UZ

Сўнгги янгиликлар

02:30АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Тоттенхэм"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов тўлиқ ўйин ўтказди  52 00:41АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Ньюкасл"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  4 00:34Испания кубоги. "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" (онлайн ҳисоб)  1 00:17Винисиус илк марта "Реал"ни сардор сифатида майдонга бошлаб тушади  2 23:35АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Ипсвич", "Ноттингем" - "Арсенал": бошланғич таркиблар аниқ!  13 22:53Вадим Абрамов Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичидаги қуръа ҳақида ўз фикрини билдирди  6 22:28Саудия Арабистони чемпионати. "Ар Риёд" ва "Ал Файха" ўзаро нурсиз дуранг ўйнашди, Шукуров 90 дақиқа ҳаракат қилди  2 22:11Элдор Шомуродов "Рома"нинг февраль ойидаги энг яхши ўйинчиси бўлишга номзод!  11 21:47Осиё футбол конфедерацияси 2026 йилги аёллар Осиё кубоги саралаш босқичи ўйинларга мезбонлик қиладиган саккиз мамлакатни эълон қилди  0 21:22Виктор Осимхен "Манчестер Юнайтед"га ўтиш бўйича қарор қабул қилди  1 20:57Моуринью "Галатасарой"ни ирқчиликда айблагани учун судга бериши мумкин  0 20:31Сергей Чигодаев бошчилидаги Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг бугунги машғулотларидан суратлар  5 20:16Машарипов ўйнаётган "Истиқлол"га янги бош мураббий тайинланди  0 19:35Ўзбекистон кубоги. Гуруҳ босқичига қуръа ташланди  31 19:17Ўзбекистон кубоги финалига қайси шаҳар мезбонлик қилиши маълум бўлди  11

​"Олтин тўп"ни ҳеч қачон ютмаган таниқли 7 футболчи Янгиликлар

​"Олтин тўп"ни ҳеч қачон ютмаган таниқли 7 футболчи

2018 йилнинг энг яхши футболчисини аниқлаб берадиган тадбир бошланишига 1 кун қолди. Маълумот учун, Роналду, Гризманн ва Модрич мазкур соврин учун номзод сифатида кўрсатилинган.

Эртага Париж шаҳрида ўтказиладиган маросимда Роналду ва Мессининг 10 йил давом этган даври якунланиши ёки Криштиану ўзининг олтинчи "Олтин тўпи"ни қўлга қиритиши ҳам мумкин. Бир нарса дейиш қийин. Чунки, учала даъвогар ҳам ўзига яраша арзигулик натижа қайд этишган. Бугунги мақолада булар ҳақида эмас, балки умрида бирор марта ушбу совринни қўлга киритмаган машҳур футболчилар ҳақида батафсил тўҳталиб ўтиш режалаштирилган.

Демак, "Олтин тўп" таъмини ҳис этмаган таниқли 7 футболчи билан танишиб чиқамиз.

7. Серхио Рамос

Рамос – ҳақиқий сардор, медаль ва совринларни ўзига тортувчи магнит. Умуман олганда, сўнгги дақиқа футболчиси дея эътироф этилиши нотўғри бўлмаса керак. Жамоаси қийин вазиятда қолганида масъулиятни ўз зиммасига олган ва клубдошларига муҳим чемпионликни тақдим этган футболчи йилнинг энг яхши футболчиси бўлмаса ҳам, кучли учталик номзодлар рўйҳатига киритилиши керак эди. ЕЧЛ 2014 ва 2015 йил финал баҳсларида қандай каромат кўрсатгани ҳақида ўзингиз яхши маълумотга эгасиз. Голни сезиш қобилиятига эга ҳимоячи спорт формасида бўлганида ундан ўтиб кетиш ўта мураккаб юмуш ҳисобланади. Испания миллий терма жамоасида Жаҳон ва Европа чемпиони бўлишига қарамасдан Серхио Рамос “Олтин тўп” номзодлар учлигига ҳам киритилмаган.  

6. Райан Гиггз

Ёши катта футбол ихлосмандлари Райан Гиггзни яхши билишади. Фаолиятини битта клубда яъни мавқеи ва тарихи билан мақтана оладиган "Манчестер Юнайтед" клубида ўтказган. 24 йил МЮ сафида ҳаракат қилган уэлслик собиқ футболчи, 2 марта ЕЧЛ ғолиби, 13 марта Англия чемпиони бўлган. Манкунианликларнинг тирик афсонаси "Олтин тўп"ни қўлга киритмаганлигининг асосий сабаби, уэлслик бўлганлигидадир. Чунки, Гиггз терма жамоа билан ёрқин натижаларга эришмаган.

5. Неймар

Бразилиялик юлдуз 26 ёшда. "Барселона" дан ПСЖга 222 миллион евро эвазига кўчиб ўтиб, трансфер нархи бўйича Жаҳон рекордини ўрнатган Неймар ажойиб финтлари, самарали паслари ва чиройли голлари орқали мухлислар меҳрини қозонган. 2017 йил 8 март куни ЕЧЛ нимчорак финалида ПСЖга қарши учрашувни эсланг. 85 дақиқада 3:1 бўлиб турган пайт. "Барса" ПСЖдан ўтиши учун яна учта гол уриб, ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолиши керак эди. Ўша лаҳзада Неймар ўз потенциалини кўрсатиб берган ва Франция клубини 6:1 ҳисобида мағлуб этиб, жамоасини чорак финалга олиб чиққан эди. Бразилия сафида 60 гол урган ва техникаси юқори бўлган ҳужумчи Роналду ва Месси даври сабаб "Олтин тўп"ни ютмаган. Бироқ, бошқаларга нисбатан унда ҳали имконият бор.

4. Филипп Лам

Одатда "Олтин тўп" соврини ҳимоячиларга топширилмайди. Унинг соҳибига айланиш учун футболчида ўзига ҳос бир жиҳат, хусусият бўлиши керак. Филипп Лам ана шу ноёб иқтидорга эга кам сонли ҳимоячилардан саналади. Ўнг ва чап қанот ҳимоя чизиғини тўлдирган, керак пайтда таянч ярим ҳимоячи сифатида жамоадошларини олдинга бошлаган Филипп 2014 йил Бразилияда Жаҳон кубогини сардор сифатида боши узра баланд кўтаради. Ҳа биз билган ўша "немис машинаси"нинг мотори, айнан "Бавария"нинг 16 рақами остида тўп тепиб, ЕЧЛ ва Бундеслига чемпиони бўлган, 2006 йили Германияда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида ўзининг супер зарбаси орқали мусобақанинг дастлабки голи муаллифига айланган футболчи айнан Филипп Лам ҳисобланади. Агар 2006 йили йилнинг энг яхши футболчиси номинациясида Фабио Каннаваро ғолиб чиққанини инобатга олсак, орадан 8 йил ўтиб, Филипп Лам ҳам камида подиумда кўриниш бериши керак эди.

3. Златан Ибрагимович

Кунг-фу ва қайчи зарбалари орқали бир қатор "шедевр" голлар муаллифига айланган Златан - бу алоҳида бир мавзу. Ушбу футболчи ҳам спорт одами, ҳам шахс сифатида ўзини кўрсатган ва ажойиб иқтибослари орқали ҳаммани бирдек лол қолдира олган. Борган жойини гуллатиб юборган Златан Голландия, Италия, Испания, Франция, Англия ва АҚШда ўз номини қолдирган. Швециялик футболчи ЕЧЛда 48 гол муаллифига айланган. Унинг биргина хатоси (хато деб ҳам бўлмайди) Роналду ва Месси даврида тўп тепгани бўлиши мумкин.  

2. Арьен Роббен

Роббен - ажойиб футболчи. "Бавария" ва Голландия терма жамоасидаги фантастик ўйинлари орқали танилган вингер 2013 йили ЕЧЛ чемпиони ва Бундеслига ғолиблигини қўлга киритганди. Бундан ташқари, ЖЧ-2010 ва 2014 мусобақаларида ҳам ёрқин ўйин кўрсатиб, "учар голландлар"нинг совринли ўринларни қўлга киритишида муносиб ҳисса қўшади. Индивидуал маҳорати эвазига Бразилияда бўлиб ўтган Жаҳон кубогида маҳсус мукофот билан тақдирланган. "Олтин тўп"ни қўлга киритмаган яна бир юлдузнинг фаолияти аста-секин якунига етиб бормоқда. 34 ёшли футболчи ҳозирда юқори савияда тўп сура олмаяпти. Аммо, юқорида санаб ўтилган вақтларда Арьен Роббенни исталган мураббий ўз клубида кўришни хоҳлагани бор гап.  

1. Андрес Иньеста

Иньеста ҳақида ортиқча таъриф беришнинг кераги йўқ. Унинг биргина ЖЧ-2010 турнирида кўрсатган ўйини ва финалдаги голини эслашнинг ўзи кифоя. Яна бир нарса, Мессининг топ футболчи сифатида етишиб чиқишида Андрес Иньестанинг хизматлари беқиёс. Лекин, испаниялик ярим ҳимоячига ҳам "Олтин тўп"га эга чиқиш насиб қилмаган.


Нодир Абдурасулов

Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика