UZ

Сўнгги янгиликлар

22:34Испания ҳукумати Ямалнинг туғилган кун байрамида карлик касаллиги бор одамларнинг ишга ёлланганини текширишни сўради  0 22:04КЖЧдан сўнг "Олтин тўп" учун ким асосий даъвогар?  18 19:54Грилишнинг янги манзили Туркия бўлиши мумкин  1 19:27Расман: Кенжабоев "Қизилқум"га қайтди  7 19:11"Бавария" вингери "Барса"га ўтиши мумкин – музокаралар давом этмоқда  0 18:44"Реал" суперюлдузи Мбаппе туфайли клуб билан битимни узайтиришдан бош тортди  9 18:18Инсайдер "Арсенал"ни бир қатор футболчилар тарк этишини маълум қилди  1 17:51"Реал" ва "Ливерпуль" кутилмаган алмашувни режалаштирмоқда  6 17:20"Ливерпуль" Украина терма жамоасининг энг яхши футболчиси трансферига кўз тикди  1 16:51Хаби Алонсо: "Реал" футболчисидан буни умуман кутмагандим"  6 16:24"Милан" Тео ўрнини "Реал" футболчиси билан тўлдирмоқчи  1 15:55"Футболни Саудия Арабистонига бой бердик". Блаттер ФИФАни танқид қилди  8 15:27Расман: "Барселона" швециялик вингер трансферини эълон қилди  1 15:00"Валенсия" ҳимоячиси "Арсенал"да — Here We Go!  1 14:34Швейцария юлдузи ҳам Саудия Арабистонига йўл олмоқда – музокаралар ижобий якунланди  0

Осиё Кубоги-2015: Жамоалар қанча масофа босиб ўтади? Янгиликлар

Осиё Кубоги-2015: Жамоалар қанча масофа босиб ўтади?

Австралияда бўлиб ўтадиган Осиё Кубоги мусобақанинг илк бор қитъамиздан ташқаридан ўтиши, шунингдек, унда иштирокчиларнинг гуруҳ баҳсларини турли шаҳарларда ўтказиши билан алоҳида ёдда қолади.
Жаҳон чемпионати тажрибасини қўллашни хоҳлаган ОФК бу билан ОФК ходимлари ва мухлисларни анча ташвишга солиб қўйди. Шунга қарамай, бу тўғрисида анча илгари маълум қилинганди.

Австралия катта мамлакат бўлгани сабабли шаҳарлар орасидаги масофани жуда яқин деб бўлмайди. Айниқса, ҳар 2-3 кунда шаҳар ва турар жойни алмаштириш журналистларнинг кўнгилдагидек ишлашини қийинлаштиради.

Биз терма жамоалар гуруҳ босқичи давомида қанча масофа босиб ўтишларини ҳисоблаб чиқдик. Бунда дастлаб бирор мамлакат терма жамоасининг ўз давлатидан Осиё Кубоги 1-тур учрашувида ўзи майдонга тушадиган шаҳаргача бўлган масофа, кейин Австралия шаҳарлари орасидаги масофаларни инобатга олдик. Унга кўра, умумий ҳисобда Иордания энг кўп масофани босиб ўтади. Австралияда Ўзбекистон терма жамоаси қолганлардан кўпроқ йўл юради. Қатар эса гуруҳ босқичи мобайнида 248 километр масофага юради холос. Бунда терма жамоаларнинг ўзи яшайдиган базага жойлашиши ҳисобга олинмаган. Мамлакатга етиб келгач, жамоалар ўзлари  истиқомат қиладиган базагаетиб боришади. Австралияга энг кеч етиб борадиган Ўзбекистон терма жамоаси ҳам 1-ўйинига бир ҳафта қолганда ташриф буюради. Демак, йўл чарчоғи ҳеч кимга баҳона сифатида ўтмайди.

“А” гуруҳи
Австралия: 715+732=1447
Жанубий Корея: 8426+944=9370
Уммон: 11559+248+118=11925
Қувайт: 12573+467+359=13399

“В” гуруҳи
Ўзбекистон: 11833+733+1376=13942
КХДР: 8519+715+1376=10610
Саудия Арабистони: 12776+1376=14152
Хитой: 8405+945=9350

“С” гуруҳи
Эрон: 12625+715+733=14073
Баҳрайн: 12130+467+248=12845
БАА: 11934+945=12879
Қатар: 12261+248=12509

“D” гуруҳи
Япония: 7742+619+1376=9737
Иордания: 14019+1376=15395
Ироқ: 13285+945=14230
Фаластин: 12029+1019+647+=13695


Беҳзод Назаров тайёрлади
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика