Осиё футболи. Эрон 5 июнь куни Канада билан ўйнайди
13 май 2022 11:44
Янгиликлар
Осиё футболи. Эрон 5 июнь куни Канада билан ўйнайди
Жаҳон чемпионати йўлланмасини нақд қилган Эрон терма жамоаси жиддий ҳозирлик кўришни мақсад қилган.
Хусусан форслар 5 июнь куни Ванкуверда Канада миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказишади. Эрон ФИФА рейтингида 21-ўринни, Канада эса 38-ўринни эгаллаб турибди.
Эрон терма жамоаси ЖЧ-2022да "B" гуруҳидан жой олган бўлиб, Англия, АҚШ ва Уэльс/Украина/Шотландия жамоаларидан бирига қарши баҳс олиб боради. Канада терма жамоаси эса "F" гуруҳида Бельгия, Сербия ва Марокашга қарши майдонга тушади.
Эрон терма жамоаси шунингдек, Эквадор ва Албания билан ҳам ўртоқлик ўтказишни мақсад қиляпти.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар