Ўртоқлик учрашуви. Қатар Ўзбекистон билан ўйин олдидан Эквадорга тўртта гол урди

12 окт 2018, 23:41
Бир неча кунлардан кейин Тошкентда миллий терма жамоамизга қарши майдонга тушадиган Қатар терма жамоаси бугун Доҳада Эквадор термаси билан куч синашди.

“Жассим Бин Ҳамад” стадионида кечган беллашувни томоша қилган мухлислар зерикиб қолишмади. Учрашувнинг ҳар иккала бўлимида иккитадан гол киритган қитъадошларимиз учрашувда 4:3 ҳисобида ғалабага эришишди. 

Мезбонлар сафида Акрам Афиф, Ҳасан Ал Хаидос, Алмоэз Абдулла (2 марта) мувафақият қозонган бўлса, жанубий америкаликлар таркибида Эннер Валенсия ( 2 марта) ва Хосе Энрикез мезбонлар дарвозасини ишғол этди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›