UZ

Сўнгги янгиликлар

01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  1 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   3 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  17 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  6 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  10 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  171 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  55 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  11 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  29 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3

Осиё футболи ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар Янгиликлар

Осиё футболи ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар

Қитъамиз футболига оид баъзи маълумотларни савол-жавоб шаклида беришда давом этамиз.

Савол: ОЧЛ тарихида гол урган энг ёш футболчи ким?

Жавоб: Супҳанат Муеанта. "Бурирам Юнайтед" футболчиси "Бейжинг ФК" дарвозасига тўп киритган маҳал 16 ёш, 8 ойлик бўлган. Бу ўйинда "Бурирам" 1:3 ҳисобида имкониятни бой берган. 


Савол: Бу қайси стадион?

Жавоб: Бу Хитойдаги "Workers’ Stadium" (Ишчилар стадиони) бўлиб, "Бейжинг ФК" уй учрашувларини ўтказади. Стадион сиғими 66 минг томошабинга мўлжалланган. 


Савол: ОЧЛда кетма-кет икки бор ғолиб чиққан клубни биласизми?

Жавоб: Бу Саудия Арабистонининг "Ал Иттиҳод" клуби бўлиб, 2004 йил "Сеонгнам Ильва Чунма", 2005 йил "Ал Айн" устидан зафар қучиб бош совринни қўлга киритган. 


Савол: ЖЧ-2018да Алиризо Бейранванд кимнинг пенальтисини қайтарган?

Жавоб: Эрон - Португалия баҳсида Криштиану Роналду амалга оширган 11 метрлик жарима зарбасини Бейранванд моҳирона қайтарганди.


Савол: Деян Дамьяновичнинг Осиёдаги фаолиятини кетма-кетликда санаб беринг.

Жавоб: Черногориялик ҳужумчи Дамьянович Осиёдаги фаолиятини 2006 йил Саудия Арабистонининг "Ал Иттиҳод" клубида бошлаган. Шундан сўнг у "Иньчон Юнайтед" (Жанубий Корея), "ФК Сеул" (Жанубий Корея), "Жиангсу" (Хитой), "Бейжинг" (Хитой), "Сувон Самсунг" (Жанубий Корея) клубларида ўйнаган. Ҳозир Жанубий Кореянинг бошқа бир жамоаси "Тэгу" аъзоси ҳисобланади.


Савол: 2022 йил аёллар ўртасидаги Осиё чемпионати қаерда ўтказилади?

Жавоб: Ҳиндистонда. Номзодлар орасида Хитой Тайпейи билан Ўзбекистон ҳам бор эди, бироқ ОФК якунда Ҳиндистон вариантини танлади.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика