UZ

Сўнгги янгиликлар

16:23Ўзбекистон футзал МТЖ дунёнинг биринчи рақамли жамоаси билан ўртоқлик ўйинлари ўтказади  0 16:05"Манчестер Юнайтед" АПЛ юлдузи учун курашга қўшилди  1 15:44Холанд АПЛнинг "энг яхши ёш футболчиси" соврини қўлга киритиши мумкин   1 15:21Стефано Пиоли А Сериянинг бошқа бир грандида иш бошлаши мумкин  0 14:45"Реал Мадрид" Кроосга "Байер"дан ўринбосар топди  4 14:14Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 13:57"Астон Вилла" "Манчестер Юнайтед"га иккита гол урган футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи  4 13:31Моуриньо: "Балки, баъзи мураббийлар мендан ақллироқдир, чунки..."  4 13:04Шлоттербек Чемпионлар Лигаси финали йўлланмаси қўлга киритилганини нишонлаш вақтида жароҳат олиши мумкин эди  3 12:32"Барселона" "Брюгге" ҳужумчисига қизиқмоқда  0 12:00"Манчестер Юнайтед" "Реал Сосьедад" голкиперини сотиб олмоқчи  3 10:47EЧЛ ҳафта футболчисига номзод футболчилар маълум  11 10:20Анчелотти «Бавария»нинг шикоятларига жавоб қайтарди  38 09:48Жошуа Киммих қайси жамоага ўтиш ниятида эканлиги маълум  6 09:25Томас Тухель мағлубият сабабини ошкор қилди  10

"Ордабаси" раҳбарияти клубга мухлислик қилмоқчи бўлган блогерларни ўйинга киритмади Янгиликлар

"Ордабаси" раҳбарияти клубга мухлислик қилмоқчи бўлган блогерларни ўйинга киритмади

Теглар :  ОрдабасиҚайрат
Мазкур учрашувда ўзбекистонлик футболчи ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.

Қозоғистон Премьер-лигасининг 3-турида Чимкентнинг "Ордабаси" клуби Олма-Отанинг "Қайрат" жамоасига 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

Қизиғи шундаки, мезбон клуб раҳбарлари жамоани қўллаб-қувватлаш учун ташриф буюрган ОАВ вакилларини стадионга киритмаган. Бу ҳақда таниқли блогер Арман Пирманов маълум қилди.

Пирмановнинг ўзи ҳам "Ордабаси"да фаолият юритади. Аммо раҳбарият жамоага PR керак эмас деган важ билан ўйинга келган блогерларга рухсат бермаган.

“Биз бир кун олдин аккредитация учун рўйхат тақдим этдик. Улар эртага ҳаммаси тайёр бўлишини айтишди. Эртага эса “Ордабаси”га реклама керак эмас, усиз ҳам ривожланганмиз”, дея бизни киритишмаяпти. “Ўзим “Ордабаси”да ишлайман ва бу воқеадан сўнг, эҳтимол, ишимни ташлайман”, — деди Арман Пирманов Instagram'даги саҳифасида.

Маҳаллий блогер Чимкент клубининг бундай гапларни айтиши ақлга сиғмаслигини, айтди.

"Мен мамлакатдаги энг машҳур YouTubeр'ларни олиб келдим, улар ўз каналлари ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида бепул реклама қилишга рози бўлишди. Бундай фуқароларнинг ҳаммасини бир жойга жамлаганимиздан сўнг атиги бир дақиқага стадионга кира олдик, кейин ҳаммани ҳайдаб юборишди. Бу шармандалик!" - дейди спорт блогери.

У нафақат “Ордабаси”, балки мамлакатнинг барча клубларини ОАВга эътиборни кучайтиришга чақирди.

Эслатиб ўтамиз, беллашувда мезбонлар таркибидаги ягона голга ўзбекистонлик футболчи Жасур Яхшибоев муаллифлик қилди.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

   
03 апр 09:06:15
O'shao'sha
Asliddin Nuriddinov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
nima hozir siz bosh harf bilan yozilmagan deb adminni chala savodga chiqaryapszmi. Matnda o'zbekistonlik deb keltirilgan -lik qo'shimchasi bor. Shuning uchun kichik harf bilan yoziladi. Endi mani javobimni ichidagi imloviy xatolarni ham topib chiqing
ӯзбекистонлик деб ёзилганида тӯғри бӯлар эди, лекин у ерда ӯзбекистон деб ёзилган.
   
03 апр 03:32:19
Asliddin Nuriddinov
O'shao'sha фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Админ нима чеккан? ӯзбекистон эмас, Ӯзбекистон.
nima hozir siz bosh harf bilan yozilmagan deb adminni chala savodga chiqaryapszmi. Matnda o'zbekistonlik deb keltirilgan -lik qo'shimchasi bor. Shuning uchun kichik harf bilan yoziladi. Endi mani javobimni ichidagi imloviy xatolarni ham topib chiqing
   
02 апр 23:35:14
O'shao'sha
Админ нима чеккан? ӯзбекистон эмас, Ӯзбекистон.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика