UZ

Сўнгги янгиликлар

12:05Ши Таэ Йонг: "Ўзбекистон ва Саудия учрашувини стадиондан томоша қиламан. Корея мусобақани эрта тарк этгани учун бироз хафаман"  1 11:40"Интер" эгалари ўзгариши мумкин  0 11:16"Бавария", ПСЖ ва АПЛ клублари Меньян ва Теога қизиқишмоқда  0 10:50“Ливерпуль” ва “Арсенал” 80 миллион евролик футболчи учун курашмоқда  0 10:30Жанубий Кореяни уйига жўнатган Индонезия ОТЖ ким бошқараётганини биласизми? (Мутолаа учун)   4 10:13«Манчестер Юнайтед» ходимлардан пул тежашни яна бир йўлини топди  2 09:46«Фейеноорд» устози «Ливерпул»нинг қизиқиши ҳақида фикр билдирди  0 09:19Хави «Барселона»да қолиши маълум бўлганидан сўнг нималар деди?  8 08:54«Кальяри» Шомуродовни олиб қолмоқчи. «Рома» эса терма жамоамиз сардорига нарх белгилади  11 08:30Анчелотти «Олтин тўп»га ким лойиқлиги ҳақида фикр билдирди  25 08:04Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади ва 3-тур бошланади  3 07:38Футзал. Бугун Эронга қарши финал йўлланмаси учун баҳс олиб борамиз  7 07:15U-23 Осиё кубоги. Қатар - Япония 2:4  0 07:12Реванш олиш вақти келди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади  38 07:10U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея - Индонезия 2:2 (пенальтилар 10:11)  3

Осиё Кубоги-2019. Вьетнам чорак финалда! Иордания уйига кетади Янгиликлар

Осиё Кубоги-2019. Вьетнам чорак финалда! Иордания уйига кетади

Айни дамда Осиё Кубогининг 1/8 финали доирасидаги Иордания - Вьетнам учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувнинг муҳим вазиятларини ушбу саҳифа орқали кузатиб боринг.


ЯНГИЛАШ




ИОРДАНИЯ - ВЬЕТНАМ 1:1 (пенальтилар серияси 4:2)
20 январь, Дубай. "Ал Мактум" стадиони.
Бош ҳакам:
Алиризо Фағони (Эрон)

Голлар: Баҳа Абдулраҳмон 39, - 1:0. Нгуйен Конг Пхуонг 51, - 1:1. 

Иордания: 1. Амир Шафи, 2. Фирас Зейад, 3. Тариқ Хаттаб, 4. Баҳа Абдулраҳмон, 6. Саид Ҳассан Ал Муржан (9. Баҳа Файсал, 71), 7. Юсуф Равшдех (10. Аҳмад Самир Солиҳ, 105+2), 11. Ясин Баҳит (23. Эҳсон Хаддад, 98), 13. Халил Баниятеҳ, 18. Муса Сулаймон (14. Аҳмад Эрсан, 98), 19. Анас Бани Ясин, 21. Салим Ал Ажалин
Захира: 12. Аҳмад Наввас, 22. Мутаз Ясин, 5. Язан Ал Араб, 8. Обайда Ал Самриеҳ, 15. Бара Сами Марие, 16. Солиҳ Иброҳим Ратиб, 17. Муҳаммад Ал Баша, 20. Оуди Ходир Ал Қара,

Вьетнам: 23. Данг Ван Лам, 2. До Дуй Ман, 3. Куе Нгок Хай, 4. Б.Т. Дунг, 5. Доан Ван Хау, 7. Нгуйен Хуй Хунг (9. Нгуйен Ван Тоан, 96), 8. Нгуйен Тронг Хоанг (14. Тран Мин Вуонг, 117), 10. Нгуйен Конг Пхуонг (22. Нгуйен Тиен Лин, 77), 16. До Хунг Дунг, 19. Нгуйен Куанг Хай, 20. Фан Ван Дук (6. Луонг Хуан Труонг, 105)
Захира: 1. Б.Тиен Дунг, 13. Нгуйен Туан Ман, 11. Нган Ван Дай, 12. Нгуйен Пхонг Хонг Дуй, 15. Пхам Дук Хуй, 17. Хо Тан Тай, 18. Ха Дук Чин, 21. Нгуйен Тан Чунг.

Огоҳлантиришлар: Ҳалил Баниятеҳ 57.



Пенальтилар серияси: 

1.Куе Нгок Хай  - ГОЛ!

2.Баҳа Абдулраҳмон - ГОЛ! 

3. До Хунг Дунг - ГОЛ!

4. Баҳа Файсал - ТЎСИН!

5. Луонг Хуан Труонг - ГОЛ!

6. Аҳмад Самир Солиҳ - ДАРВОЗАБОН!

7. Тран Мин Вуонг - ДАРВОЗАБОН!

8. Аҳмад Эрсан - ГОЛ! 3:2

9. Б.Т. Дунг - ГОЛ! 4:2


ВЬЕТНАМ ЧОРАК ФИНАЛДА! СЕНСАЦИЯЯЯ!  Ана шунақа, гуруҳ босқичида Австралияни мағлуб этиб нимчорак финалда Вьетнамга ютқазиб қўйиш ҳеч гап эмас.




120+1. Учрашув қўшимча таймлари ҳам тугади. Энди ғолиб пенальтилар сериясида маълум бўлади

117. Ўзгариш. Вьетнам. Нгуйен Тронг Хоанг ўрнига Тран Мин Вуонг тушди

115. Осиё Кубогининг биринчи нимчорак финали шунчалик бўлса қолган ўйинлар қандай бўларкин? Сизу бизни ажойиб ўйинлар кутмоқда. 

112. Иорданиялик футболчилар эса шошилишмоқда. Улар ўйинда ғалаба қозонишни исташмоқда.

110. Вьетнамлик мураббийлар шогирдларидан шошилмасликни сўрашмоқда. Демак Вьетнам пенальтилар сериясини кутмоқда

106. Сўнгги қўшимча тайм бошланди


105+2. Ўзгариш. Иордания. Юсуф Равшдех ўрнига Аҳмад Самир Солиҳ тушди

105. Ўзгариш. Вьетнам. Фан Ван Дук ўрнига Луонг Хуан Труонг тушди

102. ЗАРБААААААААААААААААА! Абдулраҳмоннинг кучли зарбасини дарвозабон қайтаришга эришди

102. Иордания жарима тўпига эга бўлди. Яна Баҳа Абдулраҳмон зарба йўллайди

98. Ўзгариш. Иордания. Ясин Баҳит ўрнига Эҳсон Хаддад ва Муса Сулаймон ўрнига Аҳмад Эрсан тушди

98. Хавфли вазият!  Ясин Баҳитнинг йўллаган зарбаси ноаниқ кетди

96. Ўзгариш. Вьетнам. Нгуйен Хуй Хунг ўрнига Нгуйен Ван Тоан тушди

91. Дастлабки экстра тайм бошланди


90+3. Ўйиннинг асосий вақти якунланди. Ҳозирча дуранг. Энди 15 дақиқадан иккита қўшимча тайм гувоҳи бўламиз.

90. Асосий вақтга 3 дақиқа қўшиб берилди

90. Кўринишидан ғолиб асосий вақтда аниқланмайди шекилли

87. Охирги дақиқаларда Вьетнам ташаббусга эга бўлмоқда ва ҳужумга кўпроқ ўтмоқда. Иорданиянинг эса негадир ўйини чиқмаяпти. Австралияни мағлуб этган Иордания эмас бу.

85. Қизиқ, энди стадионга 14205 томошабин келгани эълон қилинди

77. Ўзгариш. Вьетнам. Нгуйен Конг Пхуонг ўрнига Нгуйен Тиен Лин тушди

77. Маълумот учун, Иордания бу мусобақада ҳозирча 4та гол урди. Барчаси биринчи таймда. Иккинчи таймда умуман гол йўқ.

76. Бугунги учрашувни кўриш учун "Ал Мактум" стадионига 8761 томошабин келгани эълон қилинди. 

74. ЗАРБАААААААААААААААААААААААА! До Хунг Дунг томонидан йўллаган кучли ва аниқ зарбани Шафи муштлари билан қайтарди, хавфли зарба эди.

71. Ўзгариш. Иордания. Саид Ҳассан Ал Муржан ўрнига Баҳа Файсал тушди. Витал Боркелманс ярим ҳимоячи ўрнига ҳужумчини майдонга туширди.

64. Учрашув шиддати юқорилигидан бир соат ўтиб кетганини сезмай ҳам қолибмиз

61. ЗАРБАААААААААААААА! Яна Вьетнамнинг ҳужуми, бу сафар Нгуйен Куанг Хайнинг зарбаси ноаниқ кетди

60. ХАВФЛИ ВАЗИЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯТ! ВЬЕТНАМ ҳозир яна гол уриши мумкин эди! Ҳимоядаги хатодан сўнг Фан Ван Дук Шафини алдаб зарба берди, аммо ҳимоячи дарвозага кириб кетаётган тўпни қайтаришга эришди

59. Иккала жамоага ҳам раҳмат. Ажойиб ҳужумкор ўйин кўрсатишмоқда. Ачинарлиси бу жамоалардан бири бугун Осиё Кубогини тарк этади

58. Иордания бу мусобақада биринчи бор гол ўтказиб юборганини таъкидлаш лозим. Гуруҳ босқичида Амир Шафи дарвозасига Австралия ҳам, Сурия ҳам, Фаластин ҳам гол ура олмаган эди.

57. Огоҳлантириш. Иордания. Ҳалил Баниятеҳ рақибини йиқитгани учун сариқ олди

51. Ўнг қанотдан узатилган тўпни Нгуйен Конг Пхуонг дарвозага жойлаб қўйди. Бу сафар Амир Шафи ҳам ҳеч нарса қила олмай қолди. Ажойиб ўйинни кўришда давом этамиз.

51. ГОООООООООООООООООООООООООООООООЛ! ВЬЕТНАМ ҲИСОБНИ ТЕНГЛАШТИРДИ! 1:1

46. Иккинчи тайм бошланди. 


Учрашувни томоша қилиш учун ОФК президенти Шайх Салмон бин Халифа ва ФИФА вице-президенти, Иордания шахзодаси Али бин Ал Ҳуссайин ҳам келди 


45+1. Биринчи тайм якунига етди. Шиддатли, ҳужумларга бой, чиройли гол урилган тайм якунига етди. Иккинчи тайм бундан кам бўлмайди деб умид қиламиз. 

45. ЗАРБААААААААААААААААААААААААА! Тажрибали Амир Шафига бугун осон бўлмаяпти, у навбатдаги зарбани қайтариб жамоасини голдан қутқариб қолди.

43. ЗАРБАААААААААААААААААААААА! Вьетнам танаффусга ҳисобни тенглаштириб чиқиб кетмоқчи. До Хунг Дунг томонидан йўллаган кучли ва аниқ зарбани Амир Шафи қайтарди!

40. Ўйиннинг фотогалереясини сайтимизнинг махсус бўлимида кузатиб бориш мумкин.  ФОТОГАЛЕРЕЯ

39. Белгиланган жарима тўпини Баҳа Абдулраҳмон Тони Кроос услубида дарвозага жойлаб қўйди. Қойилмақом ижро ва ҳисоб очилди - 1:0.

39. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! АЖОЙИБ ГОЛ! СУПЕР ГОЛ!  ТОМОША ҚИЛИШ

39. Энди яқинроқдан. Иордания яна жарима тўпи тепади.

38. Иорданияда жарима тўпи. Йўлланган зарба жонли деворга тегиб қайтди.  

35. ЗАРБАААААААААААААААААААААААА! АЖОЙИБ СЕЙВ! ҚОЙИЛ ВЬЕТНАМ! Доан Ван Хаунинг жарима майдони ёнидан йўллаган кучли зарбасини Амир Шафи қайтарди. Ўйин даҳшат бўлмоқда. Буни кўриш шарт. 

30. Ўйин бошлангач стадионга иорданиялик кўплаб мухлислар кириб келишди ва ҳозир 15 минглик стадионнинг деярли ярмини эгаллашди.

29. Хавфли вазият! Жавоб ҳужуми, жамоалар тиним билишмаяпти. Ясин Баҳит жарима майдони ичида қулай вазиятда зарба берди, аммо олдинроқ тўп унинг қўлига теккани учун ўйин тўхтатилди

28. ЗАРБАААААААААААААААААААА! Вьетнамликлар жарима тўпига эга бўлишди, Доан Ван Хау томонидан бош билан йўлланган зарбани Амир Шафи ушлаб олди

26. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Иорданиянинг навбатдаги ҳужуми, Муса Муҳаммад Сулаймон жарима майдони ичига кириб бориб чап оёқда зарба берди, кучсиз зарбадан сўнг дарвозабон тўпни осонгина ушлаб олди. 


25. Дубайда ҳаво ажойиб. Айни футбол ўйнайдиган ҳаво десак янглишмаймиз. Енгил шабада есиб турибди.

20. ЗАРБААААААААААААААААААААААА! Қандай вазият! Иордания гол уришга жуда яқин келди. Ўнг қанотдан Фирас Шилбайя томонидан узатилган тўп Ясин Баҳитга борди, дарвоза ёнида турган футболчининг зарбаси анчайин ноаниқ чиқди. Шундоққина дарвоза ортида ўтирган вьетнамлик мухлис ва мухлисалар хурсандчиликдан бақириб юборишди 

17. ЗАРБАААААААААААААА! Ўйиндаги биринчи чинакамига хавфли ҳужум. Юсуф Равшдехнинг зарбасини дарвозабон ушлаб олди. 

16. Айтганча февраль ойида бу стадионда "Пахтакор" клуби ўйнаши мумкин. Бунинг учун жамоа дастлаб Ироқ клубини мағлуб этиши керак. Шундан кейин "Ал Наср" меҳмони бўлади.

12. Иорданияликлар жарима тўпига эга бўлишди, тўп осонлик билан қайтарилди.


Икки мураббий ўйиндан олдин. 


10. Ўйинда ҳозирча ҳеч бир томон хавфли ҳужум уюштиргани йўқ. Иорданиялик дарвозабон Амир Шафи турган томонга биринчи таймда қуёш тушмоқда, вьетнамликлар бундан фойдаланиб қолиш учун узоқдан зарба беришмоқда.

6. "Ал Наср" клубига тегишли бўлган стадион 15 000 томошабинга мўлжалланган. Бўш жойлар жуда кўп, бироқ мухлислар ўз жамоалари ҳужумга ўтса қулоқни қоматга келтирадиган даражада шовқин қилишмоқда.

3. Илк дақиқалардан Вьетнам кўпроқ ҳужумда ўйнамоқда. Кореялик мураббий бошчилигидаги Вьетнам терма жамоаси ўзаги 2018 йил Хитойда ўтган U-23 Осиё чемпионати финалида ўйнаган йигитлардан ташкил топган. Вьетнам 2019 йилги Осиё Кубогининг энг ёш жамоаси ҳисобланади. Бу жамоанинг ўртача ёши 23ни ташкил этади. Иорданияда эса бу кўрсаткич 28 ёшга тенг.

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!


- Осиё Кубогининг биринчи нимчорак финали доирасидаги Иордания - Вьетнам учрашуви бошланиши арафасида. Стадионда иккала жамоанинг ҳам мухлислари жуда кўп. Айниқса иорданияликлар жуда кўпчилик. Улар 4та секторни эгаллашган бўлса, Вьетнамлик мухлислар 2та секторда жойлашишган.

- Диққат қилинг, Дубайдаги "Ал Мактум" стадионидан ёзамиз.


Иордания

Bahaa Abdulrahman - 39', Bahaa Abdulrahman - 121', Ahmad Hamdouni - 121'

Asian Cup 1/8 Finals . 1/8-тур

20/01/2019, 15:00

5
:
3
Тугади

Вьетнам

Конг Фуонг Нгуен - 51', Нгок Хай Куэ - 121', Hung Dung Do - 121', Luong Xuan Truong - 121', Tien Dung Bui - 121'

Стадион: Al Maktoum Stadium, 14205 томошабин

Бош ҳакам: Alireza Faghani

45'
90'
120'
39'  Bahaa Abdulrahman
39'  Yusef Al Rawashdeh
57'  Khalil Baniateyah
71'  Saeed Murjan (Baha Faisal)
98'  Yassine Al Bakheet (Ehsan Haddad)
98'  Musa Al-Taamari (Ahmad Hamdouni)
105'  Yusef Al Rawashdeh (Ahmed Samir)
51'  Конг Фуонг Нгуен
51'  Чонг Хоанг Нгуен
77'  Конг Фуонг Нгуен (Nguyen Tien Linh)
96'  Хюи Нгуен (Van Toan Nguyen)
105'  Phan Van Duc (Luong Xuan Truong)
117'  Чонг Хоанг Нгуен (Минь Вуонг Тран)




Рейтинг: +26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика