UZ

Сўнгги янгиликлар

13:45"Навбаҳор" "Бухоро"ни йирик ҳисобда енгган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:30U-20 Осиё Кубоги саралаш босқичига қуръа ташланди: Ўзбекистон Иордания ва Баҳрайн билан бир гуруҳда  0 13:01Игорь Сергеев: "20 та гол уриш керак бўлса-ю, вазифани бажариб, диванга ёнбошлаб олиш мумкин, бироқ..."  3 12:49Сергей Лушчан: "Жиянов ва Одиловда имтиҳон бор, Аҳмедовда жароҳат"  2 12:40"Насаф" "Қизилқум"га ҳеч қандай имкон қолдирмаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 12:24Темур Мамасиддиқов: "'Пахтакор" юқори зонага кўтарилиб ўйнашини яхши билардик"  0 12:19Суперлигада биринчи истеъфо?!  18 12:07Умар Адҳамзода: "Вазифа – чемпионлик. Мавсум аввалида ҳам шундай эди, ҳозир ҳам шундай. Бу йўлда учта рақобатчимиз бор"  1 11:55"Қўқон-1912" "Хоразм" устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 11:40Шаҳзод Азмиддинов: "Ўн киши ҳимояда ётиб олгандан кейин, бундай мудофаани ёриб ўтиш қийин"  2 11:25Тарихий ютуқ: Арне Слот Англия чемпионатида ғолиб чиққан биринчи нидерландиялик мураббий бўлди  2 10:56Ўзбекистон кубоги. Бугун гуруҳ босқичи якунига етади  0 10:46Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида «Реал»ни ким бошқариши мумкинлиги маълум бўлди  11 10:17«Ал Ҳилол» ТОП ҳужумчининг трансфери бўйича музокараларни бошлади  0 09:45Анчелоттининг келажаги маълум  4

"Олмалиқ": Навбатдаги йиғин бошланди, бугун "Металлург" билан ўйин Янгиликлар

"Олмалиқ": Навбатдаги йиғин бошланди, бугун "Металлург" билан ўйин

Кеча "Олмалиқ" Тошкентда ўз навбатдаги ўқув-машғулот йиғинига тўпланди.
Ўзбекистон меҳмонхонасида истиқомат қилаётган жамоа, машғулотларни одатдагидек Чилонзордаги сунъий қопламали майдонда олиб бормоқда. 15-27 январь кунлари ўтказилган йиғиндан сўнг жамоа сафини бир қатор футболчилар тарк этишди. Элбек Очилов, Акмал Бозоров, Сайдулла Раҳматов ва Нурлибек Таласбаевлар кўрикда бўлиб туришганди. Шунингдек, молдовалик футболчи Адриан Кашкавал ҳам ўз юртига жўнаб кетди. Унинг жамоамиз сафига қўшилиши ёки қўшилмаслиги яқин кунларда ҳал бўлади.

Куннинг иккинчи ярмида ўтган машғулотларда қуйидаги футболчилар иштирок этишди: дарвозабонлар Умид Хонимқулов, Акмал Ортиқов, Никита Шквирин, Тимур Ғаниев, Шохруҳ Эшбўтаев, ҳимоячилар Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Сарвар Жўраев, Азамат Исроилов, Ислом Иномов, Саламат Қуттибоев, Абдумалик Тошпўлатов, Евгений Гоголь, ярим ҳимоячилар Санъат Шихов, Ғулом Ўрунов, Суннатилла Мамадалиев, Азамат Бобожонов, Муҳаммад Исаев, Никита Павленко, Зоҳир Пиримов, ҳужумчилар Ислом Исоқжонов, Маъруф Тиллаев, Дониёр Исмоилов, Неманья Йованович.

Диёр Туропов ва Жаҳонгир Абдумўминов Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси (U-22)га чақирилган. Улар терма жамоа таркиби билан Таиландга жўнаб кетишди.


Бугун "Олмалиқ" Бекободнинг "Металлург" жамоаси билан назорат ўйини ўтказади.

Ўйин соат 15:00да Чилонзордаги сунъий қопламали майдонда бўлиб ўтади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика