UZ

Сўнгги янгиликлар

09:52Sofascore. Ашурматов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  0 09:24Самандар Мавлонқулов фаолиятини пойтахтда давом эттиради  0 08:56"Насаф" футболчиси фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттиради  2 08:28Sofascore. Кечаги учрашувдан сўнг "Бургутлар" неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:25ОЧЛ-2. “Ал-Аҳли” - “Андижон” 2:0  1 07:59Расман. Ўзбекистон чемпиони "Қўқон-1912" билан шартнома имзолади  3 07:32Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”  25 00:50Расман: Ренан Лоди Бразилия клубига ўтди  0 00:20Флик "Барса" билан шартномасини 2028 йилгача узайтириш масаласини муҳокама қилади  0 23:55Ла Лигада декабрь ойининг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзодлар номи маълум қилинди  2 23:34ОЧЛ-2. "Ал Насср" "Ал Завраа" устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди. "Истиқлол" "Ал Муҳаррақ"дан устун келди  1 23:07ОЧЛ-2 "Аркадағ" ўз уйида "Ал Ҳалдия"ни мағлубиятга учратиб, плей-офф босқичига йўл олди!  18 22:55ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди  140 22:36Фабрегас: "Реал"даги исталган ўйинчи майдонга тушишга лойиқ. Алонсога қийин"  2 21:45Жавоҳир Сидиқов "Насаф" билан хайрлашди  7

Омар Момани билан интервью Янгиликлар

Омар Момани билан интервью

Биз севиб ва кулиб томоша қиладиган бир-биридан қизиқ карикатуралар муаллифи Омар Момани рус журалистига интервью берди.

- Бундай муваффақиятга қандай эришдингиз?

- Тинимсиз меҳнат эвазига. Жуда кўп мултфильм кўрдим ва ҳар куни чизишни машқ қилдим.

- Машҳур футболчи ва мураббийлар сизнинг ишларингиздан ранжиганми?

- Йўқ. Улар буни тушунишади. Ҳеч қандай муаммо йўқ.



- Сизнинг севимли футболчи ва жамоангиз?

- Айни дамда Роббен, аммо Бажо доимо. 1990 йилдан бери "Милан" мухлисиман.



- Россиядаги мухлисларингиз нега "Челси"ни автобус сифатида чизишингизни сўрашди, ахир бу жамоа Европада энг кўп гол урадиган клублардан бирику?

- Бу сўз Моуриньо томонидан ўйлаб топилган. Карикатуралар уларнинг ўйин услубини кўрсатади.



- Рус футболини кузатиб борасизми? Россия чемпионатига оид ишингизни топиш жуда қийин.

- Чемпионатни биламан. Аммо инглиз сайтида ишлашни бошлаганимдан сўнг, фақат уларнинг талаби бўйича Европанинг 4та чемпионатига эътиборимни қаратганман.

Аммо Россия менинг ишларимга қизиқиш билдирса, мен рус футболи ҳақида карикатура чизиб беришим мумкин.

- Россияда бўлганмисиз?

- Онам Нальчикдан. Аммо ўзим мамлакатингизда бўлмаганман.

- Россияга келиш режангизда борми?

- Ҳа.

- Орзуларингиз ҳақида сўзлаб беринг.

- Мультфильмлар устида ишлашни ва жаҳон фестивалларида иштирок этишни орзу қиламан.

- Орзуларингиз амалга ошишига тилакдошмиз. Иордания ҳақида нима дея оласиз? У ерда футбол қандай?

- Улар Осиё чемпионатида бироз кўтарилишди. Иордания терма жамоаси жаҳон чемпионатининг сўнгги саралаш босқичида Уругвай билан тўқнаш келди. Аммо барибир бу ерда футбол профессионал даражада эмас.

- Кўпчилик АПЛ ва Ла Лига ҳақида сўрашади. Аммо сизнингча қайси мамлакат чемпионати томошабоп деб ўйлайсиз?

- Энг яхши чемпионат Ла Лига. Улар Европада катта ютуқларга эришишяпти. Бундан ташқари, бу чемпионатда кураш бошқаларига қараганда узоқ давом этади.



- Месси ёки Роналду?

- Месси.



Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика