UZ

Сўнгги янгиликлар

09:22«Челси» Почеттинонинг ўрнига бош мураббий топди  0 08:57«Атлетик» афсонаси Икер Муниаин ёзда жамоадан кетишини маълум қилди  0 08:34Фернандо Торрес қайси жамоани бошқариши маълум  4 08:10«Барселона» «Манчестер Сити» етакчиларидан бирини 50 миллион еврога сотиб олиши мумкин  2 07:44Клопп кечаги мағлубиятдан сўнг чемпионлик имкониятлари ҳақида гапирди  4 07:20Лига 1. "Монако" - "Лилль" 1:0  0 07:15Лига 1. "Лорьян" - ПСЖ 1:4  0 07:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Шеффилд" 4:2  0 07:05АПЛ. "Эвертон" - "Ливерпуль" 2:0  0 07:00АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Ньюкасл" 2:0  0 02:10АПЛ. "Ливерпуль" "Эвертон"га ютқазиб, чемпионлик пойгасидаги имкониятларини янада ёмонлаштириб юборди  24 02:00АПЛ. "Ман Юнайтед" 20-ўриндаги "Шеффилд"ни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  32 00:50Тебас яқин келажакда Ла Лига ўйинлари АҚШда ўтказилишини маълум қилди  5 00:35Франция. ПСЖ "Лорьян"дан устун келди ва чемпионлик масаласини деярли ҳал қилди  2 00:22Breaking: Хави "Барселона"да қолишга қарор қилди!  26

Омадсиз жентлменлар Янгиликлар

Омадсиз жентлменлар

Ёшлигида мақталган ва вақтида гранд клубларда тўп тепган “омадсиз жентлмен”лар ҳақида сўз юритамиз.

Беш карра Жаҳон Чемпиони бўлган Бразилияда иқтидорли ёшлар, футбол афсунгарлари кўп чиққани ҳеч кимга сир эмас. Аммо танганинг икки томони бор деганларидек, ўша ерда ҳам омади чопмаган футболчилар йўқ эмас.

Денилсон де Оливейра (40 ёш, ярим ҳимоячи)


Қачондир дунёнинг энг қиммат футболчиси бўлган бу йигитни эслай оласизми? Денилсон “Сан-Паулу” тарбияланувчиси ҳисобланади ва клубда 17 ёшида деют қилган. Афсуски, тақдирига шу битилган шекилли, бир умр “Бетис” каби ўртамиёна жамоада ўйнашга мажбур бўлган. Қизиқ, “Севилья” ушбу футболчини “Арсенал” ва “Интер” жамоаларига бериб қўймаслик учун, ўйинчига 23 миллион фунт (32 миллион евро) тўлаган. Денилсон 2002 йил жаҳон чемпиони бўлган, бироқ, клуб ва “селесао”нинг чинакам етакичиси бўла олмади. Денилсон машҳур актриса билан турмуш қурган ва ҳозирда уларнинг битта қизи бор. Ҳозирда у Неймар билан шоу-матчларда иштирок этади ва доимо хурсанд бўлиб, кулиб юраверади.

Кейррисон (29 ёш, ҳужумчи)
“Барселона”да нафақат португалиялик Рикарду Куарежма, балки бразилиялик Рошембак ҳам ўйнаганидан хабарингиз бор албатта. Бироқ, Фабио Рошембак УЕФА Кубоги финалида “Спортинг” ва “Мидлсбро”га қарши ўйнаган ва мағлубиятга учраган.

Кейррисон эса на “Барселона”, на бошқа Европа клублари бўлмиш “Бенфика”, “Фиорентина” жамоаларида ўзини кўрсата олди. Форвард деярли ҳеч қаерда ўйнаб кета олмади, “янги Пеле” ҳам бўлолмад. Ваҳоланки ёшлигида у ҳақида айнан шундай дейишганди. Агар кўпроқ машқ қилиб, ўз устида тинимсиз ишлаганида, балки ҳозир “Барселона”да Месси билан бирга даврини сураётган бўлармиди?


Денилсон Перейра Невес (30 ёш, марказий ярим ҳимоячи)
Яна бир Денилсон... Бразилияликларга нима бўлган ўзи?! 12 йил аввал “Арсенал”га рад жавобини берганида, хавбекнинг ҳозирги ҳаёти бошқачароқ бўлармиди? Лекин, ўзингиз ўйланг, 2006 йил “канонирлар” Чемпионлар Лигаси финалига чиқишган. Хўш, шуни била туриб, бразилиялик қандай қилиб уларнинг таклифига рози бўлмасди?! Ярим ҳимоячи тез ўсди, кучли бир мавсум ўтказди. 

Аммо, яна бир Жилберту Силва бўлолмагани аниқ. У жаҳон чемпиони мукофотини ҳам, “Арсенал”да арзирли совринни ҳам қўлга киритмади. Бир неча йил аввал Бирлашган Араб Амирликларига кўчиб ўтиб, “Аль-Вахда” жамоасида ўйнади. Кейинроқ “Крузейро”га ижара асосида йўл олди. Тинимсиз жароҳатлар, стабил ўйин кўрсата олмаслиги туфайли юлдуз бўлиб улгурмаган Денилсон фаолиятига якун ясаш пайти ҳам келиб қолди...


Керлон (30 ёш, ҳужумчи ярим ҳимоячи)
Майдонда юриб, бошида тўп ўйнатган йигитни эслай оласизми? Ана ўша шунқор Керлон бўлади. “Крузейро”да тарбияланувчиси бўлган ва айнан шу клубда дебют қилган бу йигит, кейинчалик “Интер”га ўтиб кетди. Лекин, италияликлар учун бу битимнинг биргина ижобий томоно – футболчи эркаин агент сифатида қўлга киритилгани бўлди холос... Ундан сўнг, на “Милан”да, на Амстердамнинг “Аякс” клубида ўзини кўрсата олмади. Иқтидори бор эди, аммо уни тўғри ривожлантира олмади. Кейинчалик, Япония, АҚШ ва Словакияда ўйнади. Аммо, қаерга бормасин, жароҳат олавериб, ҳаммани безор қилди...    


Алешандре Пато (28 ёш, ҳужумчи)
Пато фаолиятини яхши бошлаган ва ҳаттоки “Интернасьонал” клуби билан Либертадорес Кубогини ҳам ютишга муваффақ бўлганди. Кейинчалик жамоаси билан ЖЧда “Барселона” устидан ғалаба қозонганди. Шундан сўнг, у “Милан”га ўтган, аммо у ерда омади чопмади. “Россенерлар” унга 22 миллион еврони бекорга тўлашган, чоғи... Тўғри, Алешандре у ерда бир неча мавсум тўп тепди, аммо олдинга силжиш кузатилмади. Пато 28 ёш бўлишига қарамай, “Милан”дан сўнг, 5 маротаба клубини ўзгартирди. “Челси”да ҳам узоқ вақт қолмади. Ҳозир Ҳитойнинг “Тяньцзинь Цюаньцзянь” жамоасида тўп сурмоқда.


Робиньо (34 ёш, ҳужумчи)
Бу йигитдан ҳамманинг умиди катта эди: энг камида “Реал”да барқарор ва муваффақиятли ўйнашини кутишганди. Тўғри, натижада унчалик ҳам ёмон ҳужумчи бўлмади, лекин Ривалдо ёки Роналдо каби афсонавий футболчи бўлиш насиб қилмади. Ҳужум марказидан кўра, Роналдиньо позициясига яқнроқ ўйновчи Неймар бошқа бир машҳур ватандоши Пеленинг вориси бўла олмади. “Манчестер Сити”га борган ва у ерда шайхлар даврини бошлаб берган, бироқ 7 йилдан сўнг, Туркиянинг “Сивасспор” жамоаси билан шартнома имзолаган. Робиньо фаолияти унчалик ачинарли эмас, ҳаттоки, бир неча совринлар ҳам ютган. Ўз вақтида футболчи афсонавий ҳамкасблари билан тўп тепиш бахтига сазовор бўлди, аммо ўзи уларга эргашиб, улардан ўрнак олиб ўсиб кета олмади. Фаолиятига назар ташласак, унчалик ёмон ўтмади. Ютуқлар, голлар ва совринлар, ҳаммасидан бор. Аммо унинг салоҳиятини ёдга олсак – яна бир омадсиз жентлмен.  


Адриано (36 ёш, марказий ҳужумчи)
Куни кеча таваллуд айёмини нишонлаган Адриано ўтган йил охирида футболга қайтмоқчи бўлди. Лекин бунга жуда кечлигини ўзи ҳам билади. У кучли зарбага эга бўлган, аммо ўз имкониятидан ўринли фойдалана олмаган. “Интер”да ўйнаган вақтларида ҳам характери ва тезлиги билан ажралиб турган. Бироқ, кейинчалик ичкиликка берилиб кетган, бунинг ортидан эса 15 йилга қамалиб кетишига бир баҳя қолган. Лекин яқин-яқиндан жисмоний машқлар билан шуғулланишни бошлади. Кўрамиз, буёғи нима бўларкан?! У футболга қайтгани билан, барибир, афсонавий ўйинчи бўлиш имконини аллақачон йўқотиб бўлган.

Ҳа, кўриб турганингиздек ўша футбол афсунгарлари юртида ҳам “омадсиз жентлмен”лар учраб туради.


Нозима Зарипова тайёрлади

Рейтинг: +26   

Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика