UZ

Сўнгги янгиликлар

17:49"Манчестер Юнайтед" янги мавсум учун меҳмон либосини тақдим этди  0 17:20"Реал" Саудия Арабистонида ўйнаётган футболчини сотиб олмоқчи   0 16:56"Реал" ҳимоячиси билан шартномани узайтиради  0 16:30"Барселона"нинг Ольмо бўйича таклифи "Лейпциг"ни қониқтирмади  2 16:05"Дўстлик" энди рақибларини "Пахтакор" стадионида қабул қилади  6 15:44"Биз Испаниядан кучсиз эмасдик" — Аббос Файзуллаев  18 15:22"Фулхэм" "Арсенал" футболчиси бўйича таклиф билан чиқди  2 14:59"Манчестер Сити" Хулиан Альвареснинг нархини белгилади  3 14:36"Рома" янги стадион лойиҳасини намойиш этди  1 14:13Алексис Санчес "Удинезе"га қайтиши мумкин  2 13:49"Нефтчи" ва "Навбаҳор"га ўрнатилган тақиқ кучида қолди. Ушбу клублар ёзги трансфер ойнасида хорижлик футболчини рўйхатдан ўтказа олмайди   16 13:25Савич Туркия топ-клубига ўтди  1 13:02Клублар ўртасидаги ЖЧнинг 32 иштирокчисидан 29 таси аниқ!  11 12:39"Ўзбекистоннинг ўйини мен учун кутилмаган воқеа бўлмади" — Испания олимпия термаси устози  21 12:15"Челси" Испаниядан дарвозабон топди  2

"Оқ-тепа" "Хоразм"ни мағлуб этди Янгиликлар

"Оқ-тепа" "Хоразм"ни мағлуб этди

Кеча “Хоразм”га қарши назорат учрашувини ўтказган "Оқ-тепа" ғалаба қозонди.

Беллашув меҳмонларнинг ҳисобни очишлари билан бошланди. 5-дақиқадаёқ хоразмлик футболчилар “Оқ-тепа” дарвозасини ишғол қилишди. Лекин меҳмонларнинг хурсандчилиги узоққа чўзилмади. Маъруф Зокиржонов ажойиб зарбаси билан жарима тўпини голга айлантирди.

Орадан кўп ўтмай, меҳмонлар яна ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Аммо
"Оқ-тепа" футболчилари яна ирода кўрсатишди. Бу сафар ҳисоб пенальтидан сўнг тенглашди. Азамат Мамажонов белгиланган пенальтидан унумли фойдаланиб, ўртадаги мувозанатни тиклади.

Биринчи бўлим охирига қадар
"Оқ-тепа"“Хоразм” дарвозасини яна икки бор ишғол қилишди. Ёш иқтидорли ҳужумчи Шоҳруз Норхонов дублга эришди. Шу тариқа икки марта ҳисобни тенглаштирган "Оқ-тепа" футболчилари танаффусга 4:2 ҳисобидаги ғалаба билан чиқиб кетишди.

Танаффусдан сўнг
"Оқ-тепа"  мураббийлари таркибда бир қатор ўзгаришларни амалга оширди. Майдонга ёш футболчилар туширилди. Бу табиийки, “Оқ-тепа”нинг ўйинига таъсир кўрсатди. Натижада “Хоразм” аъзолари яна икки марта дарвозани аниқ нишонга олишди, лекин бу сафар ҳам "Оқ-тепа"ирода кўрсатди. "Оқ-тепа"да кўрикдан ўтаётган ҳужумчи Артур Шапран ғалаба тўпини киритди – 5:4.

Бундан аввал “Қўқон-1912” ва “Пахтакор-2”га қарши назорат учрашувларини ўтказиб, унинг ҳар иккисида ҳам мағлубиятга учраган
"Оқ-тепа"учинчи баҳсда ғалаба қозонди. Александр Токов бошчилигидаги мураббийлар штаби маълум муддат кўрикдан бўлган Артур Шапранга жавоб берди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика