UZ

Сўнгги янгиликлар

01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  11 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  1 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  2 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  2 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  1 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  3 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  1 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  5 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  24 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  3 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  5

Осиё чемпионатига (U-19) 24 апрель куни қуръа ташланади Янгиликлар

Осиё чемпионатига (U-19) 24 апрель куни қуръа ташланади

Хабарингиз бор, ўтган дам олиш кунлари кузда Таиландда бўлиб ўтадиган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатига (U-16) қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Темур Олимхўжаев бошчилик қилаётган ўсмирларимизнинг гуруҳ босқичидаги рақиблари маълум бўлганди.

9-23 октябрь кунлари Мьянма давлати мезбонлик қиладиган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатига (U-19) 24 апрель куни қуръа ташланади.

Ушбу чемпионатда иштирок этувчи 16 жамоанинг номи аниқ бўлиб улгурган. Улар орасида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ҳам бор. Сергей Лушан бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси апрель ойи сўнггида ўз рақиблари номини билиб олади.

Осиё чемпинатида (U-19) қатнашадиган жамоалар: Мьянма, Индонезия, Эрон, Ироқ, Япония, Уммон, КХДР, Қатар, БАА, Вьетнам, Хитой, Австралия, Жанубий Корея, Ўзбекистон, Таиланд, Яман.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 2012 йил БААда бўлиб ўтган (U-19) Осиё чемпионатида ярим финалга қадар етиб борганди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика