UZ

Сўнгги янгиликлар

16:53"Локомотив" мураббий танловида якуний қарорга келди  8 16:41"Насаф"ни 2 нафар асосий футболчиси тарк этди  6 16:33Сульшер Рэшфордни Роналду билан тенглаштирди  4 16:17"Пахтакор"нинг ОЧЛ-2020даги рақиби Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида қандай таркиб билан қатнашади?   8 16:17"Локомотив" посбони дунёнинг энг кучли уч дарвозабони номини айтди  1 15:49"Атлетико"нинг "Локомотив"га қарши ўйин учун қайдномаси билан танишинг  1 15:20"Ювентус" Бразилия терма жамоаси футболчиси билан музокараларни бошлади  3 15:09Вадим Абрамов ОЧЛ қуръаси ҳақида: "Мени ўйлантираётган битта муаммо бор"  19 14:51Златан Ибрагимович АПЛга қайтиши мумкин  6 14:21Карикатура: Лукаку ва унинг жамоаси ЕЧЛ гуруҳ босқичида қолиб кетди  8 13:54Лэмпард: "Анчелотти ҳар қандай юқори савиядаги клубда иш топиши мумкин"  2 13:30ЕЧЛ. Бугунги ўйинлар учун тахминий таркиблар  0 13:28Breaking news: Шоҳруҳ Гадоев фаолиятини Европада давом эттиради  29 13:09Карпин: "28 декабрь куни Шомуродовнинг тўйи бўлади"  25 13:01"Навбаҳор" янги мавсумга тайёргарликни бош мураббийсиз бошлади  42

"Олтин тўп" – 2019. Лионель Месси — "Йилнинг энг яхши футболчиси" Янгиликлар

"Олтин тўп" – 2019. Лионель Месси — "Йилнинг энг яхши футболчиси"

"Олтин тўп"нинг бу йилги ғолиби ким эканлигини билмоқчимисиз? У ҳолда ушбу саҳифани кузатиб боринг.

Маросим якунланди. Эътиборингиз учун раҳмат. Месси ва унинг мухлисларини табриклаймиз! Сиз билан Нодир Абдурасулов "Олтин тўп" маросимини кузатиб борди.

01:32. Лионель Месси — "Йилнинг энг яхши футболчиси"

2-ўрин. Виржил ван Дейк ("Ливерпуль"), 3-ўрин. Криштиану Роналду ("Ювентус"), 4-ўрин. Садио Мане ("Ливерпуль").

01:10. Мэган Рапино — "Йилнинг энг яхши аёл футболчиси"

2-ўрин Луси Бронз, 3-ўрин Морган. 


01:05. Диққат! 7-ўрин Алиссон ("Ливерпуль") , 6-ўрин Килиан Мбаппе (ПСЖ), 5-ўрин Муҳаммад Салаҳ.

01:03. Алиссон — "Йилнинг энг яхши дарвозабони, Лев Яшин соврини" эгаси. 

2-ўрин. Тер Стеген ("Барселона"), 3-ўрин. Эдерсон ("Манчестер Сити")

 

00:47. Диққат! 10-ўрин Рияд Маҳрез ("Манчестер Сити"), 9-ўрин Бернарду Силва ("Манчестер Сити"), 8-ўрин Роберт Левандовски ("Бавария")...   

00:45. Биринчи соврин:  "21 ёшгача бўлган футболчига топшириладиган махсус соврин, "Kopa Trophy" соҳиби — Маттейс де Лигт.

2-ўрин. Санчо ("Боруссия Д), 3-ўрин. Феликс ("Атлетико")


00:30. Маросим бошланмоқда!

Эслатиб ўтамиз, бугунги оқшомда 4 номинация бўйича йилнинг энг яхшилари аниқланади.

Демак, булар: 

— "Йилнинг энг яхши футболчиси"

— "Йилнинг энг яхши аёл футболчиси"

— "21 ёшгача бўлган футболчига топшириладиган махсус соврин, Kopa Trophy"

— "Йилнинг энг яхши дарвозабони, Лев Яшин соврини" (Лев Яшин соврини илк маротаба топширилади).

23:40. Маросимга таниқли инсонлар ташрифи давом этмоқда: Месси, Алиссон, Ван Дейк, Ван де Бек, Тадич, Дрогба, Де Лигт, Недвед ... 

23:25. "Аякс" дарвозабони камерунлик Андре Онана ҳам қизил гиламни босиб ўтди

23:15. "Бавария" форварди Роберт Левандовски маросимга етиб келди ва у бир ўзи эмас 

23:00. "Олтин тўп" олмаган, аммо унга муносиб бўлган 7 юлдуз

22:45. Раҳим Стерлинг ("Манчестер Сити") — 12-ўрин, Френки де Йонг ("Барселона") — 11-ўрин ва ... Сўнгги 10 номзод қолмоқда.... LIVE

22:42. Эден Азар ("Реал") — 13-ўрин...


22:40. Де Брюйне ("Манчестер Сити") — 14-ўрин...

22:37. Де Лигт ("Ювентус") — 15-ўрин...

22:35. Агуэро ("Манчестер Сити") — 16-ўрин...

22:30. "Олтин тўп"ни ким олиши керак? Миржалол Норматов таржима қилган мақолани ўқиб чиқинг ва таниқли футболчиларнинг фикрини билиб олинг.

22:10. Бу йилги "тилла копток" учун асосий 3 даъвогар: Криштиану Роналду, Лионель Месси ва Виржил ван Дейк. Уларнинг фикрлари билан ҳам қизиқамиз. 

Роналду: "Мен 3та совринни қўлга киритдим, шу ўринда ҳар доимгидек хотиржамман, - дейди Роналду. Мен ёмон ўйнаган мавсум бўлмаган, буниси ҳам истисно эмас. Охирги 16 йил ҳаммаси ҳақида гувоҳлик беради, яна нима қила олишим мумкин? "Олтин тўп"га муносибманми? Билмадим, буни баҳолайдиганлар бор. Мен ўзимга баҳо бера олмайман. Ҳар доим айтганимдек, мен футбол оламида шахсий совринларни ўйлаб яшаётганим йўқ. Улар – жамоавий ғалаба натижаси. Лекин, бу яхши, алдамаяпман. Ўзимни яхши ҳис қилмоқдаман. Терма жамоамда ўзимни кўрсата олаётганимдан фахрланаман. Мен фақат ураётган голларимдан эмас, балки охирги йилларда миллий жамоамдаги даражадан ҳам хурсандман".

Месси: "Бу чиройли эътироф. Шубҳасиз, илк "Олтин тўп" энг ўзгачаси бўлган. Ҳаммаси шерикларимнинг хизматлари туфайли бўлган. Агар биз бирга ҳаракат қилмаганимизда, мен шахсий совринларни юта олмас эдим. 2010 йилда бу соврин учун даъвогарлар сифатида мен, Иньеста ва Хави суратга тушган эдик. Бу дўстлигимиз учун ажойиб лаҳзалар эди".

Ван Дейк: "Одамлар мени "Олтин тўп"ни қўлга киритиши мумкин бўлган футболчилар қаторида тилга олишмоқда. Бу мен учун шараф. Ғолибларни аниқловчи инсонларнинг фикри муҳим. Ўйлашимча, ёмон мавсум ўтказмадим. Ҳимоячилар камдан кам ҳолатда "Олтин тўп"ни қўлга киритишади? Тушунаман, бу каби совринлар одатда ҳужумчи ёки ҳужумкор ярим ҳимоячиларга насиб этади. Чунки уларнинг ҳаракатларини кузатиш қизиқарли. Аммо бу нарсани ўзгартиришни вақти келди.


22:05. ДИҚҚАТ! Александр-Арнольд ("Ливерпуль") — 19-ўрин, Гризманн ("Барселона) — 18-ўрин, Фирмино ("Ливерпуль") — 17-ўрин ...

Ўзимни яхши ҳис қилмоқдаман. Терма жамоамда ўзимни кўрсата олаётганимдан фахрланаман. Мен фақат ураётган голларимдан эмас, балки охирги йилларда миллий жамоамдаги даражадан ҳам хурсандман".

22:00. ФОТО  “Олтин тўп-2019” тақдимот маросими бошланишига оз муддат қолди, асосий даъвогарлар қаерда? 

21:50. Роналду ва Месси давридан олдин кимлар ушбу мукофотни қўлга киритган ва бу соврин қандай буюк футбол усталари, сехргарларига насиб этгани билан қизиқсангиз марҳамат, танишиб чиқинг! >>  "Олтин тўп"нинг барча ғолиблари. 

21:45. ДИҚҚАТ! Кулибали ("Наполи"), Тер Стеген ("Барселона") — 24-ўрин, Льорис ("Тоттенҳэм") — 23-ўрин, Сон Ҳён Мин ("Тоттенҳэм") — 22-ўрин, Тадич ("Аякс"), Обамеянг ("Арсенал") — 20-ўрин...

21:40. Умуман "Олтин тўп"ни ўйлаб топган инсонни биласизми, у ҳақда эшитган ёки ўқиганмисиз? 

1956 йилда Габриэль France Football бош муҳаррири бўлиб ишлаётганди ва машҳур ҳамкасбларидан Европанинг энг яхши беш нафар футболчисини айтишларини сўраган...

Мазкур воқеа бўйича "Championat.asia" сайти "юраги" Нарзулла Сайдуллаев томонидан тайёрланган чиройли мақолани тақдим этамиз>> ЎҚИШ

21:30. ДИҚҚАТ! Бу йилги "Олтин тўп" учун курашда футболчиларнинг ўрни эълон қилинмоқда: Жоау Феликс ("Атлетико"), Донни Ван де Бек ("Аякс"), Маркиньос (ПСЖ) — 28-ўрин, Бензема ("Реал"), Вейналдум ("Ливерпуль") — 26-ўрин...

21:20. Лев Яшин соврини учун 10 нафар номзод билан танишинг: Алиссон ("Ливерпуль"), Эдерсон ("Манчестер Сити"), Ҳанданович ("Интер"), Кепа ("Челси"), Льорис ("Тоттенҳэм"), Нойер ("Бавария"), Облак ("Атлетико"), Онана ("Аякс"), Шенсни ("Ювентус"), Тер Стеген ("Барселона").

21:15. Эслатиб ўтамиз, ўтган йилги "Олтин тўп" соҳиби — "Реал" ярим ҳимоячиси ва Хорватия терма жамоаси сардори Лука Модрич.

Ўшанда футболчилар қуйидагича ўринларни эгаллашганди:


1. Лука Модрич (Хорватия, "Реал")

2. Криштиану Роналду (Португалия, "Ювентус")

3. Антуан Гризманн (Франция, "Атлетико")

4. Килиан Мбаппе (Франция, ПСЖ)

5. Лионель Месси (Аргентина, "Барселона")

6. Муҳаммад Салаҳ (Миср, "Ливерпуль")

7. Рафаэл Варан (Франция, "Реал")

8. Эден Азар (Бельгия, "Челси")

9. Кевин де Брюйне (Бельгия, "Манчестер Сити")

10. Ҳарри Кейн (Англия, "Тоттенҳэм")


21:10. "Челси" собиқ ҳужумчиси Дидье Дрогба эса "Олтин тўп" мукаофотининг расмий элчиси сифатида тайинланганидан хабарингиз бўлса керак.

21:05. Эслатиб ўтамиз, бугунги оқшомда 4 номинация бўйича йилнинг энг яхшилари аниқланади.

Демак, булар: 

— "Йилнинг энг яхши футболчиси"

— "Йилнинг энг яхши аёл футболчиси"

— "21 ёшгача бўлган футболчига топшириладиган махсус соврин, Kopa Trophy"

— "Йилнинг энг яхши дарвозабони, Лев Яшин соврини" (Лев Яшин соврини илк маротаба топширилади).

21:00. Маросим Париждаги Шатле театрида Тошкент вақти билан 23:30да бошланади.  

Рейтинг: +40   

Фикрлар

+53   
03 дек 01:40:10
● Kokand_1912 ●
6 ta oltin top 6 ta oltin butsa bu rekord azizlar
+45   
03 дек 01:36:27
Dimkaaaa
Месси КИРОЛ ЭКАН......ТУГАДИ.....
+42   
03 дек 01:37:33
Juventus FC
Барселона ва Леонел Месси мухлисларини чин дилдан табриклайман!
+38   
03 дек 01:35:35
Xamid Tuxtayev
Ronalduni muxlislari erkak bulib Messini eng kuchliligini tan olinglar endi....butun dunyo tan olib buldi Messini daxoligini... raqamlarda ham ronoldudan utib ketdi....dunyoni qiynagan savolga nihoyat javob topildi....baribir Messi ronaldudan kuchli ekan...bu savol urtaga tashlanmasin
+33   
03 дек 01:50:08
Xamid Tuxtayev
Bundan kn Ronalduni Messi bn tenglashtirmanglar ....Ronalduni uzi ham Messini kuchliligini tan olib bulgan
+31   
03 дек 00:42:58
Begi
Ван Дейк сал оширворипти,

Журналист: "Роналду тақдимотга келмади, демак сизга биргина рақиб қолди, шундайми?"

Ван Дейк: " У узи рақибмиди?"

Сал хурмат қилса буларди, харқалай Роналду хам футбол афсонаси
+30   
03 дек 01:33:34
Barca-Fin
Месси мухлисаларига Реалчилар номидан табрик.
+28   
03 дек 01:33:09
REAL-barselona 11:1
Yana Messi ha mayli tabrikliman Messi
+26   
03 дек 01:40:43
R.C
Табриклиман (Реал мухлиси)
+25   
03 дек 01:32:39
УФА нима гап
Tabriklaymiz !
+25   
02 дек 21:24:33
Patrick
Месси олтин тупни олсанг олмасанг тадбирда катнаш. Онасини эмсин бу даврлар хам ганимат. Яна ким билади. Кучли учликга кириш канча давом этади. Кадрига ет.
+24   
03 дек 01:32:39
ФАРРУХ 599
Урааааа Месси
+23   
03 дек 01:51:00
Isroiljon Qosimov
Тўғриси, шархловчиларнинг 2ласиям Мессига қаршидек туюлди менга.
+22   
03 дек 01:31:29
BEKSULTON
Messi – Oltin to'p 2019 sovrindori! Shuncha vaqtdan beri biz muhlislaring boshqalarga OT ga haqli ekaningni aytib keldik, ammo, tan olgisi kelmadi, mana endi France Football isbotlab berdi! Olg'a Messi! Olg'a Barselona! Messi the GOAT!
+22   
02 дек 21:51:43
I'm Iron Man
Бугун Ван Дейкга хэйтерлик тугатилса керак. Роналду Португалия билан ўша Миллатлар Лигасини ютиб, билмаган ҳолда Мессига ёрдам қилди. Голландия ютганида катта эҳтимол билан Виржил оларди деб ўйлайман. Ниҳоят, соқолли Месси ОТ олиши мумкин. 2015 дан бери Месси Олтин тўпни, Барса Чемпионлар Лигасини ютолмай келаяпти. Лекин, бу қачондир тугаши керак. Чунки, улар астойдил интиляпти. Месси ўтган йилларда учликдан тушиб қолса ҳам, ютмаса ҳам маросимга келди. Термадаги омадсизликлардан, танқидлардан кейин ҳам синмади. Месси камтарлиги учун ҳам ҳурматга лойиқ
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг