UZ

Сўнгги янгиликлар

21:53Суперлига. "Бухоро" - "Андижон" Самарқандда муроса кўчасини танлади  6 21:17Мбемо "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" ўртасида танлов қилди  0 21:15Суперлига. "Қўқон-1912" – "Машъал" 0:4 (матнли трансляция)  9 20:5639 ёшли Милнер шартномани узайтирди  0 20:39"Тоттенхэм" "Манчестер Юнайтед" эгасини судга берди  0 19:46Рэшфорд агентларига "Барселона"га қўшилишни истагаётганини айтди  1 19:21Ўзбек телеканаллари Абдуқодир Ҳусанов иштирок этадиган Клублар ўртасидаги ЖЧ намойиш ҳуқуқини қўлга киритди  13 18:44Рабьо "Милан"га ўтмоқчи эмас  0 18:17Расман: "Реал" ҳужумкор ярим ҳимоячи трансферини эълон қилди  25 17:49"Пахтакор" стадионининг айни пайтдаги ҳолати  13 17:20Шота Арвеладзе: "Тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига чиққан Ўзбекистон терма жамоасини табриклайман!"  8 16:55ОФК Осиё саралаш босқичи плей-оффининг мезбонларини маълум қилди  25 16:32ПСЖ президенти клуб мавсуми ҳақида ҳужжатли сериал чиқишини эълон қилди  0 16:04Ана холос! Неймар фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин  7 15:36Гаттузо Италия терма жамоасида ишлашга яқин: У аллақачон Буффон билан учрашган  4

Олий лигада тур якунлари. 16-турда 16та гол Янгиликлар

Олий лигада тур якунлари. 16-турда 16та гол

Теглар :  олий лига16-тур
5-7 август кунлари Олий лигада 16-тур учрашувлари ўтказилди.

Якунларга тўхталишдан олдин 16-тур натижаларини яна бир карра ёдга олиб ўтсак. 

"Обод" - "Навбаҳор" 0:2

"Динамо" - "Металлург" 0:3 

"Нефтчи" - "Шўртан" 1:1 

"Олмалиқ" - "Бухоро" 1:1 

"Сўғдиёна" - "Бунёдкор" 0:0 

"Қизилқум" - "Пахтакор" 1:1 

"Насаф" - "Қўқон-1912" 3:0 

"Локомотив" - "Машъал" 1:1


Саккиз ўйиндан бештаси дуранг

Бу турда ўтказилган саккизта учрашувдан бештаси дуранг натижа билан якун топди. Дарвозаларга жами 16та гол урилди: 7та мезбонлар, 9та меҳмонлар томонидан. Кучли тўртлик деб ном олган жамоалардан фақат "Насаф" ғалаба қозонди. "Бунёдкор", "Пахтакор", "Локомотив" эса бу турда дуранг билан кифояланишди. 

16-турда бешта жамоа ўз рақиби дарвозасига тўп кирита олмади. Булар - "Қўқон-1912", "Бунёдкор", "Динамо", "Сўғдиёна" ва "Обод". "Бунёдкор" жамоага Миржалол Қосимов бош мураббий бўлганидан бери олий лигада иккинчи бор тўп кирита олмади. Биринчиси, "Шўртан" - "Бунёдкор" (1:0) баҳсида рўй берганди. Бундан ташқари, "Қўқон-1912" ҳам сафар ўйинларида иккинчи марта гол ура олмади. Биринчиси, 15-турда "Олмалиқ" билан ўйинда содир бўлганди. 

Амалга оширилмаган тўрт пенальти 

Бу турда тўрт футболчи пенальтидан унумли фойдалана олмади. Булар - Ҳикмат Ҳошимов ("Металлург"), Музаффар Музаффаров ("Нефтчи"), Игорь Йелич ("Олмалиқ") ва Тиаго Безерра ("Пахтакор").


16-турда гол урган футболчилар

"Локомотив" - Садриддин Абдуллаев 

"Насаф" - Шароф Муҳиддинов, Драган Черан, Игорь Голбан

"Қўқон-1912" - ҳеч ким 

"Олмалиқ" - Шота Григалашвили 

"Пахтакор" - Суҳроб Нуруллаев

"Бухоро" - Иван Нагаев

"Металлург" - Мурод Тошматов, Зоҳид Абдуллаев (2)

"Бунёдкор" - ҳеч ким

"Навбаҳор" - Аъзам Алиев, Аббос Махситалиев 

"Машъал" - Абдуллоҳ Олимов

"Қизилқум" - Отабек Зокиров

"Динамо" - ҳеч ким

"Сўғдиёна" - ҳеч ким

"Шўртан" - Лазиз Убайдуллаев

"Нефтчи" - Мўйдин Мамазулунов

"Обод" - ҳеч ким


Бир ўйинда 9та сариқ карточка 

Энг кўп сариқ карточка "Динамо" - "Металлург" баҳсида кўрсатилди. Ўйинни бошқариб борган Шерзод Қосимов жами 9 футболчини огоҳлантирди. У "Динамо"нинг тўрт, "Металлург"нинг беш футболчисини сариқ карточка билан "сийлади". 

Равшан Эрматовда энг юқори балл

"Олмалиқ" - "Бухоро" баҳсини бошқариб борган Равшан Эрматов ҳакамлар назоратчиси Сардор Нажафалиев томонидан 9,0 баллга лойиқ кўрилди. Шунингдек, бу ўйинда Эрматовга ёрдам берган Абдулҳамид Расулов, Жаҳонгир Саидов ва Рустам Лутфулинлар ҳам 9,0 балл олишди. Айтганча, 1:1 ҳисобида якунига етган ўйинда Эрматов жами 7та сариқ карточка кўрсатди.


16-турга оид қизиқарли фактлар

- "Локомотив" ўз майдонида илк марта очко йўқотди. Жамоа бунгача 8та ўйиннинг ҳаммасида ғолиб бўлганди. 

- "Машъал" "Локомотив"га сафарда гол урган учинчи жамоа бўлди. Бунгача фақат "Насаф" билан "Металлург" бу ишнинг уддасидан чиққанди. 

- Бу турда "Пахтакор" бош мураббийи Шота Арвеладзенинг дебюти ўхшамади. Агар ўзи билан олиб келган футболчи Безерра пенальтидан гол урганида "Пахтакор" Навоийдан ғалаба билан қайтиши ҳам мумкин эди. 

- "Навбаҳор" ниҳоят саккизта ўйинлик ғалабасиз сериясига "Обод" билан баҳсда чек қўйди. 

- "Шўртан" мавсум бошидан бери биринчи марта дуранг ўйнади, ғузорликлар "Нефтчи" билан 1:1 қайд этишди. 

- Вадим Абрамов "Нефтчи" бош мураббийи бўлганидан бери жамоа ҳали ғалаба қзонгани йўқ: икки дуранг, икки мағлубият. 

- Иван Нагаевнинг голи "Олмалиқ"нинг ўз майдонида гол ўтказмаслик сериясига барҳам берди. 

- "Обод" олий лигада кетма-кет бешта учрашувда мағлубиятга учради. Жамоа биринчи даврани қаторасига тўрт мағлубият билан тугатганди.


Х.Холиқов


Рейтинг: -7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика