"Ордабаси" президенти Қозоғистон Суперкубоги олдидан трансфер тақиқи билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди
21 фев 2023 16:07
Янгиликлар
"Ордабаси" президенти Қозоғистон Суперкубоги олдидан трансфер тақиқи билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди
"Сизни ишонтириб айтаманки, биз собиқ футболчилар олдидаги қарзимизни тўлаб бўлганмиз, бироқ баъзи футболчиларнинг банк ҳисоб рақамларига маблағ туширишда бироз мушкуллик бор. Қозоғистон Суперкубоги учун баҳсга қадар трансфер тақиқи бекор қилинишига шубҳа қилмаймиз ва биз барча янги келганларни рўйхатга кирита оламиз.
Ўтган йили "Астана" билан ўйнаган таркиб ўйнашига йўл қўяманми? Йўқ, бунинг иложи йўқ, жамоамиз 90 фоизга янгиланди, лекин яна бир бор айтмоқчиманки, биз ўз мажбуриятларимизни амалда бажариб бўлдик, энди тақиқни олиб ташлаш техник масала холос", – деди Бауиржан Абдубаитов.
Маълумот ўрнида, "Астана" ҳамда "Ордабаси" ўртасидаги Қозоғистон Суперкубоги учрашуви 25 февраль кунига белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, "Ордабаси" сафига яқинда ҳужумчи Бобир Абдихолиқов бориб қўшилганди. Шунингдек, Шимкент клубида ярим ҳимоячи Шаҳбоз Умаров ҳам тўп тепади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Фикрлар