

Бугун Пим Вербек бошчилигидаги Уммон терма жамоаси Таиланд билан ўртоқлик учрашуви ўтказди. Ўйинда Аҳмад Кано ва Ал Гасани томонидан урилган голлар эвазига Уммон 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Эслатиб ўтамиз, Уммон 9 январь куни Осиё Кубоги 1-турида Ўзбекистон билан ўйнайди.
Ўртоқлик учрашуви
Таиланд - Уммон 0:2
Голлар: Аҳмад Кано 25, Ал Гасани 55



