Ўртоқлик ўйинлари. Колумбия Коста-Рикани таслим қилди, АҚШ Перуни юта олмади

17 окт 2018, 07:20
Яна икки ўртоқлик ўйини ниҳоясига етди.

Колумбия термаси Коста-Рикани қабул қилиб, 3:1 ҳисобидаги ғалабани тантана қилди. Мезбонлар сафида Камило Эрнандез дублга эришди.

Ўртоқлик ўйинлари

Колумбия—Коста-Рика 3:1

Голлар: 1:0—30 Карлос Бакка, 1:1—44 Кендалл Уостон, 2:1—72 Камило Эрнандез, 3:1—90 Камило Эрнандез

АҚШ терма жамоаси эса Перуга қарши майдонга тушиб, ғалабани сақлаб қола олмади. 1:0 ҳисобида олдинда борган АҚШ 86-дақиқада гол ўтказиб юбориб дурангга рози бўлди.

АҚШ—Перу 1:1

Голлар: 1:0—49 Жош Саргент, 1:1—86 Эдисон Флорес.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›