UZ

Сўнгги янгиликлар

11:37Мажед Абдуллаҳ: "Биз учун яхши тажриба бўлди"  0 11:12Мбаппе янги мавсумда янги рақамда ҳаракат қилади  2 10:45МЮ тўрт нафар футболчини машғулотлардан четлатди  4 10:21"Милан" тарихида 56 йилдан бери бундай ҳолат содир бўлмаган   3 09:58Яна бир собиқ Олимпия терма жамоамиз аъзоси фаолиятини "Шўртан"да давом эттиради  0 09:32Ўзбекистон МТЖ аъзоси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  14 09:08Арманистон чемпионатининг энг яхши футболчиларидан бири фаолиятини Ўзбекистонда давом эттириши мумкин  5 08:41ЦСКА собиқ футболчиси: "Файзуллаевни жуда яхши вақтда сотишди"  6 08:15Луиджи Ди Бияджо: "Рақиб ғалабага лойиқ ўйин намойиш қилди"  1 07:56"Насаф" бразилиялик ярим ҳимоячига таклиф билан чиқди  9 07:28Расман. "Бунёдкор"ни яна бир асосий таркиб футболчиси тарк этди  3 01:15Расман: Азизбек Амонов "Бухоро" футболчисига айланди  5 01:04Равшан Ҳайдаров: "Йигитларда иштиёқ катта эди. Мухлислар қўллови билан ғалабага эришдик"  3 00:57Нодирбек Абдураззоқов: "Японияга қарши ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз. Голимни Ислом Тўхтахўжаевга бағишлайман"  7 00:45"Ювентус" Консейсауни "Порту"дан тўлиқ сотиб олди  0

Осиё Кубоги-2015 саралаш босқичи. “Е” гуруҳига назар Янгиликлар

Осиё Кубоги-2015 саралаш босқичи. “Е” гуруҳига назар

Бугун қитъамизда Осиё Кубоги-2015 саралаш босқичидан ўрин олган 4-тур учрашувлари ўтказилади. “Е” гуруҳида қуйидаги беллашувлар бўлиб ўтади.
17:00. Вьетнам – Ўзбекистон
20:30. БАА – Гонконг

Ўзбекистон миллий терма жамоаси иштирок этаётган ушбу гуруҳда 9 очко жамғарган БАА пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи ўринда бораётган Ўзбекистон ҳисобида 4 очко, шунингдек 3-ўриндаги Гонконг ҳисобида ҳам 4 очко бор. Вьетнам эса 0 очко билан охирги ўринни эгаллаб турибди.

Миржалол Қосимов: (Ўзбекистон термаси бош мураббийи): “Биз бу ерга узоқ парвозни амалга оширган ҳолда етиб келдик. Лекин маҳаллий иқлимга мослашиб олиш учун бир кун етарли бўлди. Жамоамиздаги ҳамма жуда яхши жисмоний ҳолатда. Биринчи учрашувда Вьетнам мазмунли ҳаракат қилди, лекин биз ҳам бўш келмадик ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозондик. Жавоб баҳсида Вьетнамнинг ўз уйида тўп суришини инобатга олмаганда, биз улардан кучлимиз ва буни майдонда исботлашни хоҳлаймиз. Менимча, улар бизга қарши қарши ҳужумда тўп сурса керак”.

Нгуен Ван Си (Вьетнам термаси бош мураббийи): “Биз Ўзбекистон билан кечадиган иккинчи ўйинга тайёрмиз. Бу учрашувда иккита ўзгаришни амалга оширамиз. Асосий дарвозабонимиз билан жамоа сардори жароҳатдан тузалиб яна сафга қайтишди. Бу эса таркибимизни кучайтиради. Ўзбекистон – айниқса ҳужумда кучли, шундай экан, дастлаб ҳимоя ҳақида бош қотирмасак бўлмайди. Ана ундан кейин ҳужум уюштириш тўғрисида ўйлаб кўрамиз. Биз саралаш босқичини ноль очко билан тугатишни хоҳламаймиз”.

Маҳди Али (БАА термаси бош мураббийи): “Гонконг билан кечадиган баҳс биз учун ўта муҳим. Агар ғалаба қозонсак, Осиё чемпионати йўлланмасига вақтлироқ эга бўламиз. Ўйлайманки, шогирдларим рақибни яна бир бор мағлубиятга учрата олишади. Дастлабки ўйиндаги 4:0 ҳисоби рақибнинг кучсиз эканлигини англатмайди. Биз гуруҳдаги барчани бир хил ўринда кўрамиз ва ҳеч қачон жамоа ажратмаймиз”.

Ким Пан Гон (Гонконг термаси бош мураббийи): “Гонконг 1968 йилдан бери Осиё чемпионатида қатнаша олмаяпти. Бу эса жуда узоқ муддат ҳисобланади. Биз БААдан қўрқаётганимиз йўқ, аксинча, уларга яхши “совға” тайёрлаш ниятимиз бор. Тан олиш керак, БАА қитъадаги энг яхши жамоалардан бири ҳисобланади. Агар ғалаба қозонсак, бу биз учун тарихий натижа бўлади”.

Хайрулла Холиқов тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика