UZ

Сўнгги янгиликлар

22:35Туркия кубоги. Алиқулов ассист қайд этган ўйинда "Ризеспор" "Пендикспор"ни йирик ҳисобда таслим этди  0 22:10Игорь Сергеев – Суперлигада йил футболчиси!  10 21:40Де Йонг "Атлетико"га қарши ўйнамайди  3 21:12Расман: "Бунёдкор" Билолхон Тошмирзаев билан шартнома имзолади  1 20:45Рауль "Реал"га қайтиш истагини билдирди  2 20:29"Динамо" аъзоаси Суперлиганинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  3 20:10Ўзбекистон делегацияси бугун АҚШ пойтахтига йўл олади  17 19:44Кубок финалида "Навбаҳор" дарвозасини ишғол этган футболчи энди "лочин"га айланадими?  10 19:21Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси эълон қилинди  3 19:00Championat.asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасида ноябрь ойи якунларини сарҳисоб қилди  2 18:39"Навбаҳор" бир қатор легионерлари билан хайрлашди  8 18:19"Локомотив"га дарвозабон керак: "Навбаҳор" аъзоси — асосий номзод  3 17:58Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Эронни мағлуб этди  2 17:33"Футбол олами". Сўнгги тур тафсилотлари  0 16:56"Ювентус" етакчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0

Ўртоқлик учрашувисиз ЖЧ саралаш баҳсларини бошлаш Эронни ташвишга соляпти Янгиликлар

Ўртоқлик учрашувисиз ЖЧ саралаш баҳсларини бошлаш Эронни ташвишга соляпти

Шу йилнинг сентябрь ойидан Осиё минтақасида ЖЧ-2022 саралаш баҳсларининг учинчи раундига старт берилади.

Эрон миллий терма жамоаси 2 сентябрь куни "Озоди" стадионида Сурияни қабул қилади. Эрон терма жамоасининг саралаш ўйинларисиз учинчи босқични бошлаши маҳаллий матбуотни хавотирга соляпти. Масалан, гуруҳдаги рақиб БАА терма жамоаси 6 августдан Сербияда ўқув-машғулотларни бошлади ва 13 августга қадар ўртоқлик учрашуви ҳам ўтказади. 

Ироқ терма жамоаси ҳам янги мураббий Дик Адвокат қўл остида Сербияда йиғин ўтказади ва йиғин давомида Уммон ва Хорватияга қарши ўртоқлик учрашувларида майдонга тушади. 

Миллий чемпионат ўйинлари қолдирилгани боис Ливан термаси бир ой олдин йиғилди ва ҳозирда тайёргарликни давом эттиряпти. Бу жамоа шу ойда иккита йиғин ўтказишни режалаштириб қўйган: Туркия ва БААда. Ливанликлар 2 сентябрь куни Дубайда БАА билан ўйнашади. 

Эрон терма жамоаси 25 августдан йиғилади. Драган Скочич шогирдлари фақат машғулот ўтказиш билан чекланишади. Ҳеч қандай ўртоқлик учрашувисиз учинчи раундни бошлаш қимматга тушмаса бўлди деб бонг урмоқда маҳаллий матбуот.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика