Онана бу кўрсаткич бўйича Премьер-Лиганинг энг яхши дарвозабонларидан бири

Omonjon To`xtamirzayev
10 апр 2025, 12:55
"Манчестер Юнайтед" кипери Андре Онана эҳтимолий голларни қайтариш бўйича АПЛнинг энг яхши дарвозабони.

Икки мавсум давомида "қизил иблислар" голкипери АПЛ доирасидаги ўйинларда 104,5 та гол ўтказиб юбориши керак эди, лекин у 97 та гол ўтказиб юборди. Бундай кўрсаткич "Opta Sports"нинг эҳтимолий голлар бўйича моделидан келиб чиқди.

Англия чемпионатида бу борада фақатгина "Эвертон" дарвозабони Жордан Пикфорд яхшироқ кўрсаткич билан мақтана олади: у эҳтимолий 8,7 голни олдини олишга муваффақ бўлди.

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: Opta

Сўнгги янгиликлар

Барча ›