UZ

Сўнгги янгиликлар

16:21"Футбол олами". Ўзбекистон кубоги 1/8 финал жуфтликлари маълум  0 15:45Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал баҳсларининг саналари маълум  3 15:29"Насаф" қизиқарли кечган баҳсда ОКМКни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:04"Андижон" "Сурхон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 14:37"Бавария" Вирцнинг трансфери барбод бўлгач, "Манчестер Юнайтед" юлдузини сотиб олмоқчи  5 14:05БАА - Ўзбекистон учрашувига чипталар қачон сотувга чиқади?  6 13:31Ансу Фати янги клубга ўтишга яқин  2 12:54"Реал" мухлислари учун хушхабар  9 12:25"Манчестер Юнайтед" "Милан" футболчисига қизиқмоқда  1 11:58Фабрицио Романо: Флориан Вирц "Ливерпуль" билан шартнома имзолади  5 11:25Де Брюйненинг эҳтимолий янги клуби маълум, у Италиядан  6 11:00Роналду ўрнини босадиган беш футболчи: янги авлод юлдузлари  30 10:45“Манчестер Сити“ АПЛдан яна бир ҳимоячи сотиб олмоқчи  3 10:18Лука Модрич фаолиятини қаерда давом эттириши мумкинлиги маълум  7 09:50Клаудио Раньери “Рома“да қолади, бироқ бошқа лавозимда  5

"Оқ-тепа": “Булат” иродали тарзда мағлуб этилди Янгиликлар

"Оқ-тепа": “Булат” иродали тарзда мағлуб этилди

Ўзбекистон Биринчилиги баҳслари старт олишига бир ойдан камроқ вақт қолганида жамоамиз навбатдаги назорат учрашувида майдонга тушди.
Қозоғистоннинг “Булат” клубига қарши “Чилонзор” сунъий қопламали майдонида бўлиб ўтган ўртоқлик ўйини драматик тарзда кечди. Беллашувда жами 7та гол урилди. Эътиборлиси, голларнинг 6таси иккинчи бўлимда дарвозалардан жой олди.

Ҳисоб биринчи бўлимда меҳмонлар томонидан очилди. Танаффусдан сўнг “Булат” футболчилари ўртадаги фарқни иккитага етказишди. Ўтказиб юборилган иккинчи гол ҳам жамоамиз аъзоларининг кайфиятига салбий таъсир қилгани йўқ. Аксинча, рақиб дарвозаси олдида босимни кучайтирган ўйинчиларимиз саноқли дақиқлар ичида ҳисобни тенглаштиришнинг уддасидан чиқишди.

Аввалига марказий ҳимоячи Ярослав Крушелницкий ҳисобни қисқартирган бўлса, орадан кўп ўтмай ҳужумчи Абдулазиз Юсупов ўнг қанотдан ҳаводан етказиб берилган тўпни бир ҳаракатда оёқлари билан дарвозанинг тўққизлигига жойлаб, жуда чиройли гол орқали ҳисобни тенглаштирди.

Бироқ ҳужумга берилиб кетган футболчиларимиз жарима майдони ичида йўл қўйган хатолари сабабли учинчи тўпни ҳам ўтказиб юборишди. Аммо ўйин якунланишига 10 дақиқадан сал кўпроқ вақт қолганида Анвар Раҳимов ҳисобни тенглаштирди. Сўнгги дақиқада эса, чиройли комбинациядан сўнг дарвозабон қаршисида ёлғиз қолган Сардор Соибов учрашувга якуний нуқтани қўювчи голни уриб, жамоамизга иродали ғалабани тақдим қилди – 4:3.

Эслатиб ўтамиз, “Оқ-тепа” навбатдаги назорат учрашувини эртага биринчи лига вакили “Зомин”га қарши ўтказади. Ўйин 11:00да “Оқ-тепа” стадионида старт олади.

Назорат учрашуви
ОҚ-ТЕПА – БУЛАТ (Қозоғистон) – 4:3 (0:1)
13 март. Тошкент. “Чилонзор” стадиони.
Бош ҳакам:
Вадим Агишев.
“Оқ-тепа”: Ислом Ёқубов, Фарҳод Мирааҳматов, Ярослав Крушелницкий, Темур Яфаров, Элдор Эргашев, Шаҳзод Сулаймонов (Зафаржон Қорақулов), Анвар Раҳимов, Илдар Магдеев, Сергей Рекун, Сардор Соибов, Абдулазиз Юсупов.
Голлар: Ярослав Крушелницкий, Абдулазиз Юсупов, Анвар Раҳимов, Сардор Соибов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика