинг зарбасига аниқлик етишмади

29. Элбек Тўлқинов ажойиб ҳаракат қилди ва тўпни эгаллаб олди, Бироқ дарвозабон билан бирга чиққан ҳужумчимизнинг зарбасига аниқлик етишмади

28.Скотт Роганнинг зарбаси ҳимоячимизга тегмоқда

27. Аббос Элмуродовдан навбатдаги хавфли зарба, яна дарвозабон. Бугун рақиб дарвозабонлари ажойиб ҳаракат қилишмоқда

25. Ихтиёрнинг зарбасини яна дарвозабон қайтармоқда

24. Ҳусниддин Нишоновдан иккита дахшатли зарба, рақиб посбонидан супер сейвлар

24. Ропиевнинг зарбаси тўцинга тегмоқда

24. Дарвозабонимизнинг зарбаси ҳимоячига тегмоқда. Бизда навбатдаги бурчак зарбаси

23. Элбек Тўлқиновнинг зарбаси осмонлар учиб кетди

23. Шервин Кешаварц бугун ҳимоячиларимизни анча қийнаб қўймоқда. Унинг зарбаси ҳимоячига тегиб, бурчакка чиқиб кетди

22. Иккинчи бўлимни супер бошладик. Нишоновнинг зарбаси ҳимоячига тегиб, бурчакка чиқиб кетди

21. ГООООООООООЛ. Раҳматовдан гол. Сардоримиздан ажойиб ҳаракат ва гол



21. ГООООООООООЛ. Жамоамиз ҳисобни тенглаштирди. Жўраевнинг узатмидан сўнг Усмонов ҳисобни тенглашитирди

Иккинчи бўлим бошланди

Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб 0:1

19. Одиловда яхши имконият бор эди, бироқ яна ноаниқ

19. Биринчи бўлимнинг якунига 1 дақиқа қолди, биз ҳозирча мағлуб бўлмоқдамиз 

17. Ҳамроевнинг ажойиб узатмасидан сўнг Элбек ҳисобни очиши мумкин эди, бироқ яна ноаниқ

17. Майкл Коута дарвозабон билан бирга бир чиқди, бахтимизга тўп ноаниқ кетмоқда

16. Аббоснинг зарбасини дарвозабон қайтармоқда

15. Дилшод Раҳматовнинг аниқ йўллаган зарбасини дарвозабон ушлаб олди

15. Адам Стюарт Купернинг зарбасига озгина аниқлик етишмади

14. Шервин Кешаварц Аделининг кучли зарбасини Аббос қайтармоқда

14. Жўраевнинг зарбаси яна ҳимоячига тегмоқда

13. Жўраевнинг кучли зарбасига озгина аниқлик етишмади. Ушбу вазиятдан сўнг бош мураббийимиз биринчи бўлим учун ажратилган танаффусдан фойданамоқда

12. Нишонов ва Ропиев тандеми ажойиб ҳаракат қилмоқда, бироқ ҳозирча гол йўқ

11. Нишонов ҳисобни тенглаштириши мумкин эди, бироқ ҳозирча Австралия ҳимояси ажойиб ҳаракат қилди

9. Яна Ропиев. Футзалчимизнинг тўпни тўхтатмасдан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтарди

8. Даниэль Форнитонинг узоқдан йўллаган зарбасига озгина аниқилик етишмади

7. Ҳозирча рақиб голдан сўнг анча яхши ҳаракат қилмоқда. Бизга гол керак

6. Ропиевнинг зарбасини дарвозабон қийинчилик билан қайтармоқда

5. Гол. Уэйд Жиовенали ҳисобни очмоқда.  



УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика