UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Ўзбекистон терма жамоаси янги мураббий қўл остида илк машғулотини ўтказди  2 00:49Мбаппе жароҳат сабаб Франция терма жамоаси билан машғулот ўтказмади  0 00:18Рональд Куман Натан Аке "Ман Сити"ни тарк этиши лозимлигини айтди  0 23:47Жейми Каррагер: "Аморимнинг янги йилгача ишдан хайдалиши муқаррар"  2 23:20Шенсни "Барса"га ўтишни хоҳламаганини ва бунга уни рафиқаси мажбур қилганини айтиб берди  2 22:47Миллий жамоанинг Каннаваро қўл остидаги бугунги машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  5 21:50Ямал "Реал"га қарши ўйнаши кутилмоқда  0 21:25"Арсенал" ва Райя ваниҳоят янги келишувга эришишди  1 20:55Жорди Альба мавсум якунида футболчилик фаолиятини якунлашини эълон қилди  3 20:23Гаттузо Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоасига тайинлангани ҳақида гапирди  15 19:58Хаби Алонсо "Реал"дан Вирцни кузатишни сўради  5 19:35Дракслер: "Қатарда нормал ҳаёт кечиришим мумкин..."  9 19:09"Арсенал" "Эмирейтс" стадионини кенгайтирмоқчи  0 18:42Лэмпард қўл остидаги "Ковентри" Чемпоиншипда пешқадамлик қилмоқда  1 18:13Петер Шмейхель: "Биз ўйнаган даврда жамоага мавсумда 10 очко келтиришимиз кутиларди, сўнгги йилларда бунинг аксига ўрганиб қолдик"  0

"Олмалиқ": Жамоа раҳбарияти билан учрашув Янгиликлар

"Олмалиқ": Жамоа раҳбарияти билан учрашув

Теглар :  Олмалиқ
Қисқа муддатли таътилдан сўнг, жамоамиз футболчилари яна машғулотларни давом эттира бошлашди.

Бугун жамоа аъзолари Тошкент вилояти Аҳмад Яссавий маҳалла ҳудудида жойлашган стадионда машғулот ўтказишди.

Кечки пайт эса жамоа раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтди. Янги мавсум арафасида ташкиллаштирилган бу учрашувга жамоа бош ҳомийси Олмалиқ Кон-металлургия комбинати молия ва иқтисод бўйича директори Ўктам Деҳқонбоевич Каримов ташриф буюрди.

Бир соатга яқин давом этган йиғилишда жамоа раҳбариятига 2017 йилда "Олмалиқ" шарафини ҳимоя этувчи футболчилар ва мураббийлар штаби бош директор Иброҳим Юлдашев томонидан таништирилди. Шундан сўнг, Ўктам Деҳқонбоевич жамоага омад тилади. Суҳбат давомида жамоа олдида юқори мақсадлар қўйилганлиги таъкидланди. 2016 йил якунида жамоада амалга оширилган ўзгаришлар шунчаки эмаслиги, яқин йилларда Олмалиқда мамлакат футболи ривожига ўз ҳиссасини қўшадиган рақобатбардош жамоа бўлиши ҳақида сўз борди.

Ўктам Каримов суҳбат давомида жамоа келажагига доир қуйидагиларни айтиб ўтди. - "Олмалиқ шаҳрида халқаро талабларга жавоб берадиган жамоа тураргоҳи ва ўқув-машғулот мажмуасини барпо этиш йўлида изланишлар олиб борилмоқда ва бу режа босқичма-бочқич амалга оширилади. Бу йилдан ишқибозлар учун махсус электрон абонементлар чиқарилди. Стадион ҳудудида клуб атрибутикалари сотувини ташкил қилувчи дўкон очилади. Бу дўконда "Олмалиқ" жамоасига алоқадор маҳсулот билан бир қаторда, Ўзбекистон чемпионатида иштирок этадиган бошқа жамоалар билан келишган ҳолда уларнинг атрибутикалари ҳам сотуви ташкил этилади. Шунингдек, жамоа учрашувларини Олмалиқ ТВ орқали кўрсатиш ҳам режалаштирилмоқда. Бу ишларнинг барчаси Олмалиқда футболни ривожлантириш, кўп минг сонли ишқибозларга қулайликлар яратиш учун амалга оширилмоқда. Ташкилий ишлар билан бир қаторда футболчиларнинг мазмунли ва шиддатли ўйин намойиш этиши ҳам муҳимдир. Сиз қанчалик яхши ўйин намойиш этсангиз жамоа мухлислари шунчалик кўпаяди. Ўйлайманки, Виктор Балютович жамлаган бу таркиб жамоа ишқибозлари ва раҳбарият ишончини қозонади."



Учрашув давомида жамоа бош мураббийи Виктор Балютович Кумиков ҳам сўз олиб, жамоа учун мавсумолди тайёргарлик босқичи яхши ўтганлигини, буёғига жамланган футболчилар билан юқори мақсад сари одимлашга тайёр эканлигини билдирди. Футболчилар номидан сўз олган жамоа сардори Ислом Иномов ҳам раҳбарият томонидан яратиб берилган шароит учун миннатдорчилик билдирди. Жамоа футболчилари олдиларига қўйилган вазифани бажариш йўлида бор имкониятларини ишга солишларини таъкидлади.

Яқин кунларда жамоа таркибини ОАВ ва ишқибозларга таништирув маросими ҳам ташкил этиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда кейинроқ маълумот бериб ўтамиз.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика