

Клуб раҳбариятининг бизга хабар беришича, машғулотлар жамоа базасида кунига икки маҳалдан ўтказилади. Жамоадаги ўзгаришлар ҳақида тез орада маълумот берамиз.
"Оқ-тепа" якунига етган мавсумда Тошкент шаҳар чемпионатида муваффақиятли иштирок этганди. Келаси йили оқтепаликлар мамлакат чемпионатининг премьер-лигасида қатнашишади.




