UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30Агуэро бахтсиз ҳодисага учради  6 20:10Лионель Месси — "Олтин бутса"ни олти бор қўлга киритган биринчи футболчи  17 19:50Жорже Мендеш: "Роналду Пеленинг рекордини янгилайди"  7 19:25"Championat.asia"да гол завқи: Лионель Месси   24 19:12"Реал" етакчиларидан бири машғулотларга қайтди  4 18:55Мауро Икарди: “Конте бошчилигидаги "Интер" чемпионлик учун кураша олади”  1 18:35Нурилло Тўхтасинов: “Жанубий Корея билан Осиё чемпионатида қандай ўйнаймиз? Ҳамма нарса бўлиши мумкин”  3 18:16"Тоттенхэм" Моуринью билан дастлабки музокараларни олиб борди  7 17:48Olamsport: Боксчимиз гонорари миқдорини айтди, "Ҳумо"нинг ВХЛдаги ўрни ва бошқа хабарлар  0 17:25Бу мавсумдаги биринчи Эль-класико Каталонияда эмас Мадридда ўтиши мумкин  13 17:16Сингапур - Ўзбекистон учрашувидан мухлислар ГАЛЕРЕЯси  6 17:00Салоҳ рафиқаси билан мактабда танишган. Мисрдаги чекка қишлоқдан ЕЧЛ шоҳсупасигача – бирга  15 16:48Суюнов: "Ўзбекистон Сингапур ва Яман каби жамоаларни қийинчиликсиз ютиши керак"  25 16:39"Манчестер Юнайтед"нинг сўнгги 10 йилликдаги рамзий терма жамоаси  10 16:18Шомуродов: "Тўғрисини айтсам, шошиб қолдим"  38

Оқ бўрилар - бу гал Акела янглишмайди! Янгиликлар

Оқ бўрилар - бу гал Акела янглишмайди!

Бизнинг терма жамоамиз Жаҳон Чемпионатига йўл олаётган ҳар галда ҳақиқий мухлисларнинг юракларида: бизнинг севимли жамоамизни Мундиалда кўрадиган он ҳам келади, деган кичкина умид учқуни ёнади.

Бизнинг мадҳиямиз ҳар бир телевизорда бутун дунёга мағрур жаранглагани, бизнинг мухлисларимиз эса, қўлларида бизнинг уч рангли жанговор байроқларимиз билан Мадҳияни биргаликда куйлаганлари, ҳамда Ўзбекистон, Ўзбекистон деб қичқиришларини тасаввур қиладилар. Бутун стадион бўйлаб тўлқин тарқалади, қийқириқлар, барабанларнинг товушлари, мухлисларнинг бизнинг жамоани олдинга, олға, ғалаба сари деб илҳомлантиришлари!

Оқ бўрилар – бизнинг бизнинг қўрқмас жангчиларимиз, бизнинг буюк ватандошимиз – қўрқмас Амир Темур шаҳарларни қамал қилиб олиб, ҳамма қуроллар билан ҳамла қилиб, янги ва янги давлатларни забт этгани каби, майдоннинг ҳар бир бўлаги учун курашадилар, сўнгги кучларигача жанг қиладилар ва рақиб дарвозасини қамал қиладилар. Ҳа, биз жамоамизнинг очколарни тўплашига ва Ғалабага эришишига ишонамиз!

Мана 28 йилдирки, бу орзу бизнинг боболаримиздан оталаримизга, отадан ўғилга, ғалабани кутишнинг ҳеч ҳам етишиб бўлмайдиган тугалланмайдиган занжирини ҳосил қилиб, ўтиб келмоқда. Вақт ўтмоқда, одамлар кексаймоқда, кимдир бу Ғалаба нашидасини сура олмайди, кимдадир эса, ҳали бундай имконият бор. Ғалаба доимо шундай яқинки! У доимо ёнимизда. Охирги вақтларда унга шундайгина қўл чўзса, бўлди, аммо доимо нимадир халақит беради, доимо нимадир етишмайди.

КУПЕР ҲАҚИДА

Купер жаноблари – “Шарқ – нозик масала”!

Аргентиналик мутахассис келиши билан кўпчилик бизнинг жамоанинг ЖЧ га чиқишига умид боғлади. Аммо тақдир ўзгача йўл тутди. Иккита ўртоқлик учрашувини ўйнагандан кейин Купер гуруҳдан чиқиш чўнтагимизда деб ўйлади ва Африка Кубогининг эксперти сифатида Африкага кетди, ундан кейин эса, бирйўла таътилга чиқди. Бу бизга ҳозиргача аниқэмас, бу Купернинг стратегик хатосимиди ёки унинг масъулиятсизлик билан қабул қилган қароримиди?

Купер кетган вақтида бизнинг рақибларимиз биринчи квалификация раундининг бошланишига тайёргарликни кучайтирдилар. Бизнинг рақибларимиз ўртоқлик учрашувларини ўйнадилар, турнирларда қатнашдилар, бизнинг жамоамизнинг ўйин тактикасини ўргандилар, бизнинг ҳар бир ўйинчимизнинг кучли ва заиф томонларини билиб олдилар. Ва албатта, бундай пухта тайёргарликда Фаластин терма жамоаси ғалаба қозонди.

Бизнинг терма жамоамиз Фаластин билан учрашувга жисмонан ҳам, ахлоқан ҳам, тактик жиҳатдан ҳам тайёр эмас эди. Биринчи кутилмаган голни киритиб юборганидан кейин, сўнг иккинчисини ҳам ўтказиб юборганидан кейин, жамоа шунчаки демобилизацияланди ва ўйиннинг натижасини ўзгартиришга кучи ҳам, хоҳиш-иродаси ҳам қолмади.
Мана биз ана шундай шармандали тарзда ютқаздик, терма жамоамиз солномасига шундай аламли мағлубиятни ёзиб қўйдик. Биз бор-йўғи 5 миллион одам яшайдиган, ҳарбий тўқнашувлар бўлаётган мамлакатга – Фаластинга ютқазиб қўйдик.

Эктор Купер ўзбекистонликларга энг қиммат, матбуотни ёқтирмайдиган ва қайсар тренер сифатида ёдда қолади. Одам сифатида у ёмон одам эмас, аммо мутахассис сифатида бизга тўғри келмади. Фараз қилинг, Сиз дўконга кирдингиз ва ўзингизнинг ўлчамингиздаги кўйлакни топдингиз, аммо у фасони ва ранги бўйича сизга мос эмас. Купер билан ҳам худди шундай бўлди, балки бошқа терма жамоада унда ҳаммаси яхши бўлиши мумкин. Аммо бу бошқа масала.

Adeus Купер жаноблари, Ҳаммаси учун раҳмат!


VIVA ABRAMOV

Ҳозирги кунда ҳаммани Абрамов терма жамоани инқироздан олиб чиқа оладими ва 2022 йилги Жаҳон Чемпионатининг навбатдаги квалификация 2- босқичига чиқиш учун зарур очколарни тўплай оладими, деган савол ўйлантиряпти.

Анча йиллардан бери бизларнинг кўпчилигимиз бизнинг терма жамоамиз биринчи саралаш босқичидан қийинчилик билан ўтишини ҳатто ўйлаб ҳам кўрмаганмиз. Ахир доимо ҳалақит берган нарса кучли жамоалар – бу квалификация 2-босқичидаги Осиё лидерлари бўлган.

Сизда ҳам, Фаластиндаги мағлубиятдан сўнг, биз қолиб кетишимиз ва гуруҳдан чиқа олмаслигимиз мумкин, деган ҳиссиёт борми?.

Бизнинг имкониятларимиз ҳақида ҳатто тахмин ҳам қилмоқчи эмасман. Куперга жамоанинг барқарор ва ишончли ўйин кўрсата бошлаши учун бир йил етарли бўлмади.

Абрамовда жамоани йиғиш, асосий таркибни аниқлаш, ва энг муҳими, ўйинчиларга ишончни сингдириш учун бор-йўғи 8 кун бор!

Абрамов борлигида бизнинг жамоамиз Осиё Кубогида рақибни унинг майдонида шиддат билан прессинглаб, қисқа пасларда ўйнаб, Барселона каби ўйин кўрсатганини ҳаммамиз эслаймиз.

Ўшанда ҳеч ким ишонмаган Абрамов жамоани олиб борди ва ҳаммага Ўзбекистон терма жамоасида, Япония, Австралия ёки Корея терма жамоаларидаги каби юлдузлари бўлмаса-да, у билан ҳисоблашишлари керак бўлган кучли жамоа эканлигини кўрсатганди. Ўшанда биз ғалабани Австралияга катта ҳисобда бой бериб, 4-ўринни олган эдик. Аммо шунга қарамасдан, кўплаб мухлислар ҳозиргача ўша терма жамоани, чиройли ўйинни, Ахмедовнинг турнир эгаларининг дарвозасига урган суперголини ва бошқа кўплаб нарсаларни кўнгилларида илиқлик билан ёдга оладилар. Ҳа, бир даврлар бўлган эди!

Ўша таркибдан фақаттгина Ахмедов ва Абрамовлар қолди ва мазмун-моҳиятига кўра жамоани нолдан қайта тузиш керак. Ахмедов ўзининг бой тажрибасига таянган ҳолда терма жамоамизни капитан сифатида олға бошлаши керак. Бошқа барча ўйинчиларга намуна бўла олиши керак. Бу Ахмедов учун сўнгги имконият, ва у Қосимовнинг Мундиалда ўйнашидак амалга ошмаган орзуси каби етишиб бўлмас орзуга айланмаслигига жуда ҳам умид қиламан!

Охирги мағлубиятдан сўнг кўпчилик ўзларининг шарҳларида Ахмедовнинг ёши катталиги, кетиши кераклиги ва ҳ.к.лар ҳақида ёздилар. Ахмедов ҳали ўзининг охирги сўзини айтгани йўқ! У ҳали кучга тўла ва терма жамоамизни Ғалабага олиб бориш имкониятига эга! Ахмедовни чиқариб юбориш катта хато бўлади.

Абрамов - Кападзе – Елич - Хайдаров - Иванков –мураббийлар жамоаси – ҳозирги кунда энг яхшижамоа! Мураббийлик штабининг якдил бўлиши, ҳеч кимнинг кўрпани ўзига кўпроқ тортмаслиги жуда муҳим, ўшанда биз энг яхши новатор мураббийлик штабига, тажриба, жанговар характер, шижоат, харизм, малака ва интилишларнинг бирикмасидан ташкил топган штабга эга бўламиз.


МАШҒУЛОТЛАР

Яман ва Сингапур билан бўладиган ўйинга саноқли кунлар қолди!
Кунлар, худди қум соатдаги қумлар оқаётганидек , жуда тез учиб кетмоқда. Мана бир неча кундан бери Championat.asia бутун отряд бўлиб машғулотларга боряпмиз. Абрамов, мураббий ёрдамчилари ва ўйинчиларни кузатяпмиз, ҳамманинг ҳаракат қилаяпганлигини, ҳеч ким дангасалик қилмаётганини кузатяпмиз. Ҳамма терма жамоамиздаги вазият қанчалик жиддийлигини тушуниб турибди. Хато қилишга ҳаққимиз йўқ!

Машғулотлардан кўриниб турибдики, Ўзбекистон термаси қисқа пасларда ва ҳужумкор футболда ўйнайди.

Ўзбек Барселонасини соғиндингизми?

Якшанба куни жамоа таркибини, ўйин стилини, жамоанинг ўзининг кайфиятини тахминан тушуниб олиш мумкин эди.
Иккита: миллий ва олимпиада терма жамоалари бир-бирлари билан ўртоқлик учрашувида қиличларини тўқнаштирдилар.Миллий жамоа олимпия жамоаси устидан 3-1 ҳисобда ишонч билан ғалаба қозонди.
Олимпия терма жамоаси ҳам ўзини муносиб тутганлигини таъкидлаб ўтиш лозим.
Ушбу матчдан кейин Абрамов асосий таркибни қандай бўлишини узил-кесил ҳал қилди ва бир нечта ўйинчин ҳисобдан чиқариб юборди. Машғулотлар бошқа нарса, ўзини ўйинда кўрсатиш бошқа нарса. Иккита расмий ўйиндан кейин эса Абрамовда тайёргарлик ва ўйинчиларни танлаб олиш учун кўпроқ вақт бўлади.

Ҳозир иккита ўйинда 2 та ғалаба ва камида 6 та олтин очколарни олишдек масалани ечиш керак. Мен адашмадим, энди ҳар бир очко биз учун олтингатенг бўлади. Чунки айнан шу галда гуруҳдан фақат 1-ўринни олган битта жамоа ва энг яхши натижа билан 2-ўринни олган 4 та жамоа чиқади.

Ростини айтаман, ўйиндан бизнинг йигитлар бироз эҳтиёткорлик билан ўйнаётгани, шижоатнинг йўқлиги, балки Фаластин билан бўлган ўйиндаги мағлубиятдан асорат қолганлигидан, кўриниб турибди. Энг яхши дори – бу олдиндаги иккита ўйинда ғалабага эришишдир.Бу мураббийлик штаби ва йигитларни бирлаштирувчи ғалаба бўлади. Бу нафақат футболчиларга, балки мураббийларнинг ўзига ҳам ишонч ҳосил қилдирадиган ғалаба бўлади. Бу терма жамоамизнинг тўғри йўналишда ҳаракатланаёттганини кўрсатадиган сигнал бўлади.

Бир нарсагина хотиржам қиладики, Абрамов Бунёдкорнинг мураббийи бўлган ҳолда ҳар бир жамоани ўрганган, ўйинларга тайёргарлик кўрган, жамоаларнинг кучли ва заиф томонларини ўрганган ва у энди бизнинг чемпионатимиздаги жуда кўп ўйинчининг кучли ва заиф томонларини билади. Буни ўз вақтида Купер ҳам қилиши керак эди.

Ўзининг тактикавий схемаларини миясида айлантириб туриб, Абрамов ўйинчиларнинг имкониятларини билганлигидан, кимни қайси позицияга қўйиш кераклигинификран билади. Кимнинг қандай ўйнашини, унинг схемасига ким тўғри келишини, ким эса тўғри келмаслигини билади. Фақат натижани расмий ўйинда кўришгина қолди.

Ҳар бир ўйинчини тавсифлаб ўтирмаймиз, уларнинг барчаси азамат ва уларнинг ҳар бири терма жамоада бўлишга интилади, сўнгра у билан бирга Жаҳон чемпионатига боришни истайди. Менинг ўйлашимча, бу ҳар бир футболчи ва мураббийнинг орзусидир.


БИР ҒАЛАБА ТАРИХИ

Кунлардан бир куни қурбақалар ким баланд тоғнинг чўққисига биринчи бўлиб чиқа олиши бўйича ўзаро мусобақа ўйнамоқчи бўлишибди. Бу мусобақада кўпгина қурбақалар қатнашишини исташибди. Бутун ўрмондан унда истиқомат қилувчилар, бу топшириқни бажариш мумкин эмасдек туюлганлигидан, қурбақаларнинг қандай муваффақиятсизликка учрашларини кўрмоқчи ва уларнинг устиларидан кулмоқчи бўлиб тўпланишибди.

Мусобақа бошланибди ва қурбақалар чўққига қараб интила бошлабдилар. Ва ўрмон меҳмонлари томонидан пичинглар, мазах қилишлар бошланибди:
- «Анавиларга қара, ҳозир ҳаммалари қулаб тушадилар!»

- «Ахир бу мумкин эмас, улар ўзларини ким деб ўйлаяптилар!»

- «Сиз ҳеч қачон чўққига чиқа олмайсиз!»

Қурбақалар бирин-кетин тоғдан қулаб туша бошлабдилар.

Ҳайвонлар бақиришни давом эттирибдилар:

- «Тоғнинг қандай баландлигини қаранглар, Сизлар эса шунчалик кичик ва нимжонсизларки!»

- «Бу жуда ҳам қийин-ку, сизларнинг панжаларингиз жуда ҳам кичик!»

- «Сизлар бургут эмас, қурбақасизлар-ку!».

Бундай кинояларни эшитган қурбақаларнинг кўпи мусобақадан чиқиб кетишибди.

Яна бироз вақт ўтибди ва барча қурбақалар йиқилибдилар ва ўзларининг мақсадларидан ортга чекинибдилар.

Фақатгина битта қурбақа чўққига қараб интилаверибди.
Мазахларга қарамасдан, “бу мумкин эмас” деган ҳайқириқларга ва йўлнинг оғирлигига қарамасдан, у яна ва яна юқорига кўтарилаверибди.
Ва ниҳоят, ғолиб-қурбақа тоғ чўққисига чиққан ва ўз мақсадига эришган он ҳам етиб келибди.

Ҳамма ҳайрон ва ҳатто лол қолибди: “Қандай қилиб бу кичкинагина қурбақа бундак катта ва тик тоғнинг чўққисига чиқа олди?”

У қайтиб пастга тушганида мусобақа қатнашчилари ва кузатувчилар ундан сўрашибди:

“Сен буни қандай уддаладинг? Сенинг қандай сиринг бор?”

У эса шунчаки кар эди! У “бу мумкин эмас” деган гапларни эшитмади.

Мумкин эмас – бу фақат дабдабали сўз!
Мумкин эмас –бу далил эмас. Бу фақат кимнингдир фикри!
Мумкин эмас – бу ҳукм эмас. Бу даъват!
Мумкин эмас –ўзини синаш имконияти!
Мумкин эмас –бу доимга ҳам эмас!
Мумкин эмас –мумкин!


МУХЛИСЛАРГА

Биз ҳаммамиз бизнинг жамоамизнинг ғалаба қозонишини ва Жаҳон чемпионатига чиқишини истаймиз. Биз ҳаммамиз улардан камчиликсиз ўйинни ва ғалабани талаб қиламиз.лекин ҳеч қачон биз улар учун нима қилдик, деб ўйлаб кўрмаймиз?

Биз - 12-ўйинчимиз, биз бир жамоамиз, келинг футболчилардан охиригача курашишни талаб қиламиз, биз ҳам охиригача мухлислик қиламиз, стадионни шундай тўлдирайликки, бирорта бўш жой қолмасин, қўлларимизга хот-дог ва писталарнинг ўрнига байроқлар, шарфлар ва сурнайларни оламиз, ўзимизнинг ғалаба келтирувчи овозимизни, Мадҳияимизни айтиш учун оламиз, охиригача мухлислик қилиб, 100 дақиқанинг ҳаммасида шунчалик кучли қичқирамизки, рақибларимизнинг оёқлари қўрқувдан титраб кетсин!
Биз шундай мураккаб вазиятда ўзимизнинг Терма жамоамизни қўллаб-қувватлашимиз шарт. Биз терма жамоамизга уларга ишонишимизни кўрсатишимиз, натижадан қатъи назар, улар бирга эканлигимизга ишонтиришимиз керак. Биз ҳаммамиз биргаликда - Кучмиз! Ўзбекистон – олға!

P/s
Иккинчи тайм бошланганида қуёш ботган ва қоронғи тушган бўлади, келинг ўзларимизнинг телефонлардаги фонарчаларни ёқамиз ва бир неча марта тўлқин ҳосил қиламиз! Сттадионда фусункор атмосфера пайдо бўлади!


Алишер Холматов

Рейтинг: +48   

Фикрлар

+9   
10 окт 12:15:14
to'g'riso'z
БИЗНИ футболчилар бугун биринчи навбатда ТИНЧ ЮРТ ФАРЗАНДИ эканликларига ШУКРОНА келтириб жон жахдлари Билан уйнасинлар. Удар УЗБЕК деган миллат ФАРЗАНДИ эканликларига ГУРУРланиб туп сурсинлар.
Шундай уйнасинларки кейинги турдага ракибларимизни оеги килтираб майдонга тушишсин. 2011 йилги КОРЕАга карши 2-таймдаги футболчи намойиш этиб беришсин.
Шунда биз мазза килиб футбол кургандай буласиз. Шундагина футболчиларимиз Билан хам фахрланамиз. Качонгача БОКСчиларимиздан фахрланамиз. Бундай Футболчиларимиз Билан хам ФАХРЛАНАЙЛИК
+9   
10 окт 11:43:54
Пахтакорим
P/s
Иккинчи тайм бошланганида қуёш ботган ва қоронғи тушган бўлади, келинг ўзларимизнинг телефонлардаги фонарчаларни ёқамиз ва бир неча марта тўлқин ҳосил қиламиз! Сттадионда фусункор атмосфера пайдо бўлади!
+6   
10 окт 11:42:36
aral2019
17-00 cабрсизлик билан кутябман таркиб билан кизикиб кетябман омад термамизга
+5   
10 окт 11:52:37
BEKSULTON
Maqolani o'qib chiqdim. Huddi ongi past odam o'zini aqlli ko'rsatishga harakat qilayotgandek tuyuldi. Akela kimligini tanigan odam nahotki o'z ajdodimiz Amir Temurni Tamerlang ya'ni Temurcho'loq deb atagan bo'lsa. Muallif yana bir marta maktabda o'qib, keyin maqola yozishga kirishsa bo'lar ekan. Plyus bosinglar, xatosini o'zi ham anglab yetsin.
+5   
10 окт 11:48:13
Sher
Макола яхши чикибди, хозир узимизга булган ишончни ортириш учин 2 галаба жуда зарур.
+5   
10 окт 11:45:31
Пахтакорим
Шу ўйинга атаб, биз қўшнилар билан чойхонада балиқ қовуриб кўрмоқчимиз! Келинг бирга кўрамиз.
+5   
10 окт 11:30:11
Firmino9
Kimdir g'alaba qozonamiz degan fikrimga +1 ni qaytarib minus bosibdi!
O'zbekiston bugun g'alaba qozonadi!!! Mana bu fikrga minus bosganlar Vatan xoyini! Anovi isqirt qani minus boschi balki kimligingni hechkim bilmas lekin o'zing bilib olasan kimligingni!!
+4   
10 окт 13:16:43
Azizbek.6438
O'zbekiston axli yurtdoshlar kelilar bugun stadionda shunaqangi muxlislik qileliki Bundesligani muxlislariyam biz yurganakanmizda xot-dog yeb divorsin. Olg'aaaaa O'zbekistonim!!!
+4   
10 окт 12:46:45
Garrysher
Абрамов истефога чикарилган Эронга 0:1 хисобида ютказилган уйинни курганман. Э ушанда бизникилар Эронни "энасини курсатиб" уйнашган, химоясига камаб ташлаганди. Маза киб курганмиз. Охирги дакикада утказилган голни хисобга олмаса, Эронликларни тиззаси калтираб колганди.
+4   
10 окт 12:27:26
15-Accaunt
Аллох йигитларимизни, мураббийларни омадини берсин. Ямманни ёмон кимасаларинг хисобмас:))
+4   
10 окт 11:51:53
Domlajon
Яхши мақола чиқибди. Фақат "Темурланг" ишлатилмасин. Бу Темур чўлоқ дегани -ҳақоратли сўз. Худди "негр" - қул деганини англатганидаек.
+4   
10 окт 11:47:03
Villa77
Биттаям " Журналист" нимага уйин соат 17-00 да утказилвоти хич бумаганда 18:30 или энг зури 19-00 да диб совол бермабти .. 17-00 даям футбол уйнидими ? канчадан канча одам бугун тушомиди уйинга , шу нарсалани ким белгилиди хайронман умуман мантик диган нарса йук! Хич бумаганда уйин Пахтакор стадионида бувотику шунисигаям шкур.
+4   
10 окт 11:43:25
MYU-UZB Zikriyo
Championat.asia hozirgi kunda O'zbekistonda yetakchi sayt sport habarlarini faqat shu saytdan o'qiyman
+4   
10 окт 11:22:22
Firmino9
Bugun ona yurtimiz terma jamoasi albatta g'alaba qozonadi!!!
+2   
10 окт 13:26:00
Zayniddin_5
Domlajon фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Яхши мақола чиқибди. Фақат "Темурланг" ишлатилмасин. Бу Темур чўлоқ дегани -ҳақоратли сўз. Худди "негр" - қул деганини англатганидаек.
Нима қилибди чўлоқ бўлса, чўлоқлик айб ёки камситиш белгисимаску
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг