

Уфаликларни олдинда 18 апрел куни “Спартак”га қарши сафарда ўтадиган учрашув кутмоқда.
“Спартак” билан Ўрунов уларга қарши ўйнай олмаслиги тўғрисида келишув йўқ. Унинг “қизил-оқлар”га қарши майдонга тушишига ҳеч нарса тўсқинлик қилмаяпти”, дейди "Уфа" бош директори Шамиль Газизов.
Эслатиб ўтамиз, “Уфа” РПЛ 25 туридан сўнг, 17 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалида 15-ўринда турибди. “Спартак” эса 47 очко билан 2-поғонада бормоқда.



