UZ

Сўнгги янгиликлар

01:58Ўтган мавсумнинг энг яхши жамоаси илк мағлубиятини қабул қилиб олди  0 01:50BALLON D'OR-2025  82 23:22Рэшфорд "Хетафе"га қарши баҳс куни Флик томонидан жазоланган экан  1 22:13"Реал ТВ": "Барселона" рақиблари ҳар 3,8 та қўполлик учун сариқ карточка олишмоқда  10 20:57"Реал"нинг асосий юлдузларидан бири январда жамоани тарк этиши мумкин  6 19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  18 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  5 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  6 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  12 17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  39 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  3 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  6 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  12 15:47ПСЖ "Олтин тўп"ни топшириш маросимида қатнашмайди. Нима учун?  19

"Олмалиқ": Тўрт футболчи жамоадан кетди Янгиликлар

"Олмалиқ": Тўрт футболчи жамоадан кетди

Бугун Олмалиқ шаҳридаги сунъий қопламали майдонда Муборакнинг "Машъал" жамоаси билан иккита ўйин ўтказилди.
Бу галги ўйин ҳам кучли ёмғир ва қор остида ўтди. Дастлабки ўйинда жамоамиз 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Биринчи таймда Ғулом Ўрунов қанотдан ошириб берилган тўпни бош билан дарвозага йўллаган бўлса, иккинчи таймда молдовалик легионер бурчакдан ошириб берилган тўпни бош билан дарвозага йўллади. Биринчи ўйинда жамоамиз қуйидаги таркибда майдонга тушди.

"Олмалиқ": Тимур Ғаниев, Азамат Исроилов, Саламат Қуттибоев, Адриан Кашкавал, Акмал Бозоров, Жаҳонгир Абдумўминов, Диёр Туропов, Ғулом Ўрунов, Суннатилла Мамадалиев, Никита Павленко, Неманья Йованович.
Захирадан майдонга тушганлар: Дониёр Исмоилов, Беруми Абдунабиев, Ислом Исоқжонов.

Иккинчи баҳсда майдонни бутунлай қор қоплаб олди. Бу ўйинга ҳам ўз таъсирини ўтказмай қолмади. Шу ўринда иккинчи ўйинда майдонга тушган "Машъал" футболчилари яхши ҳаракат қилишганини ҳам таъкидлаш жоиз. Иккинчи таймда Ҳумоюн Муртазоев томонидан урилган гол газчилар ғалабасини таъминлади. Бу баҳсда жамоамиз қуйидаги таркибда майдонга тушди.

"Олмалиқ": Акмал Ортиқов, Сарвар Жўраев, Евгений Гоголь, Ислом Иномов, Элбек Очилов, Дилявер Абибуллаев, Санъат Шихов, Муҳаммад Исаев, Азамат Бобожонов, Зоҳир Пиримов, Зафар Полвонов.
Захирадан майдонга тушганлар: Шоҳрух Эшбўтаев, Абдумалик Тошпўлатов, Ивелие Дорде, Маъруф Тиллаев, Абдулатиф Абдуқодиров.

Ўйин якунлангач, жамоани бир неча футболчи тарк этди. Дилявер Абибуллаев, Зафар Полвонов, Абдулатиф Абдуқодиров ва Беруми Абдунабиев мавсумни бошқа жамоаларда бошлаши мумкин. Жамоа раҳбарияти ва барча аъзолари "Олмалиқ"дан кетган барча футболчиларга ўз миннатдорчилигини билдиради.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика