UZ

Сўнгги янгиликлар

11:242015 йилдан трансферларга энг кўп пул сарфлаган лига қайси?  0 10:50"Челси"да тахт учун кураш бошланди  1 10:17"Ман Сити" Де Брюйненинг ўрнига номзод топиб қўйди  0 09:43Осимхен "Галатасарой" сафига ўтганидан кейин илк бор фикр билдирди  3 09:05"Реал"нинг яна бир футболчиси терма жамоа сафида жароҳат олди  1 08:28Руни қайси клубда ўйнаш армон бўлиб қолганини маълум қилди  0 07:56"Ливерпуль" афсонаси вафот этди  2 07:27Бугун тарихда илк бор "Ҳумо арена"да футзал учрашуви бўлиб ўтади  6 07:05Миллатлар лигаси. Германия - Венгрия, Немислар йирик ғалаба билан бошлашди, Мусиалада 1+3  0 06:53Миллатлар лигаси. Ирландия - Англия, Райс ва Грилиш собиқ терма жамоаларига гол уришди  1 01:46Миллатлар лигаси. Германия, Греция ва Нидерландиядан йирик ғалаба, Украина эса кутилмаганда Албанияга мағлуб бўлди  0 01:23"Реал" жамоадаги захира ўйинчисининг ҳаракатларидан ҳайратда  5 00:55Эмерик Лапорт шу ёзда унга "Реал" қизиққани ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди  0 00:22"Реал" Киммихни "Барселона"дан илиб кетмоқчи?  7 23:26"Ливерпуль" бир йилдан сўнг текинга "Байер"нинг асосий ўйинчиларидан бирини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0

Ўқувчиларимиз сайтимизнинг энг яхшиларини аниқлашди Янгиликлар

Ўқувчиларимиз сайтимизнинг энг яхшиларини аниқлашди

"Qazayaqli_Adilbay_0808" никидаги ўқувчимиз ташаббуси билан, "СА"ни 3 ёшга тўлиши муносабати бир қатор номинациялар бўйича сўровнома ўтказилди.
Ўқувчиларимиз "championat.asia"нинг энг яхши журналисти, лойиҳаси, мақоласи, интервьюси, янгилиги ва ўқувчиси каби номинацияларда ўз овозларини беришди. 

"Qazayaqli_Adilbay_0808" бошчилигида натижаларни ҳисоблаб чиқдик. Унга кўра барча ғолиблар аниқланди.

Энг яхши журналист йўналишида Хайрулла Холиқов 40 очко тўплаб ғолиб бўлди. Кейинги ўринни Беҳзод Назаров эгаллаган бўлса Нарзулла Сайдуллаев учинчи бўлди. Бу йўналишда ғолиб бўлган Хайрулла Холиқов барча ҳамкасблари учун байрам дастурхонини тузайди.

Хайрулла Холиқов 40
Беҳзод Назаров 30
Нарзулла Сайдуллаев 25
Исломбек Рустамбеков 18
Ҳумоюн Довуров 13
Аброр Қодиров 8
Бахтиёр Ширинов 4
Толибжон Қосимов 4
Миразиз Муродов 4

Ўқувчилар энг яхши мақола деб “Нодирхўжа Юлдашевдан, Аҳмедов манзилига...” номли мақолани танлашди. Кейинги ўринда эса “Тур де Дубай ёхуд виждон...” номли мақола қайд этилди.

Энг яхши лойиҳа йўналишида бирданига икки лойиҳа биринчи ўринни олди. “FIFA.UZ” ва “Мухлис минбари” ўқувчилар томонидан йилнинг энг яхши лойиҳалари деб топилди. Фахрли учинчи ўринни эса ҳар чоршанба куни бўлиб ўтаётган “Зукко мухлис” танлови эгаллади. Овозлар орасида “Алекс Фергюсон автобиографиясининг таржималари” ва “Кеча,бугун,эртага” лойиҳаси ҳам борлигини таъкидлаш лозим.

Сайтнинг “championat.uz”дан “championat.asia”га ўзгаришини ўқувчиларимиз йил янгилиги деб топишди. Шунингдек йил янгилиги сифатида сайт ходимларининг хориждаги мусобақаларни ёритишлари, сайтда биринчи лиганинг онлайн тарзда ёритиб борилгани ва мобил версиянинг қулайлаштирилганини ҳам қайд этиб ўтишган.

Кўпчилик овоз билан Ноил Губановнинг интервьюси сайтда чиққан энг яхши интервьюлар орасида биринчи бўлди. Кейинги ўринларда Япония ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийидан олинган интервью, Миржалол Қосимовдан олинган интервью, Фарҳод Магометовдан олинган интервью, Исломбек Рустамбеков томонидан биринчи лига вакилларидан олинган интервьюлар қайд этилишди.

Кўпчиликнинг фикрига кўра сайтда “Олтин тўп” ва “Йил мураббийи” сўровномасининг ўтишига сабабчи бўлган “FK DAVR” сайтимизда энг яхши ўқувчи деб топилди. “Qazayaqli_Adilbay_0808”, “KANIMEX”, “Zohid”, “Ikroman_uz” ва “Маша ва Медвед” каби ўқувчиларимизга ҳам овозлар беришган. 

 

Сайтимизда ўқувчилар билан биргаликда ташкил этиладиган лойиҳаларимиз давом этаверади. Исталган ўқувчи ўз лойиҳасини "[email protected]" электрон манзилига юбориши мумкин. Улар орасида таҳририятга маъқул келгани амалга оширилади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика