UZ

Сўнгги янгиликлар

21:02Максим Шацких: "Футболчилар чарчаб қолгани сезилиб турди"  0 20:59Асрор Алиқулов: "Кўп вазиятлар яратдик, лекин гол уришга келганда муаммога йўлиқдик"  0 20:55Кенжабоевнинг СУПEР голи "Қизилқум"га муҳим ғалабани тақдим этди  4 20:30Раде Петрович: "Ўйинни 60 дақиқа назорат қилиб ғалаба қозондик"  1 19:20"Брентфорд" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  6 19:05Чемпионлик учун кураш авжида. "Нефтчи" ва "Насаф"нинг Суперлигадаги тақвими қандай?  34 18:58"Нефтчи" "водий дербиси"да "Андижон"ни мағлуб этди ва "Насаф" билан орадаги фарқни 2 тагача қисқартирди  61 18:53Суперлига. "Сўғдиёна" меҳмонда "Шўртан"ни кичик ҳисобда мағлуб этди  7 18:31Артём Петросян: "Локомотив" футболчилари Суперлига даражасида. Улар бежиз лига пешқадами эмаслигини кўрсатишди"  1 18:05"Севилья" — "Барселона". Таркиблар маълум  76 18:01ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Карван"дан устун келди, Раҳмоналиев 89 дақиқа ўйнади  1 18:00Про лига. "Арал" "Жайхун"ни, "Локомотив" "Олимпик"ни мағлуб этди  2 16:33Суперлига. "Насаф"нинг қоқилиши интригани қайтарадими? "Нефтчи" учун ажойиб имконият  6 14:50"Чақирувдан хурсандман, боримизни бериб ҳаракат қиламиз" - Анваржон Ҳожимирзаев "Сурхон" устидан ғалаба ва миллий жамоага таклиф этилгани ҳақида  8 14:25"Наполи" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисини нишонга олди  1

Осиё Кубоги-2019. Қатарлик ҳужумчи яна битта гол урса Али Дайига тенглашиб олади Янгиликлар

Осиё Кубоги-2019. Қатарлик ҳужумчи яна битта гол урса Али Дайига тенглашиб олади

БААда бўлиб ўтаётган Осиё Кубоги мусобақасида бугундан 1/8 финал баҳсларига старт берилди.

Гуруҳдаги учала ўйинни ғалаба билан якунлаган Қатар терма жамоаси нимчорак финалда Ироққа қарши баҳс олиб боради. Маълумки, гуруҳ ўйинларида Қатар термаси сафида Алмуз Али ўзини кўрсата олди.  Ёш ҳужумчи гуруҳ босқичининг ўзидаёқ 7та гол уришга муваффақ бўлди. Ҳозирда бу футболчи ҳақида кўпчилик илиқ фикрларни билдирмоқда.

"Ал Дуҳайл" клубининг 22 ёшли ҳужумчиси агар яна битта гол урса Осиё Кубоклари тарихидаги энг яхши тўпурар Али Дайига етиб олади. Негаки Дайининг ҳисобида 8та гол бор. Эронлик собиқ тўпурар 1996 йилги Осиё Кубогида 8 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилган. Ҳозирча қатарлик футболчи ўтмишдаги Беҳташ Фариба ва Чой Сун Хо каби футболчилар билан бир хил кўрсаткич қайд этди.

Маълумот учун, Алмуз Али 1996 йилнинг 19 августида туғилган. У Қатар терма жамоасида илк учрашувини 2016 йилнинг 8 август куни Ироққа қарши ўтказган.

Осиё Кубоги тўпурарлари

Али Дайи (Эрон) - 8та гол, 1996 йил.
Беҳташ Фариба (Эрон) - 7та гол, 1980.
Чой Сун Хо (Ж.Корея) - 7та гол, 1980.
Алмуз Али (Қатар) - 7та гол, 2019.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика