Осиё Кубоги-2019. Равшан Эрматов Сурия - Фаластин учрашувига тайинланди-ми?

Narzulla Saydullayev
4 янв 2019, 17:20
Эртага БАА мамлакатида Осиё Кубоги старт олади.

1-турдан ўрин олган Сурия - Фаластин учрашувида ўзбекистонлик ФИФА ҳаками Равшан Эрматов ишлайди. Бу ҳақда Осиё Кубогининг wikipedia.org сайтидаги саҳифасида ёзилган.

Худди шу саҳифада эртага бўладиган БАА - Баҳрайн учрашувини иорданиялик Адҳам Макҳадмеҳ бошчилигидаги ҳакамлар ишлаши ёзилган.

Wikipedia - очиқ энциклопедия бўлиб, унга исталган одам маълумот киритиши мумкин.

Ҳозирча ОФК Осиё Кубогининг биронта ўйинида ишлайдиган ҳакам номини расман эълон қилганича йўқ.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia