

Вадим Абрамов ва Валерий Карпин қўл остидаги учрашувда Россия клуби йирик ғалабага эришди – 4:1. Жамоамизнинг ягона голига иккинчи бўлимда Эммануэл Ягр муаллифлик қилди. Ўйин давомида мураббийлар штаби таркибдаги деярли барча ўйинчиларга имконият беришди.
"Abu-Dhabi Regby stadium"нинг 5-майдонида ўтган учрашувда интернет билан боғлиқ муаммолар сабабли баҳсдан туширилган фото ва видеолавҳалар ижтимойи тармоқдаги саҳифаларимизда навбат билан чиқарилади.
Ўртоқлик ўйини. 18 январь
"Ростов" (Россия) - "Динамо" (Ўзбекистон) – 4:1
Голлар: Миронов 8, Азнауров 20, Комличенко 32 пенальти, 34 – Эммануэл Ягр, 84.
"Динамо": Фарҳод Раҳматов, Улуғбек Абдуллаев, Душан Мийич, Салим Мустафоев, Воҳиджон Оқбўтаев, Акбар Исматуллаев, Францис Нарх, Дамир Темиров, Санжар Шоаҳмедов, Ҳумоюнмирзо Иминов, Анвар Ҳожимирзаев.
Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: Равшанбек Ягудин, Хуршид Убайдуллаев, Хислат Халилов, Комил Шарофутдинов, Жавлон Маликов, Владимир Козак, Муҳаммадбобур Асадуллаев, Фаррух Икромов, Ҳусниддин Ғофуров, Эммануэл Ягр, Бобур Ёрбеков, Одил Абдумажидов, Абубакр Муйдинов, Баҳодир Насимов, Элнур Саитмуродов.



